Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/44
Sana19.04.2022
Hajmi1,37 Mb.
#564256
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
modernizatsiyalash sharoitida iqtisodij osishni prognozlash ozbekiston respublikasi misolida

 
1-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР 
 
Мамлакат иқтисодий ривожланиши натижасида иқтисодий ўсиш 
таъминланади. Иқтисодий ўсиш миқдорий кўрсаткич бўлса, иқтисодий 
ривожланиш сифат кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий ўсишга икки 
йўл билан эришилади. Экстенсив иқтисодий ўсиш, ўсишга қўшимча ресурс 
жалб этган ҳолда эришилади. Интенсив иқтисодий ўсиш, ўсишга илмий – 
техника тараққиёти ютуқларини иқтисодиётга жалб этган ҳолда эришилади.
Ушбу турлардан иқтисодиётда соф ҳолда учрамайди, фақат уларнинг 
бирининг улуши иқтисодий ўсишда устунликка эга бўлади. Иқтисодий 
ўсишда интенсив омилларнинг улушини кўпайтириш муҳим бўлиб 
ҳисобланади. Буни амалга оширишда билимларга асосланган иқтисодиётга 
ўтиш муҳимдир. Давлат асосан инсон капитали ривожланишига ўз 
эътиборини қаратиши лозим бўлади. Чунки, табиий ресурслар, техника 
жиҳозлар ишлатилиш давридан кшра инсон капиталининг ишлатилиш даври 
узоқ бўлиб, у доимо риводланишда. Қолаверса, барча илмий янгиликлар 
инсон капиталининг камолоти натижасида юзага келади. Шуниннг учун, 
инсон капиталининг ривожланиши мамлакат барқарор иқтисодий ўсишга 
таъсир этувчи энг асосий омил бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодий ўсиш назариясида кўплаб иқтисодий ўсиш моделлар ишлаб 
чиқилди. Масалан, кейнис мактаби иқтисодчилари томонидан ишлаб 
чиқилган талаб тенгламаси, таклиф тенгламаси, талаб ва таклифнинг 
мувозвнвти тенгламаси, домарнинг ушбу тенгламаларга акселератор 
принсипини ишлталилиши, кейнснинг иқтисодий ўсишини янгиланган 
кўриниши ва бошқалар. Ушбу мактаб ўсиш моделларнинг камчилиги, 
ўсишда инсон капитали, техника тарққиёти моделга киритилмаганлиги бўлиб 
олиб бориладиган прогноз натижаларида инбатга олимаган омилларнинг 
таъсири ортиб боришидадир. Неоклассик мактаби намоёндалари томондан 
ишлаб чиқилган ўсиш моделлари Коба-Дугласнинг ишлаб чиқариш 


51 
функциясидан 
фойдаланиб 
иқтисодий 
ўсишга 
таъсир 
этувчи 
индикаторларнинг ўзаро алоқадорлиги кўрсатиб берилган. Неоклассикларни 
илк ўсиш моделларидан энг тақсимга лойиқ моделлардан бири бу, Р. 
Солоунинг иқтисодий ўсиш моделидир. Ушбу модел камчилиги шундаки 
илмий техника тарққиётининг экзогенлигидадир. Инсон капитали ҳақида 
тушунчаларнинг юзага келиши ушбу омилнинг ўсишдаги аҳамияти 
ўрганилишига туртки бўлди. Неоклассик мактаби номоёндалари Г. Менкью 
ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган ўсиш моделида меҳнатнинг 
таркибидан инсон капиталини ажратилиши техник тараққиётнинг 
эндогелашувига олиб келди. Ушбу моделларнинг камчилиги ўсишда табиий 
экологик омилларнинг ҳисобга олинмаганлигидадир. Ҳозирги кунда 
иқтисодий ўсиш моделлари такомиллаштириб борилмоқда ва унга таъсир 
этувчи 
бевосита 
ва 
билвосита 
омиллар 
инобатга 
олиниб 
моделлаштирилмоқда. 
Мамлакат иқтисодий ўсиш суръатлари қай даражада бўлиши, уни 
кўтарилиши ва пасайиши умуман иқтисодий ривожланишда давлатнинг 
иқтисодий сиёсатининг ўрни каттадир. Давлат томонидан олиб бориладиган 
солиқ бюджет сиёсати, пул кредит сиёсати, инфиляция сиёсати, мамлакат 
мавжуд иқтисодий ижтимоий барқарорлик ҳолатлари, мамлакатда 
қонунларнинг ишлаши, демократлашув жараёни ва давлат харажатлари 
таркиби иқтисодий ўсишга катта таъсир кўрсатади. Юқорида олиб борилган 
таҳлилнатижалари кўрсатадики давлат ушбу ҳолатларни баланслаштириши, 
мамлакат барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашга замин яратади.


52 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish