Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Экранлаштирилган ўрама жуфтлик асосидаги кабеллар



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

 
Экранлаштирилган ўрама жуфтлик асосидаги кабеллар 
(Shielded 
Twisted Pair — STP) узатиладиган сигналларни ташқи ҳалақитларни яхши 
ҳимоя қилади, шунингдек электромагнит тебранишларни кам нурлантиради, 
бу ўз навбатида, тармоқлар фойдаланувчиларини саломатлик учун зарарли 
бўлган нурланишлардан ҳимоялайди. Ерга улаш экранининг бўлиши кабелни 
қимматлаштиради ва унинг ётқизилишини қийинлаштиради, чунки сифатли 
Ток 
ўтказувчи 
Изоляция 
Кордель-
тўлдирувчи 
Тасма- 
изоляция 
Экран 
Қобиқ


57 
ерга 
уланишни 
талаб 
қилади. 
Экранлаштирилган 
кабель 
фақат 
маълумотларни узатиш учун қўлланилади, товуш у бўйича узатилмайди. 
Коаксиал кабель
бу ички ўтказгич радиоҳалақитларни камайтириш 
учун иккинчи экранлайдиган ўтказгич билан ўралган кабель ҳисобланади. 
Носимметрик конструкцияга эга ва сим ва симдан изоляция қатлами билан 
ажратилган қобиқдан иборат (6.8-расмга қаранг). 
6.8-расм. Коаксиал кабелнинг тузилиши. 
1 – марказий ўтказгич; 2 – изолятор; 3 – ўтказгич-экран; 4 – ташқи изолятор 
Коаксиал кабелнинг асосий вазифаситехниканинг турли соҳаларида 
сигнални узатишдан иборат. 
Ингичка коаксиал кабель бу тахминан 0,5см диаметрли эгилувчан 
кабель ҳисобланади. У сигнални 185 метргача масофагача уни сўниш 
келтириб чиқарадиган сезиларли бузилишисиз узата олади. Тўлқин 
қаршилиги 50 Омни ташкил этади. Йўғон коаксиал кабель бу тахминан 1 см 
диаметрли нисбатан қаттиқ кабель ҳисобланади. Бу кабелнинг мис сими 
ингичка кабелнинг мис симидан йўғон, демак, қаршилиги кичик бўлади. 
Шунинг учун йўғон коаксиал кабель ингичка кабелга қараганда сигналларни 
500 метргача узоқроққа узатади. 
6.3.2. ОТАЛ оптик толали кабели 
Оптик тола бу ичида тўлиқ ички қайтариш орқали ёруғликни узатиш 
учун ишлатиладиган шиша ёки пластик тола ҳисобланади. Оптик тола узоқ 
масофали алоқа ва компютер тармоқларини қуриш учун восита сифатида 
ишлатилиши мумкин. Оптик тола ёруғлик сигналлари тарқаладиган ингичка 
(5...60 мкм) оптик толалардан ташкил топади. Бу энг сифатли кабель тури 
ҳисобланади. У жуда юқори тезликларда (до 10Гбит/с и выше) 
маълумотларни узатилишини таъминлайди, бошқа узатиш муҳитларига 
қараганда маълумотларни ташқи таъсирлардан энг яхши ҳимояланишини 
таъминлайди. 
ОТАЛ катта ҳажмлардаги маълумотларни юқори тезликларда 
узатилиши учун мўлжалланган. Оптик толали кабель шиша ёки пластик 
қатлам билан ўралган марказий шиша ёки пластик ўтказгич ва ташқи 
ҳимоялаш қобиғидан ташкил топган (6.9-расмга қаранг). Маълумотлар 


58 
кабель бўйлаб бир йўналишли ёруғлиу импульсларини марказий шиша тола 
орқали жўнатадиган лазерли (laser transmitter) узаткич ёки ёруғлик диодили 
узаткич (LED — Light Emitting Diode transmitter) ёрдамида узатилади. Шиша 
қобиқ ички ўтказгичда ёруғликнинг фокуслантирилишини сақлашга ёрдам 
беради. Сигнал бошқа учда ёруғлик импульсларини электр сигналга 
ўзгартирадига фотодиодли қабуллагич (photodiode receiver) орқали қабул 
қилинади. 
6.9-расм. Оптик толали кабелнинг конструкцияси 
1-ўзак, 2-қайтарувчи қобиқ, 3-ҳимоя лаки, 4-ҳимоя қопламаси. 
Оптик толаларнинг конструкциялари жуда кўп, асосийлари иккита кўп 
модали ва бир модали ҳисобланади. Кўп модали толаларда ўзакнинг 
диаметри узатиладиган нурланишнинг тўлқин узунлигидан ўнлаб мартта 
катта бўлади, бу туфайлитола бўйлаб бир неча турлардаги (модалардаги) 
тўлқинлар тарқалади. Кўп модали толалар ўзакларининг стандарт 
диаметрлари 50 ва 62 мкмни ташкил этади. Бир модали толаларда ўзакнинг 
диаметри одатда 5 ... 10 мкмга тенг бўлади. 
Оптик толали тармоқлар учун маълумотларни узатиш тезлиги 
100Мбит/сдан 2Гбит/сгача диапазонда жойлашган, маълумотлар эса 2 
километргача масофага такрорлагичсиз ишончли узатилиши мумкин. Оптик 
толали кабель маълумотларни узатиш каби видео ва овозли маълумотларни 
узатилишини таъминлайди. 
Модомики, ёруғлик импульслари ташқи қобиқ чегараларида тўлиқ 
ёпилган экан, оптик толали ташувчи ташқи интерференция ва яширин 
эшитишга аслан таъсирчан эмас. Модомики, ёруғлик импульслари фақат 
битта йўналишда ҳаракатланиши мумкин экан, оптик толали кабеллар 
асосидаги тизимлар маълумотларни жўнатадиган ва оладиган ҳар бир бир 
сегмент учун кирувчи ва чиқувчи кабелларга эга бўлиши керак. 
Оптик толали кабель катта қаттиқликка эга ва ўрнатишда мураккаб, бу 
уни энг қиммат ёруғлик ташувчи тури қилади. У махсус боғлагичлар – 
конвекторлар ва юқори малакали ўрнатилишни талаб қилади. Бу омиллар 
жорий этишнинг юқори нархига олиб келади. Ҳаражатларни камайтириш 


59 
йўлларидан бири оптик толали кабеллардан фақат тармоқ магистралларида 
ёки электромагнит нурланишлар, ёнувчанлик ва бошқалар аҳамиятга эга 
бўлган линияларда фойдаланиш ҳисобланади. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish