26 – Mаъруза
Реал вақт масштабида мултимедиа иловалари
Режа:
1. Реал вақт протоколи (RTP)
2. RTP пакет сарлавха майдони
Реал-вақт алоқа иловаси VoIP ва видео конференсияни қўшиб
ҳисоблаганда такрорланмас ва жуда ҳам машҳурдир. Бунинг ҳайратланарли
жойи йўқ, чунки IETF ва ITU каби стандартлаштириш уюшмалари шу класс
иловалари учун стандартлар ишлаб чиқишда кўп йиллар давомида банд
бўлишди (ҳозир ҳам банд бўлишда давом этишмоқда!). Турли жойларда
мустақил компаниялар Реал-вақт алоқа иловаси стандартларига мос келувчи
ва ўзаро биргаликда ишлай олувчи маҳсулотларини яратишмоқда. Бу
йўналишда бизлар Реал-вақт алоқа иловаси учун RTP ва SIP протоколини
кўриб чиқамиз. Иккала стандарт ҳам ишлаб чиқариш соҳасида қўлланиши
кенг тарқалган.
1.
Реалвақтпротоколи (RTP)
VoIP иловасининг жўнатувчи қисми аудио қисмларини транспорт
поғонасига жўнатишдан олдин уларга сарлавҳа майдонини қўшишини
билдик. Бу сарлавҳа қисмлари ўзида тартиб рақами ва вақтни билдирувчи
белгини мужассам этади. Кўп мултимедия тармоқ иловалари тартиб рақами
ва вақтни билдирувчи белгини ишлата бошлагандан сўнг ўзида аудио/видео
маълумотлари тартиб рақами ва вақтни билдирувчи белгини мужассам этган
майдонни ўз ичига олувчи стандартлаштирилган пакетларга эга бўлиш жуда
қулай ҳудди бошқа фойдали имкониятли маудонлар каби. RTP стандарт
сифатида RFC 3550 да аниқланган. RTP овоз учун PCM, АCC ва MP3 ва
видео учун MPEG ва H.263 каби одатий форматдаги маълумотларни жўната
олади. Шу билан бирга у патентланган овоз ва видео форматларини жўната
олади. Ҳозирги кунда RTP кўп маҳсулотларда қўлланиши кенг тарқалган ва
намуналари ўрганилмоқда. Шу билан бирга SIP каби бошқа муҳим реал-вақт
протоколлари учун қўшимча ҳисобланади.
Бу бўлимда биз RTP билан таништирамиз. Шунингдек биз шу фан
бўйича қимматли маълумотларни тақдим этувчи Ҳеннинг Счулзринне нинг
RTP сайтига ташриф буюришингизни ҳам қўллаб қувватлаймиз. Шу билан
бирга RTP дан фойдаланадиган VoIP иловалари документлари сайти RAT га
ҳам киришингиз муммкин.
RTP одатда UDP нинг устки қисмида ишлайди. Жўнатувчи қисм медиа
бўлагини RTP пакети ичига солади, кейин пакетни UDP сегментга
жойлштиради , кейин сегментни IPга узатади.Қабул қилувчи қисм RTP
278
пакетни UDP сегментдан ажратиб олади, кейин медиа бўлагини RTP
пакетидан ажратиб олади, медиа бўлагини медиа плаерга декодерлаш ва
овозни ўқишга жўнатади.
RTP ни, овозни жўнатиш мисолида кўриб чиқамиз. Овоз чиқарувчи
манба 64Кб/с лик ИКМ(Импулс кодли модулятсия)-кодловчи деб тасаввур
қиламиз(кавантлаш ва рақамлига ўтказишнинг намунаси). Илова 20 мсек ва
160 байт ҳажмда кодланган бўлакли маълумотларни қабул қилади деб фараз
қиламиз. Жўнатувчи қисм ҳар бир аудио бўлагидан олдин аудиони кодлаш
типни ўзида мужассам этган RTP сарлавҳасини қўшиб жўнатади, тартиб
рақами ва вақт белгиси. RTP сарлавҳаси одатда 12 байт бўлади. RTP пкает
кейин UDP интерфейс уясига жўнатилади. Қабул қилиш қисмида илова RTP
пакетни инетрфейс уясидан қабул қилади. Илова RTP пакетдан овоз
бўлагини ажратиб олиб RTP пакет сарлавҳа майдони озов бўлагини
декодерлаш ва овозни ўқиш учун ишлатади. Фойдали қўшимча юкламалар
схемаси - кетма кетлик ёки вақт белгиси ўрнига илова RTP ни яхлитлигича ўз
ичига олганда иловани бошқа тармоқ мултимедиа иловалари билан
биргаликда ишлатиш осонроқ бўларди. Мисло учун 2та ҳар ҳил компаниялар
VoIP
дастурини
ривожлантирди
ва
у
иккалови
ҳам
ўзларининг
маҳсулотларини RTP билан ишлайдиган қилишди. VoIP маҳсулотининг
бирни ишлатаётган фойдаланувчи иккинчи VoIP маҳсулотини ишлатаётган
фойдаланувчи билан алоқа қила олишига умид қилса бўлади. Қуйидаги
мавзуда биз Интернет телефонияси учун муҳим бўлган RTPнинг тез-тез SIP
билан бирга боғланган ҳолда ишлашини кўриб чиқамиз. Шуни такидлаш
керакки RTP маълумотни вақтида етказиши ёки бошқа сифатли ҳизмат (QoS)
кўрсатиш учун ҳеч қандай механизмни таминламайди. У ҳаттоки пакетларни
етиб боришига ҳам кафолат бермайди ёки пакетларни тартибсиз боришини
ҳам олдини олмайди. Аслида, RTP пакетлашни фақатгина системанинг
оҳирида кўриш мумкин. Маршрутизаторлар RTP пакетни олиб кетаётган IP
датарамма ва RTP пакетини олиб кетмаётган IP датаграммаларнинг фарқига
бормайди. RTP ҳар бир манба (мисол учун камера ёки микрофон) учун
ўзининг мустақил RTP пакетлар оқимини белгилаш имконини беради. Мисол
учун икки иштирокчи орасида видео конференсия, 4та RTP оқими
ишлатилиши мумкин – 2 таси аудиони жўнатиш учун (ҳар бир йўналишга
биттадан) ва яна 2та оқим видеони жўнатиш учун (яна ҳар бир йўналишга
биттадан). Аммо кенг тарқалган кодловчи техникалар шу билан бирга MPEG
1 анд MPEG 2 кодлаш жараёнида видео ва аудиони битта оқимда жўнатади.
Видео ва аудио кодловчи қурилма томонидан битта оқимда жўнатилганда
ҳар бир йўналиш учун фақатгина 1та RTP оқими ҳосил бўлади.
RTP пакетлари бир томонлама жўнатма иловалари учун лимитга эга
эмас. Улар биттадан кўпчиликка ва кўпчиликдан кўпчиликка гуруҳли
ўтказилиши мумкин. Кўпчиликдан- кўпчиликга гуруҳли ўтказиш сеансида
жўнатувчилар ва манбалар RTP оқимларини гуруҳли жўнатишдан
фойдаланишади. Видео конфренсия иловасидаги гуруҳли жўнатувчилардан
келадиган бир-бирига боғлиқ бўлган видео ва аудио RTP гуруҳли оқимлари
279
RTP мажмуасига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |