Малала Юсуфзой


-боб. Қайси бирингиз Малала?



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

20-боб. Қайси бирингиз Малала? 
Ёзнинг охирги кунларида мактаб очилишига тайёргарлик кўраётган отам 
Карачидаги мактаб ўқувчилари томонидан тақдим этилган портретим 
рамкасидан кўчиб кетганига кўзи тушиб қолди. Отам ушбу портретни 
жуда яхши кўрар, уни ўз каравоти рўпарасига илиб қўйганди. Шу сабаб 
портретни ҳозирги аҳволда кўриш отамга ўнғайсиз туюлди. 
- Уни тузатиб қўй, — деди отам онамга ғайриоддий қўпол оҳангда.
Бир неча кундан сўнг, математика ўқитувчимиз Шазия хоним мактабга 
жуда тушкун аҳволда келди ва отамга тунда ёмон туш кўрганлигини 
айтиб берди. У тушида менинг мактабга куйган оёғим билан келганимни 
ва менга ёрдам кўрсата олмаганлигини кўрибди. Шазия хоним отамдан 
камбағалларга иложи борича қайнатилган гуруч тарқатишни илтимос 
қилди. Пуштунлар нафақат қайнатилган гуручни оладиган одамлар, 
балки дастурхонга тушган гуручларни териб ейдиган қушлар ва 
чумолилар ҳам биз учун ибодат қилишади деган гапга ишонишади. Отам 
камбағалларга гуруч ўрнига пул берди. Шазия хоним пул гуруч ўрнини 
босмайди деб отамдан бироз ранжиди.
Шазия хонимнинг бизни тинмай огоҳлантиришлари кулгимизни 
қистатди, аммо тез орада мен ҳам ёмон тушлар кўришни бошладим. 
Аммо, ота-онамга ҳеч нарса демадим. Қўрқув мени тобора кўпроқ 
таъқиб қила бошлади. Кўчада юрганимда толиблар Афғонистондаги 
аёллар билан бўлгани каби менга ҳам ўқ узишидан ёки юзимга кислота 


198 
сепишидан қўрқардим. Кўчамизга олиб борадиган зинапоядан 
чиқаётганимда қанақадир оёқ товушларини эшитишим билан, юрагим 
шув этиб кетарди. Баъзан тунда қулоғимга қадам товушлари чалиниб, 
«Зулмат остонасидаги муҳаббат»даги кимнингдир даҳшатли соялари 
кўзимга кўрингандек бўларди. 
Отамдан фарқли ўлароқ, мен эҳтиёт чораларини кўриб қўйдим. Ҳар куни 
кечқурун уйдагилар ухлаб қолишганларидан сўнг эшик ва деразалар 
ишончли қулфланганлигини текшира бошладим. Дастлаб, ҳовлига 
чиқиб, дарвоза қулфланганини текширар, сўнгра барча хоналарни навбат 
билан айланиб чиқардим. Хонамнинг иккита деразаси бўлиб, отам менга 
кечалари пардани тушириб қўйишни тайинлар, бироқ мен ҳовлига 
кирган террорчиларни дарҳол кўриш учун бундай қилмасдим. Ўзимга 
ўзим ушбу сўзни такрорлашдан чарчамасдим:
- Агар толибларнинг нияти мени ўлдириш бўлганида, буни 2009 
йилдаёқ амалга оширишарди.
Шунга қарамай жангарилар деворга нарвон қўйиб, ҳовлига ошиб тушиб, 
деразани синдириб уйга кириб келишларидан ҳадиксирардим.
Охири ибодат қилишни бошладим. Тунлари янада кўпроқ ибодат 
қилардим. Толиблар отам билан мени мусулмон деб ҳисоблаш мумкин 
эмаслигини эълон қилди. Аммо унақа эмаслиги аниқ эди. Биз ҳам худога 
ишонамиз ва ҳар доим ундан мадад кутамиз. Одатда Қуръони каримнинг 
«Бақара» сурасидан парча ҳисобланган “Оят ал-Курсий” ни қайта-қайта 
ўқирдим. Бу махсус оят бўлиб, мусулмонлар қуйидаги нарсаларга қаттиқ 
ишонишади: 
Агар уни тунда уч марта ўқисангиз, уйингиз шайтон ва бошқа ёвуз 
руҳларнинг босқинидан ҳимоя қилинади.
Агар сиз уни беш марта ўқисангиз, ёвуз руҳлар сизнинг кўчангизга 
кириб бормайди,
Агар сиз уни етти марта ўқисангиз, бутун шаҳар ёки қишлоқ 
ҳимояланган бўлади. 
Мен оятни ҳар туни етти марта, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ўқиган бўлсам 
керак.
Сўнгра Аллоҳга мурожаат қилдим:
- Бизни ўз марҳаматингдан дариғ тутма, ё Раббим. Отамга ва бутун 
оиламизга, кўчамизга, маҳалламизга, бутун Сват водийсига ва барча 
мусулмонларга барака бергин. Йўқ, йўқ, нафақат мусулмонларга, балки 
ер юзидаги барча инсонларга барака ато этгин.
Имтиҳонлар пайтида айниқса кўп ибодат қилардим. Бу вақтда нафақат 
мен, балки дўстларим ҳам кунига беш маҳал намозни канда қилмасди. 


199 
Кундузи ибодат қилиш жуда қийин эди — бу вақтда одатда телевизорда 
қизиқарли дастурлар намойиш этилар, телевизор қаршисидан кетиш 
учун эса катта жасорат талаб қилинарди. Аммо имтиҳонлар пайтида мен 
доимо намозга турар ва Аллоҳдан яхши баҳолар олишимда ёрдам 
беришини сўрардим. Тўғри, ўқитувчиларимиз қуйидаги гапларни тез-тез 
такрорлашарди:
- Агар сиз ўзингиз ҳаракат қилмасангиз, худо сизга ҳеч қанақа ёрдам 
бермайди. Худо фақат лойиқ бўлганларга сахий ва раҳмдилдир.
Имтиҳонларга жуда кучли тайёргарлик кўрдим. Имтиҳонлар менга 
нималарга қодир эканлигимни исботлаш имкониятини бергани туфайли 
уларни жуда яхши кўрардим. Аммо 2012 йил октябрь ойи яқинлашиб 
келгани сайин асабийлаша бошладим, чунки яна март ойида бўлгани 
каби Малка-и-Нурга ютқазиб, иккинчи бўлиб қолишим мумкин эди-да. 
Ўшанда у мендан бир-икки очкога эмас, балки беш очкога илгарилаб 
кетганди. Ғолибликни қўлдан бой бермасликни хоҳлаганим сабабли, 
ўғил болалар мактабининг ўқитувчиси жаноб Амжаддан қўшимча 
дарслар ола бошладим. Имтиҳонлар арафасида тунги соат учгача дарс 
қилдим, дарсликларни бошидан охиригача қайта ўқидим. 
8-октабр душанба куни биринчи имтиҳон физика фанидан бўлиб ўтди. 
Дунёдаги сиёсий вазиятга, жамият кайфиятига ёки мамлакатимиздаги 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётга боғлиқ бўлмаган оламнинг ўзгармас ва 
объектив қонунларни ўргангани сабаб физика фанига ўзгача меҳр 
бергандим. Имтиҳон бошланиши арафасида муқаддас оятларни қайта-
қайта такрорладим. Имтиҳонга кирганимда барча саволларга тез-тез 
жавоб бердим, аммо имтиҳон варақасини қайта текшириб кўрганимда 
битта жавобда хатога йўл қўйганим аён бўлди. Хўнграб йиғлаб 
юбордим. Битта саволга нотўғри жавоб бериш фақат бир баллдан 
маҳрум қилади, аммо бу менга ҳақиқий фалокатдек туюларди.
Уйга қайтганимда жуда чарчаганимни ҳис қилдим ва кўзимга уйқу 
келмади. Аммо эртаси куни доим менга қийинчилик туғдирган 
Покистон тарихидан имтиҳон топширишимиз керак эди. Яна қовун 
туширишни хоҳламасдим, шунинг учун уйқусирашнинг олдини олиш 
учун ўзимга сутли кофе тайёрладим. Кофени тайёрлаб, энди ичмоқчи 
бўлганимда онам ошхонага кириб келди ва бокалдаги кофени хўплаб-
хўплаб ичиб қўйди. Мен онамга «ичманг, буни ўзим учун тайёрладим» 
деб айта олмадим. Устига-устак, шкафимизда бошқа кофе қолмаган 
экан… Наилож, мустақил ватанимиз тарихини кофесиз ўрганиб чиқишга 
мажбур бўлдим.
Эрталаб ота-онам одатдагидек хонамга кириб, мени уйғотишди. 
Тўғрисини айтсам, охирги марта қачон ўзим уйғонганим эсимда йўқ. 
Онам ҳар доимгидек биз учун нонушта тайёрлади — майдаланган 
тухум, чапатис ва ширин чой. Барчамиз, мен, ота-онам ва укаларим 


200 
Хушал ва Атал биргаликда нонушта қилдик . Бу онам учун ўзгача кун 
эди. Бугун у мени бир пайтлар ўқитган бошланғич мактаб ўқитувчиси 
Улфат хонимдан сабоқ олишни бошлайди. 
Отам соясидан ҳам қўрқадиган саккиз ёшли Атални масхара қилди: 
- Атал, Малала бош вазир бўлганида, сен унинг ёрдамчиси бўласан, 
бундан ортиғини бажара олмайсан.
Атал бу гаплардан жуда ҳафа бўлди. 
— Йўқ, йўқ. Мен Малаладан кўра ақлсиз эмасман. Аксинча, мен бош 
вазир бўламан ва уни котиба қилиб ишга оламан.
Ушбу ўйноқи суҳбатга чалғиб, столда жуда узоқ қолиб кетибман. 
Кечикканимни англаганимда тухумни тугатмасдан сакраб ўрнимдан 
турдим ва ўқишга отилдим. 
Покистон тарихидан бўлиб ўтган имтиҳон кутганимдан яхшироқ ўтди. 
Менга Муҳаммад Али Жиннаҳ Покистонни тарихдаги илк мусулмонлар 
давлатини қандай тузгани ва Бангладешнинг мустақил бўлишига олиб 
келган миллий фожиа ҳақидаги саволлар тушди. Покистондан минглаб 
километр 
узоқликда 
жойлашган 
Бангладеш 
бир 
пайтлар 
мамлакатимизнинг бир қисми бўлганлигини тасаввур қилиш қийин эди. 
Имтиҳон варақасини тез ва ишончли тўлдирдим. Имтиҳон тугаганидан 
хурсанд бўлиб, дўстларим билан мактаб автобуси уйимизга олиб 
кетишини кутиб, суҳбатлашиб, кулишиб ўтирдик.
Автобус ҳар куни икки маротаба ўтади, биз иккинчи марта кетаётган 
эдик. Дугоналарим билан бир-биримиздан айрилгимиз келмасди. 
Мониба имтиҳондан сўнг, суҳбатлашиш ёқимли эканини айтиб ўтди. 
Мен унинг фикрига тўла қўшилдим. Имтиҳонни топширгандан сўнг, 
ўзимни шу қадар енгил ҳис қилдимки, барча ташвишларимни 
унутаёздим.Аммо, жуда очиқиб кетгандим. Афсуски, ўн беш ёшда 
бўлганимиз сабабли, ташқарига чиқиб, бемалол таомлана олмасдик. 
Жуда қорним очиб кетса, олдимда турган ягона йўл кичкина қизлардан 
бирига қайнатилган маккажўхори сўтасини олиб келишини илтимос 
қилиш эди. Шундай қилдим ҳам. Сўтани бир неча марта тишлаб, бошқа 
қизга бердим.
Ниҳоят, кундузи соат 12 да карнай орқали автобус келганлиги эълон 
қилинди ва биз автобус томон югурдик. Мендан бошқа барча қизлар 
мактаб дарвозасидан чиқишлари билан юзларини ёпдилар. Мен эса 
бошимни шарф билан ёпишни етарли деб билдим.
Ўриндиқларимизга ўтирганимиздан сўнг биз билан бирга кетадиган 
иккита ўқитувчини кута бошладик. Мен ҳайдовчи Усмон Бхай Жандан 
кулгили воқеани айтиб беришини сўрадим. У ҳар доим қизиқ-қизиқ 


201 
латифалар айтиб беришни канда қилмасди. Аммо шу куни у латифа 
ўрнига, бизга тошлар билан бир нечта фокус кўрсатди.
Кўз ўнгимизда амалга оширилиб, бизни лол қолдирган ушбу фокуснинг 
сирини Усмон Бхай Жан ошкор қилмади.
Ниҳоят ҳамма тайёр бўлди. Руби хоним ва иккита ёш қизалоқ ҳайдовчи 
кабинасида ўтирди. Яна бир қизчанинг кўзи ёшга а тўлди ва у ҳам 
кабинада ўтирмоқчи эканлигини айтди. Ҳайдовчи бошқа жой йўқлигини 
билдирса ҳам, мен унга жуда ачиниб кетдим ва кабинадагиларни у 
ўтириши учун бироз сурилишга кўндирдим.
Онам бошланғич мактабда ўқийдиган Аталдан мен билан бирга уйга 
қайтишини талаб қилди. Бироқ қайсар Атал пиёда борган маъқул, деди 
ва дўстлари билан уйига кетди. Усмон Бхай бензин қуйиб олганидан 
сўнг автобус ҳаракатлана бошлади. Мен Мониба билан суҳбатлашиб 
кетдим.
Ўша куни Ҳожи Бобо кўчасида ўзгача тароват ҳукмрон эди. Кўчадаги 
бир-биридан чиройли безатилган фойтунлар, хуш кайфиятдаги пиёдалар 
ва трюк кўрсатувчи мототциклчилар турли шоулар кўрсатарди. Бир сўз 
билан айтганда, байрам кайфияти ҳукмрон эди. Қизил ва оқ ядровий 
ракетанинг тасвири туширилган катта уч оёқли велосипедда музқаймоқ 
сотувчи ўқитувчилардан бири қўлини силкитгунча бизни кузатиб борди. 
Бир киши йўл бўйида қонини сачратиб товуқларни сўяётган эди. Бу 
воқеа 
негадир 
кайфиятимни 
кўтарди. 
Штир-штир, 
шпақ-
шпақ. Ёшлигимда, Сват водийси аҳолиси тинч ва тотув яшаган 
даврларда, бу ерда товуқ сўядиган одамни топиш қийинлигини тез-тез 
эшитганман. Аммо, йиллар одамларни ўзгартирди... 
Димоғимизга уриладиган ҳид — дарёдан чиқаётган аҳлат, дизель 
ёқилғиси ҳамда иссиқ нон ва кабоб ҳидларининг аралашмаси – бошқа 
жойда учрамайди. Отамнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича саъй-
ҳаракатларига қарамай, одамлар ахлатни дарёга ташлашда давом 
этаверди. Майли. Яқинда, қиш келади. Қор ёғади ва атрофдаги ҳамма 
нарсани қайтадан поклайди.
Автобус армия назорат пунктидан ўнгга қайрилди. У ерда 
“Террористлар қидирилмоқда!“ сарлавҳали салла кийган, узун соқолли 
ва кўзлари қўрқинчли одамларнинг фотосуратлари ўрин олган баннер 
илинганди. Табиийки, бу одамлар ичида Файзуллоҳ ҳам бор эди. Сват 
водийсини Толибондан озод қилиш операцияси бошланганига ҳам уч 
йилдан кўпроқ вақт бўлди. Албатта, толиблар ҳукмронлигига чек қўйган 
армиядан миннатдор эдик, аммо нега бизнинг водий ҳали ҳам ҳарбий 
ҳолат остида эканлигини тушуна олмасдик. Ҳар қадамда назорат 
пунктлари ўрин олган, пулемётчилар томларда куну тун ўтиришади. 
Сватга келиш учун одамлар расмий руҳсатнома олиши талаб этилади. 


202 
Тепаликка олиб борадиган йўл одатда фойтунлар ва пиёдаларга тўла 
бўлади, аммо ўша куни негадир атрофда зоғ ҳам кўринмасди. 
— Қизиқ, одамлар қаерга кетди? — деб сўрадим Монибадан. Қизлар 
билан бақир-чақир қилиб келаётган эдик, шу сабабли бошқа қизлар 
атрофда одамлар йўқлигига деярли эътибор беришмади.
Мактабни олти ёшида ташлаб кетиб, эндигина қайта ўқий бошлаган 
онам бу вақтда мактабда эди. Шу ҳақида ўйлаб турганимда… 
Автобус йўлини тўсиб қўйган икки ёш йигитни пайқамадим. Автобус 
бошқа сабаб билан тўсатдан тўхтаб қолди деб ўйладим. Тўсатдан қурол 
кўтарган икки йигит рўпарамизга келишганида уларнинг муддаосини 
тушундим:
- Қайси бирингиз Малала? 
Мен уларга дунёдаги барча қизлар, шу жумладан сингиллари ва қизлари 
ҳам мактабга боришга ҳақли эканлигини тушунтиришга улгурмадим... 
Миямдан бугун кечқурун навбатдаги имтиҳонга тайёргарлик кўришим 
керак деган ўй ўтди. Учта ўқ овози эшитилди. Кўзим олдида товуқ 
сўяётган одам гавдаланди. Шитир-шитир, шпақ-шпақ.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish