Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.
28
Мен келдиму, дунё кўрдими фойда!
Кетсам, мартабасн ошарми? Қайда?
Ҳеч ким тушунтириб бера олмади:
Кслишим — кетишим сабаби ҳайда.
29
Дўзаху жаннатни ким кўрган, э днл,
У дунё хабарнн ким берган, э дил.
Қўрцув умидимиз шулардан, аммо —
Ному нишонасин ким билган, э дил.
3 0
Сабодан бўлибдн гул ёқаси чок.
Гул юзидан булбул бўлмнш тарабнок.
Гул тагида ўтнр, чунки жуда тез
Гул ерга тўкилур, биз бўлурмиз хок.
—
16
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
31
Б у ернинг юзида ҳар зарраки бор,
Бир замон бўлмишди ой юзли дилдор.
Нозанинлар юзин гардин аста арт,
Гўзал чеҳра эдн бир ваҳт бу ғубор.
32
Ҳушёр бўлсам, мендан хурсандлик йироқ,
Маст бўлсам, ақлимдан ажрайман бироҳ.
Мастлигу ҳушёрлик оралнғи бор,
Ҳаёт шу, унга қул бўлсам яхшироҳ.
3 3
Бир ботмон бодани бир жомга солсам,
Икки жом май билан бой бўла ҳолсам.
Аввал аҳлу днним ҳнлиб уч талоқ,
Сўнгра ток қизига ўйланиб олсам.
3 4
Шундай ичайинки, ўлсам ул шароб —
Ҳиди мозоримдан чиҳсин бурцираб
Хумори ўтарса қабрим бошидан
Иси элитсину айласин хароб.
—
17
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
35
Дунёда улуғ сўз — қуръон ўцнлур,
У ҳам мудом эмас, аҳён ўҳилур.
Пиёла четнда бир оят борки,
Ҳар жойда, ҳамиша, ҳамон ўҳилур.
36
Қўлимда ҳар маҳал қадаҳ тутганман,
Минбару дафтарнинг баҳрин ўтганман.
Do'stlaringiz bilan baham: |