Кечаги кунингни айламагил ёд,
Эртанг келмай туриб, этма кўп фарёд.
Утган, келмаганга қайғурмоқни қўй,
Қувноқ бўл, умрингни қилмагил барбод.
—
11
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
11
Дерлар: жаннатда ҳур бўлмоғи яхши,
Менга узум сувни булоғи яхши.
Чунки насясидан нақдроғи яхши,
Ноғора товушин узоғи яхши.
12
Азалда лойимни қорганда худо,
Биларди феълимдан не бўлур пайдо.
Ҳукмидан ташқарн эмас гуноҳим,
Хўш, нечун маҳшарда беради жазо?!
13
Сен — мендан олдин ҳам тун-кун бор эди,
Айланган фалак ҳам бутун бор эди.
Тупроққа авайлаб цадамингни қўй,
Бу тупроқ қора кўз бир нигор эди.
14
Жонимиз бу танни тарк этиб кетар,
Икки ғишт гўримиз кўзин беркитар.
Кейин бошқа гўрга ғишт қўймоқ учун,
Бизнинг тупроқларни эзиб лой этар.
—
12
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
15
Ичганда, ақлдан бегона бўлма,
Эс жўйиб, жаҳлга сен хона бўлма.
Истасанг ҳизил ман ҳалол бўлишин,
Ҳеч кимни ранжитма, девона бўлма.
16
Бизлар ҳўғирчоғу, фалак ҳўрчоҳбоз,
Бу сўзим чин сўздир, эмасдир мажоз.
Иўҳлик сандуғига бир-бир тушамиз,
Вужуд палосида ўйнагач бир оз.
17
Ҳар сирни дилида саҳласа доно,
У яширин бўлсин мисоли анқо.
Садафнинг ичида ҳатра дур бўлур —
Сир қилиб қалбида яшургач дарё.
18
Мени файласуф деб, ёв ҳилур хато,
Мен ундай эмасман, билади худо.
Ш у ҳайғу уйига келгач, ўзимни —
Ким билсам ўшандан камроҳман, ҳатто.
13
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
19
Do'stlaringiz bilan baham: |