Бу кўза мен каби ошиқ зор эди,
Севгани қаро соч бир нигор эди.
Кўза бўйнидаги даста бир маҳал —
Қўл эди, ёр цучиб бахтиёр эди.
20
Ёраб, лойимни-ку, қорган ўзннгсан,
Ўриш — арқоғимни ўрган ўзингсан.
Ёмоиманми, яхши, мен қандоқ қилай!
Тақдир манглайини берган ўзингсан.
21
Тангри, ўзинг шундай яратдинг мени,
Маю чолғувчига қаратдинг мени.
Азалда шу хилда яратиб цўйиб,
Нечун дўзахингга қулатдинг мени?!
22
Каъбаю бутхона цуллик хонаси,
Бутхона занги ҳам шум таронаси.
Меҳробу калнсо, тасбеҳу салиб —
Барчаси қулликнинг бир нишонаси.
—
14
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
23
Фалакка ҳукм этган тангридай бўлсам,
Фалакни ҳилардим ўртадан барҳам.
Янгидан шундай бир фалак тузардим,
Яхшилар тилакка етарди ул дам.
2 4
Кулол дўконига кирдим бир сафар,
Дастгоҳда ишларди уста кўзагар,
Гадо ҳўлидану шоҳнинг бошидан
Кўзанинг бўйни-ю дастасин ясар.
25
Масжидга кетгандим бир ниёз учун,
Рост айтсам, ўйлама, ҳеч намоз учун.
Жойнамоз ўғирлаб эдим, эскнбди,
Яна аста келдим жойнамоз учун.
26
Муфти, сендан кўра пуркорроҳдирмиз,
Ута маст бўлсак ҳам ҳушёрроҳдирмиз.
Биз ток ҳонин ичамиз, сен одам ҳонин,
Инсоф қил, ҳайсимиз хунхорроҳдирмиз
—
15
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
27
Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси,
Бизлардан на ному нишон бўлғуси,
Аввал-ку йўқ эдик, етмовди халал,
Do'stlaringiz bilan baham: |