www.ziyouz.com кутубхонаси
35
Кўнгиллар ноласи зулфунг камандии ногаҳон кўргач,
Эрур андоқки, қушлар кичқиришқайлар йилон кўргач.
Мутаносибликлар: кўнгил – қуш, нола – қичқириқ. Зулф – илон; кўнгил чиндан қушга
ўхшайди, парвозни хуш кўради: нола аслан ҳам қичқириқдир, зулфнинг эса илонга ўхшашлиги
аён. Классик шеъриятда бир сўз фақат бир маънони билдирмайди, балки ҳали айтганимиздай,
тагида нимкосаси ҳам бўлади. Масалан, ушбу байтда «кўнгил — қуш» дедик, йўқ, у бу ерда
инсонни билдиради, «зулф», тасаввуфга кўра, ўзгарувчан олам тимсоли, беқарорлик рамзи. Шу
важдан ҳам у илонга ўхшатилмоқда, илон эса ҳамиша беқарордир, ҳамиша ўзгариб туради.
«Каманда» — тузоқ, кўнгилларни илинтирувчи тузоқ, банд деганидир. Шуларга кўра, байтдаги
«коса» ушбудир: кўнгиллар зулфинг ҳалқасини кўргач, бамисли илон олдида турган
қушларнинг қичқирганларидай нолалар айлайди. Биз илғаган «нимкоса»: киши бу оламнинг
беқарорлигидан азоб тортади, унинг тузоқларида нола чекади. Иккинчи сатрдаги «қуш» — энди
қуш эмас,— одам, қичқириқ — оҳ-фарёддир, илон эса бу оламнинг бало-қазолари тимсолидир.
Иккинчи байтда:
Кўнгил чокни кўзумда ашки рангин элга фош этди,
Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач,
— мисраларини ўқиймиз. Одатда ҳар бир байтнинг ўз «умри», ўз «ташвиш»лари бор. Улар
бир қараганда ўзаро боғланмагандек, лекин мазмунан муштараклик бирлаштириб туради.
Ғазални, таъбир жоиз бўлса, бир кичик қишлоққа ўхшатгим келади. Байтлар бамисоли
уйлардек, дарвоқе, «байт» сўзининг бир маъноси уй ҳам демакдир. Бу ерда ҳам шундоқ.
Ҳажрингда кўнглим чок-чокидан сўкилиб кетди, буни кўзимдан оққан рангин ёшларимдан ҳам
билса бўлади – фош этиб турибди. Ахир дарё юзида қонли сувни кўрган кишилар, балиқнинг
жароҳатланганлигини тез фаҳмлаб оладилар. Кўнгил – балиғ, чок – захм, иккиси ҳам кўздан
ниҳонлиги билан ўхшаш; кўздаги ашк – дарёдаги қон, фош этмоқ – фаҳм айламоқ бир-
бирларига мутаносиб тушунчалардир.
Учинчи байтда эса бунинг акси: кўзим-ку қонли ёш тўкмоқда, бас, кўнглимдаги жароҳатни
яшириб ўлтиришга ҳожат бормикин? Ахир ерда сайд (ов қилинган қуш, илвасин ва ҳ.к) қонини
кўрганлар унинг ярадор бўлганлигини дарров англаб оладилар-да.
Бўёлғон қон аро жон пардаси етгач ғами ҳажринг,
Кўнгил боғида баргедурки, ол ўлмиш хазон кўргач.
...Ғами ҳажрингдан жон пардаси қонга чулғапиб бўлди, богдаги барг ҳам хазон фасли
етганда қизгиш тусга киради... Бу ерда ҳам мутобиқ (параллел)лар: жон пардаси – барг, ғами
ҳажр – хазон фасли, бўлмоқ – ол ўлмоқ. «Кўнгил» сўзи эса бутун борлиқ маъносида келмоқда.
Бешинчи байт. Вужудимда ишқинг камони отган ўқдан пайдо бўлган захмларни балоларии
бетиним кўзёшларим юваётир, бу худди болаларнинг қуш уясини кўриб жиш полопонларни
олишларига ўхшайди. Захм ичи — ошён, балолар — қуш болалари (тажнис кўриниши),
кўзёшлар — болалар мутобиқлари чиройли.
Олтинчи байтда ундан ҳам ёрқин, тиниқ манзара чизилади: кўнгиллар нақдини талон-тарож
этмоқ учун юзларингга бурқаъ (парда) ташлаб олибсан, ҳа-ҳа, қароқчи ҳам карвонга ташланиш
олдидан юз-кўзларига ниқоб кийиб олади... Бири-чи мисрадаги мавҳум тасвир иккинчи
мисрадаги ажойиб образ билан катта ҳаётий манзара касб этади.
Юзин зулф ичра то кўрдим, ўлиб васлига етмасмен,
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |