2.15-расм. Синхрон генератор асосий магнит оқими
ва статонинг уч фазали чулғамлари
11.2 Синхрон генераторни тармоққа улаш
Синхрон генераторлар ишлаб чиқарган электр энергияни
энергетика тизими тармоғига етказиб бериш учун уларни
тармоқ билан параллел улаб ишга тушириш учун бирнеча
шартларни бажариш шарт:
- тармоқ ва генераторнинг кучланишлари тенг;
- тармоқ ва генератор токларининг частоталари тенг;
- тармоқ ва генератор фазалари кетма-кетлиги бир хил;
- улагич уланаѐтган онда тармоқ ва генератор кучланиш-
лари уланиши лозим бўлган бир хил фазалари орасидаги
потенциаллар фарқи минимал бўлиши.
Бу шартларни бажариш учун бир неча усуллар мавжуд.
Улардан кенг тарқалгани лампали ишга тушириш усули бўлиб,
тармоқ ва генератор уланиши лозим бўлган фазаларининг
улагич (рубильник) ларига лампалар уланиб, улар ѐниб-ўчиш
132
жараѐнига мос равишда талаблар бажарилиши назорат қили-
нади ва бажарилгандан сўнг тармоққа уланади (2.16-расм).
2.16-расм. Синхрон генераторнинг тармоққа уланиши
Схеманинг шу кўринишда уланишида биринчи икки шарт-
нинг бажарилиши иккитадан вольтметр ва частотамерлар
ѐрдамида назорат қилиниб, генератор қўзғатиш чулғами токини
ҳамда ротор айланиш тезлигини ўзгартиш билан таъминланади.
Учинчи шартнинг бажарилиши учун лампалар бир вақтда ѐниб-
ўчиши зарур. Акс ҳолда, генераторнинг икки фазаси ўрнини
алмаштирилади. Тўртинчи шарт барча лампалар ўчганда
бажарилади, дейиш мумкин. Бироқ, лампалар ўчишини номи-
нал кучланишнинг 30% дан кам бўлганида ҳам кузатиш
мумкин. Шу сабабдан лампаларнинг бирига параллел вольт-
метр улаб (2.16-расмда келтирилмаган), тўртинчи шартниг
бажарилишини таъминлаш мумкин. Синхрон генераторларни
параллел ишлашга улашнинг бошқа усуллари ҳам шунга
ўхшаш мураккабдир.
Тармоқ кучланиши ва частотаси ўзгармас бўлишини
таъминлаш мақсадида, синхрон генератор кучланиши ва
частотасини ўзгармас сақлаш учун автоматик бошқариш тизим
(АБТ) ларидан фойдаланилади.
133
Автоматик бошқарув тизими нархининг ГЭС генератори
нархига нисбати АБТ нинг солиштирма нархи дейилади. АБТ
ларнинг нархи улар мураккаблик даражасига ва қўлланилади-
ган жиҳозларнинг ноѐблигига боғлиқ бўлиб, ГЭС лар қувва-
тининг ўзгаришига боғлиқлиги сезиларли эмас. ГЭС ларнинг
нархи эса улар қувватига тўғри пропорционал бўлганлиги
сабабли, ГЭС қуввати камайиши билан АБТ солиштирма нархи
ортиб боради ва мини- ва микро-ГЭС ларда бу миқдор
сезиларли даражада баланд бўлади.
Шу туфайли мини- ва микро-ГЭС ларни, аксарият,
автоном режимда - электр тармоғи етиб бормаган ҳудудларда
ишлатилади. Шу сабаб билан уларда АБТ ишлатилмайди ва
бундай ГЭС лар нархи нисбатан паст бўлади. Автоном режимда
ишловчи мини- ва микро-ГЭС ларнинг кучланиш ва частотаси,
аксарият, қўл ѐрдамида ростланади.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |