O‘zbеkiston rеspublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi


 Микро-ГЭС ва ШЭС учун асинхрон генераторлар



Download 5,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/98
Sana17.04.2022
Hajmi5,37 Mb.
#558788
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98
Bog'liq
ToirovO

13.2. Микро-ГЭС ва ШЭС учун асинхрон генераторлар 
афзалликлари 
Шундай қилиб, кичик ГЭС ва ШЭС лари синхрон генера-
тори ўрнига фаза роторли асинхрон генераторини қўлланил-
ганда асинхрон генераторнинг қуйидаги шак-шубҳасиз афзал-
ликлари яққол кўзга ташланади: 
1.
Асинхрон генераторнинг тузилиши содда, оғирлик-габа-
рит қийматлари кичик бўлганлиги сабабли, уларнинг нархи
1,5 ÷ 2,0 марта арзон.
2.
Асинхрон генераторни тармоқ билан улаш содда бўл-
ганлиги сабаб, ШЭС, мини- ва микро-ГЭС ни, бир вақтнинг 
ўзида, ҳам автоном, ҳам тармоққа электр энергия узатиш 
режимларида ѐки фақат автоном ва фақат тармоққа электр 
энергия сотиш режимларида ишлатиш мумкин экан. Автоном 
режимда ишлатганда статор чулғами билан параллел кон-
денсаторли компенсатор (КК) улаш зарур. Бундай электр 


146 
станцияни тармоққа улаганда КК генераторнинг қувват коэф-
фициентини бирга яқин (cosφ ≈ 1,0) бўлишини ва электр уза-
тиш линиясида қувват исроқлари минимал бўлишини таъмин-
лайди. 
Асинхрон генераторнинг ушбу хусусиятлари хусусий 
тадбиркорлар талаб-истакларига тўла мос келиб, амалдаги 
электр энергетика тизими

давлат компанияси томонидан 
капитал қурилиш учун ҳеч қандай сарф-харажатларсиз
арзон 
электр энергия ишлаб чиқариш имкониятини яратади
.


147 
 
III. ҚУЁШ ЭНЕРГЕТИКАСИ 
 
14-боб. УМУМИЙ ТУШУНЧА 
Инсоният кўп асрлар давомида энергия манбаларидан фақат 
таом тайѐрлаш ва исиниш учунгина фойдаланиб келган. Оғир 
юкларни кўтариш, ер ҳайдаш каби ишларни эса ҳайвонлар кучи 
билан бажарган. Кейинчалик сув ва шамол кучлари билан 
ишлайдиган оддий механизм, яъни сув, шамол тегирмонлари ва 
шунга ўхшашлар яратилди. 
Қуѐш энергетикаси
– қуѐш нурини бошқа турдаги энергияга 
айлантириб, ундан фойдаланиш. Қуѐш энергетикаси қуѐшнинг 
қайта тикланувчан энергиясини истеъмол қилиб, экологик тоза, 
деб тан олинган, яъни ишлаб чиқариш жараѐнининг зарарли 
чиқиндиларини ҳосил қилмайди.
Қуѐш энергетикасининг афзалликлари – унга эришиш 
қулайлиги ва манбанинг тугамаслигидир. Назарий нуқтаи 
назардан, атроф-муҳит учун мутлоқ хавфсиз эканлиги [уни 
кўплаб ишлатиш натижасида ер сатҳи альбедо (ер сатҳининг 
электромагнит тўлқинлар ва заррачаларни қайтариш хусусияти) 
си бузилишига ва иқлимнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин, 
деган фикрлар бўлишига қарамай]. Бироқ, энергиянинг ҳозирги 
замон (нисбатан ўта паст миқдорда) истеъмол қилиш 
даражасида, бу хавфнинг ҳеч қўрқадиган жойи йўқ.
Ўзбекистонда Қуѐш энергиясидан фойдаланишни биринчи-
лардан бўлиб академиклар Убай Орипов, Содиқ Азимовлар 
1950 йиллардан бошлаб уйларни иситиш, иссиқ сув билан 
таъминлаш ва электр энергия олиш мақсадида қуѐш 
коллекторлари ишлаб чиқилди ва бир неча уйлар қурилиб 
тажриба синовлари ўтказилди [17]. 
Киши бошига тўғри келадиган энергия тақсимоти ҳамма 
мамлакатларда бир хилда эмас. Техника жиҳатдан анча 
ривожланган мамлакатларда энергия истеъмоли кўпроқ бўлса, 
ҳали ривожланмаган ва ривожланаѐтган мамлакатларда бу 


148 
миқдор жуда кам. Мутахассисларнинг ҳисоб китобларига 
қараганда, ҳозирги даврда фойдаланилаѐтган энергиянинг 80 
фойиздан кўпроғи ер ости казилмаларидан олинадиган органик 
ѐқилғи ҳисобига ишлаб чикарилади.
Атом энергиясининг заҳираси анча кўп ҳисобланса ҳам, ана 
шу хилдаги энергия заҳираси ҳам чеклангандир. Шуни ҳам 
айтиб ўтиш зарурки, атом энергиясидан ҳамма вақт ва ҳар ерда 
ҳам техник мақсадлар учун фойдаланиб бўлмайди. Масалан, 
Германия электр энергетикасида амалда ишлаб турган атом 
электр станциялари қайта тикланувчи энергия манбаларилан 
кенг фойдаланиш ҳисобига демонтаж қилиниши режалаш-
тирилган.
Бошқа турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари орасида 
Қуѐш энергияси битмас-туганмасдир. Қуѐш, на фақат ерда 
ҳаѐтнинг пайдо бўлиши ва унинг давомийлиги сақланиши учун 
асосий омил бўлиб қолаяпди, балки ер ости органик ѐкилғи-
лари, шамол, сув энергияларининг манбаи ҳам ҳисобланиб 
келинади. 
Қуѐш, тасоввур қилиш мушкул бўлган бундай катта 
миқдорда, узоқ муддат давомида ва узлуксиз энергия ишлаб 
чиқара олади? Бу саволнинг жавоби қаерда?
Қуѐш узоқ юлдузлар ўртасидаги туманлик, яъни газ ва жуда 
майда чанг заррачаларининг маълум шароитда ва узоқ йиллар 
давомида тўпланиши натижасида юзага келган, деб қаралади. 
Бу тўпланиш фанда «Бош тўпланиш» деб номланган. «Бош 
тўпланиш» ўз ҳаракати йўлидаги учраган газ ва майда чанг 
заррачаларини ўзига тортиб, массасини борган сари орттириб 
борган. «Бош тўпланиш» нинг марказга тортилувчи кучи 
натижасида чанг заррачалари катта тезликда ҳаракат қилиб, 
йўлида учраган бошқа заррачалар билан тўқнашиб катта 
иссиқлик ҳосил қилган. Марказдаги масса ортиши билан босим 
ҳам ортиб борган. 
«Бош тўпланиш» ичидаги сиқилиш босими ва чўғланиш, 
марказдаги тўпланган туманликни зичлаштирган. Натижада 
марказдаги майда чанг заррачалар молекулалари, атомлари 
парчаланган ва емирилган. Бу вақтда «Бош тўпланиш» 
туманлиги ѐрқин юлдузга, яъни қуѐшга айланган. 


149 
Қуѐшдан келадиган мураккаб оқ нурлар таркиблари оптик 
призма ѐрдами билан оддий рангли нурларга ажратишга 
асосланган «спектрал анализ» усулида текширилади. Қуѐш 
нурининг спектрал анализи, қуѐш водородга жуда бой 
эканлигини кўрсатади. Шунга кўра, қуѐш энергиясининг асоси 
водород атомининг ядро реакцияси энергияси ҳисобига тўғри 
келади, дейиш мумкин. Ҳозиргача Қуѐшда ѐнишга сарф бўлган 
водород, Қуѐшдаги водороднинг ярмини ташкил килади, деб 
фараз қилинса, Қуѐшнинг ѐши 5 миллиард йилга тўғри келади. 
Олимлар Қуѐшнинг хозирги ҳолатини олдинги ҳолатига 
нисбатан анча тинчланган деб қарайдилар. Қуѐшни бошқа 
юлдузларга солиштириб қараганда уни ўрта ѐшдаги юлдуз 
дейиш мумкин. 
Юқорида айтилганларга кўра, Қуѐшнинг яшаш даври 10-15 
миллиард йилдан кам бўмаслиги керак. Спектрал анализ 
Қуѐшнинг ташқи сиртидаги ҳароратни 6000
0
С эканлигини 
кўрсатади. Унинг марказида эса ҳарорат 20 миллион градусга 
етади. 
Қуѐшнинг узоқ йиллардан бери шундай катта ҳароратли 
нурланиш энергиясини узлуксиз чиқариб туриш сабабини 
ундаги водород атомларининг термо-ядро реакцияси юзага 
келтирган, деб ҳисоблаб келинади.

Download 5,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish