155
3.10-жадвал
Корхоналарда фонд қайтими усули бўйича ички фойда меъёрини
тавсифловчи кўрсаткичлар
(минг сўм)
Корхоналар
Вилоятлар
2016
2017
2018
Корхона асосий фондларнинг баланс қиймати
“Rash-milk plus” МЧЖ
Андижон
7682265
8645342
9456765
«Food milk» МЧЖ
Бухоро
11621308
11834345
11221084
«Jizzax milk» МЧЖ
Жиззах
4456342
4634342
4894564,5
«Hayitko'l qaymoq-sut» МЧЖ
Қашқадарё
8973452
9234734
9752235
«Yulduz sara sut» МЧЖ
Самарқанд
11567987
11940123
12002234
«Global milk» МЧЖ
Наманган
7645124
7745341
7834512
Корхонанинг солиқ тўлагунга қадар бўлган фойдаси
“Rash-milk plus” МЧЖ
Андижон
1449308
1564122
1642341
«Food milk» МЧЖ
Бухоро
1845673
1893451
1913981
«Jizzax milk» МЧЖ
Жиззах
845800
893459
837890
«Hayitko'l qaymoq-sut» МЧЖ
Қашқадарё
1254673
1299877
1345786
«Yulduz sara sut» МЧЖ
Самарқанд
1823412
1871256
1921232
«Global milk» МЧЖ
Наманган
1345987
1386751
1424391
Манба: Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида муаллиф хисоб китоблари.
Биз юқорида баён қилинган фикрлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон
Республикаси вилоятларида фаолият кўрсатаётган олтита озиқ-овқат саноати
корхонасининг 2016-2018 йиллардаги кўрсаткичларини ўрганиб, ички фойда
меъёрини таҳлил қилдик. Таҳлил натижалари («3.11-жадвалга қаранг»)
келтирилган.
3.11-жадвал
Озиқ-овқат саноати корхоналарида «Асосий фондларнинг фонд
қайтими» ёндашуви бўйича ички фойда меъёри
Корхоналар
Вилоятлар
2016
2017
2018
“Rash-milk plus” МЧЖ
Андижон
18,9
18,1
17,4
«Food milk» МЧЖ
Бухоро
15,9
16,0
17,1
«Jizzax milk» МЧЖ
Жиззах
19,0
19,3
17,1
«Hayitko'l qaymoq-sut» МЧЖ
Қашқадарё
14,0
14,1
13,8
«Yulduz sara sut» МЧЖ
Самарқанд
15,8
15,7
16,0
«Global milk» МЧЖ
Наманган
17,6
17,9
18,2
Манба: Корхоналарнинг бирламчи бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.
3.11-жадвалда натижаларнинг айримлари 1 дан 100 гача бўлган оралиқда
бўлади. Бунинг сабаби шуки, корхонада айрим йилларда солиқ тўлангунга
156
қадар бўлган фойда суммаси млрд. сўмдан катта бўлиб, асосий фондларнинг
баланс қиймати ҳам млрд. сўмдан катта бўлса, нисбат кўрсаткичи 100дан
катта, солиқ тўлангунга қадар бўлган фойда миқдори млн. сўмдан ошмаса
кўрсаткич 100 дан кичик кўринишда чиққан.
Натижани янада аниқроқ тавсифласак, солиқ тўлангунга қадар бўлган
фойда ишлаб чиқаришга авансланган капиталнинг неча фоизини ташкил
этишини кўрсатиб беради. Ўз навбатида, кўриб чиқилаётган йиллар
мобайнида кўрсаткичлари таҳлил қилинаётган озиқ-овқат саноати
корхоналарида асосий фондлар қийматини ортиб бориши ва унинг
натижасида фойда миқдорини ҳам ортиб бориши ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни кузатиш мумкин. Бу боғлиқлик асосий фондларнинг, фонд
қайтимини ўзгариши асосида корхонада иқтисодий самарадорлик қандай
ҳолатда эканлигини баҳолаш имконини беради.
Таҳлилда озиқ-овқат саноати корхоналарининг асосий фондларини
қийматини йил охиридаги кўрсаткичи олинган. Бунда озиқ-овқат саноати
корхоналарининг асосий фондларини қийматини ўсиши кузатилган. Жадвал
маълумотларидан кўриниб турибдики, «RASH-MILK PLUS» МЧЖда асосий
фондлар қиймати 2016-2018 йиллар мобайнида ортиб борган. «RASH-MILK
PLUS» МЧЖда асосий фондларнинг баланс қиймати 2016 йилда 7682265
минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2018 йилга келиб 10456765 минг сўмга
яқинлашган ёки 1,4 бараварига ортган. Солиқ тўлангунга қадар бўлган фойда
миқдори эса 2016 йилдаги 1449308 минг сўмдан 2018 йилда 1642341 минг
сўмга кўпайган, яъни 1,13 баравардан ортиқ миқдорга кўпайган. Бироқ, солиқ
тўланганга қадар бўлган фойда миқдорини ортиши етарли даражада эмас.
Шунинг учун асосий фондларнинг қайтими 2018 йилда 2016 йил кўрсаткичи
билан бир хил кўриниш олган. Бу эса корхонада ишлаб чиқаришни ўсиши
экстенсив шаклда амалга оширилганини ифодалайди.
«YULDUZ SARA SUT» МЧЖда эса асосий фондлар қиймати 2016
йилдаги 16567987 минг сўмдан 2018 йилга келиб 18002234 минг сўмга етган
ёки қарийиб 1,1 баробарига ортган. Солиқ тўланганга қадар бўлган
157
фойданинг миқдори эса 2016 йилда 1823412 минг сўм бўлган бўлса,
2018 йилга келиб 1921232 минг сўмга етган. Бу эса корхонада асосий
фондлар қайтимини кескин пасайиб кетишига олиб келган ва у 2018 йилда
29 фоизга тенглашиб қолган. Бу ҳолат «YULDUZ SARA SUT» МЧЖда ҳам
иқтисодий ўсиш «RASH-MILK PLUS» МЧЖга ўхшаб экстенсив шаклда юз
берганини тасдиқлайди. Шунингдек, корхонада асосий фондларнинг
ҳажмини ортиши кутилган натижани бермаган ва у узоқ муддатли
инвестицияларнинг самарадорлигини ўта паст даражада эканлигини
кўрсатади. Ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаш учун аввал корхонанинг
молиявий кўрсаткичларини ифодаловчи коэффициентларни, кейин эса
инвестицияларнинг қиёсий самарадорлигини тавсифловчи материал
харажатлар сиғимини таққослаш керак бўлади.
«GLOBAL MILK» МЧЖда асосий фондларнинг қиймати 2016 йилдаги
7645124 минг сўмдан 2018 йилда 7834512 минг сўмга етган ва ёки 2,4%га
ортган. Солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда миқдори эса корхонада 1345987
минг сўмдан 1424391 минг сўмгача кўпайган ёки 5,8 %га ортган. Таъкидлаш
керакки, кўриб чиқилаётган олтита озиқ- овқат саноати корхонасидан
фақатгина «HAYITKO'L QAYMOQ-SUT» МЧЖда асосий фондларнинг
ортиши нисбатан кичикроқ ҳажмда юз берганлиги сабабли уларнинг қайтими
бошқа корхоналардан фарқли ўлароқ кескин пасайиб кетмаган. Бу ҳолат
озиқ- овқат саноати корхоналарида асосий фондларнинг ҳажмини
кўпайтиришда молиявий танглик ҳолатини келтириб чиқармаслик учун
уларнинг солиқ тўланганга қадар бўлган фойда миқдорига нисбатан ўлчанган
меъёрини ишлаб чиқишни ҳамда корхоналарнинг ишлаб чиқариш
воситаларини фаол ва нофал қисмини ўзаро оптимал пропорцияларини
яратишни тақозо этади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, И.Ульянов модели ички фойда
меъёрини маҳсулотнинг фонд истеьмоли даражасига қараб аниқласа, фонд
қайтими ёндашуви ишлаб чиқариш имкониятини ўсишига қараб баҳолайди
ва шу жиҳатидан улар бошқа усуллардан афзал бўлиб ҳисобланади. Таҳлилда
158
ички фойда меъёри кўрсаткичи янги эксплуатацияга топширилган озиқ-овқат
саноати корхоналари мисолида ўрганилганда, маълумотлар базасини уч
йилдан беш йилгача бўлган давр оралиғида олиш маъқул. Чунки корхона
лойиҳада белгиланган ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун шунча вақт
талаб қилинади, лекин қурилиш даври харажатларини ҳисобга олганда озиқ-
овқат саноати корхонасида дастлаб, давр харажатлари кўп бўлади. Амалда
фаолият кўрсатаётган корхоналарда эса инвестицион циклнинг узунлиги
ўртача бир - икки йилга тенг, лекин ишлаб чиқариш воситаларини янгилаб
бўлгандан сўнг уларни кутилган даражадаги самарадорлигига эришиш
муддати тўлиқ қувват билан ишлаганда икки йил, камроқ қувват билан
ишлаганда эса уч йилдан беш йилгача бўлган даврни ўз ичига олиши керак.
Шунинг учун ички фойда меъёрини баҳолашда озиқ-овқат саноати
корхоналаридаги инвестицион циклни аниқлаб олгандан сўнг, уни баҳолаш
энг долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Бу озиқ-овқат саноати
корхоналарида инвестицияларнинг самарадорлигини баҳолашда аниқлик
даражасини янада кўтариш ва уларга инвестицион циклни ҳисобга олган
ҳолда самарадорлик даражасини ўсиш ёки камайиб бориш траекториясини
ҳисоблаб чиқишга имкон беради. Ўз навбатида бу имкон ишлаб чиқариш
воситаларини янгилашни, ўрта ва узоқ муддат мобайнида олдиндан
режалаштиришни ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарида эскирган асосий
фондларни
тўпланиб
қолишини,
корхонани
молиявий
аҳволини
оғирлашувини олдини олишга шарт-шароит яратиб беради.
Юқорида
кўриб
чиқилган
таҳлил
натижаларини
янада
оптималлаштириш ва инвестициялар самарадорлигини чуқурроқ ўрганиш
учун таҳлилда инвестицияларнинг рентабеллик ва молиявий барқарорлик
кўрсаткичларидан ташқари, яна учта муаммога эътибор қаратиш керак. Бу
муаммолар қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаймиз:
Биринчи муаммо – асосий фондларга авансланаётган инвестицияларнинг
таркибий тузилишини кўриб чиқиш ва уларнинг фаол ва нофаол қисми
ўртасидаги нисбатларни аниқлаш;
159
Иккинчи муаммо – инвестиция киритишдан олдинги ва кейинги
даврлардаги қиёсий самарадорлик даражасини, материал қайтимини
аниқлаш;
Учинчи муаммо – озиқ-овқат саноати корхонасида молиявий
барқарорликни таъминлаш асосида инвестицион жозибадорликни оширишга
жиддий эътибор қаратиш лозим.
Ана шу учта муаммони тўлиқ ўрганиш асосида озиқ-овқат саноати
корхоналаридаги
инвестицияларнинг
экстенсив
ва
интенсив
самарадорлигини аниқроқ ҳисоблаб топиш мумкин бўлади. Бу эса
Ўзбекстондаги
озиқ-овқат
саноати
корхоналарида
иқтисодий
самарадорликни ошириш билан бирга уларнинг миллий ва халқаро
бозорларда рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |