Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


§ Озиқ-овқат саноати корхоналарини инвестицион лойиҳаларини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

 
3.3.§ Озиқ-овқат саноати корхоналарини инвестицион лойиҳаларини 
молиялаштиришда ички фойда меъёри таҳлили 
Бугунги кунда иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 
натижасида озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш 
соҳасида яратилаётган имкониятлар инвестициялар самарадорлигини ички 
фойда меъёри усули орқали таҳлил қилиш, озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорликни жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя 
қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини 
янада мустаҳкамлаш, озиқ-овқат тадбиркорлигини ривожлантириш йўлидаги 
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида 2016 йил 5 октябрда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик 
фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 
томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан 


147 
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
152
фармонининг 
қабул 
қилинганлиги 
миллий 
иқтисодиётнинг 
мутаносиблиги 
ва 
барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида
153
озиқ-овқат саноати, хизмат 
кўрсатиш соҳаси, озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти улушини 
янада кўпайтиришга асос бўлди.
Озиқ-овқат саноати корхоналарида инвестициялар самарадорлигини 
ички фойда меъёри усулида аниқлаш масалаларига хорижий олимлардан 
бири С.С.Боргаяковнинг фикрига кўра, инвестицияларни мақсадга мувофиқ 
икки жиҳати қараб чиқилади: захира категорияси сифатида ва оқим 
категорияси сифатида. Инвестициянинг моҳияти бўйича турлича 
ёндашувлардан фарқли равишда муаллиф инвестициялар самарадорлигини 
ички фойда меъёри кўрсаткичларни ўлчашнинг даврий жиҳатини бош мезон 
деб ҳисоблайди. Агар инвестицион кўрсаткичларни вақтга боғлиқ бўлмаган 
ҳолда ўлчаш мумкин бўлса (жамғарма ҳажми, капитал мулк миқдори, 
маҳсулот миқдори ва ҳокозо), унда бу категория захира, акс ҳолда, мазкур 
кўрсаткич қандайдир динамик категория сифатида вақтга боғлиқ равишда 
ўлчанса, бу оқим категорияси ҳисобланади деган фикрни билдирган
154

Ю.Богатин ва В.Швандар томонидан ички фойда меъёрининг бошқа бир 
эътиборга олинмаган жиҳати шуки, ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилган 
шаклда бўлиши ва киритилаётган ҳамда чиқариб ташланаётган асосий 
фондлар суммасини бир-бирига тенг бўлмаслигидир. Шунингдек, Ю.Богатин 
ва В.Швандарлар формулада D
i
кўрсаткичини ялпи тушумдан маҳсулотни 
ишлаб чиқариш қийматини айриб ташлаб, сўнгра олинган натижани йиллик 
инфляция суръатига кўпайтириш йўли билан, K
i
кўрсаткичини эса 
инвестицион қўйилмалар кўрсаткичини мамлакатдаги инфляция суръатига 
кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб топилади деб изоҳлайди.
152
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал 
ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик 
муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сон 
Фармони. // lex.uz 
153
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ4947-сонли Фармонига 1-илова. // lex.uz 
154
http:// science-journal.kg/media/Papers/ivk/2012/7/ivk-2012-N7-92-94.pdf 


148 
Б.Кольтинюк ҳам ички фойда меъёрини худди шундай шаклда кўрсатган 
лекин у D

ва K

кўрсаткичларини аниқлашда мамлакатдаги инфляция суръати 
кўрсаткичини қўшмаган. Биз мутахассислар томонидан инвестициялар 
самарадорлигини таҳлил қилишда инфляция кўрсаткичига катта эътибор 
берилаётганини ҳисобга олган ҳолда Ю.Богатин ва В.Швандар моделини 
кўриб чиқамиз. Ички фойда меъёрини аниқлаш бўйича Ю.Богатин ва 
В.Швандар модели
155
:


(3.1) 
Бу ерда:
Di- i вақт оралиғидаги озиқ-овқат корхонасининг фойдаси; 
Ki- i вақт оралиғидаги инвестициялар;
q- ички фойда меъёри кўрсаткичи; 
T- лойиҳанинг яшаш цикли узоқлиги; 
i- жорий вақт оралиғи.
Ю.Богатин ва В.Швандар томонидан таклиф этилган моделда 
инвестициялар ва фойда суммаси озиқ-овқат корхонасидаги инвестицион 
циклда бир-бирига тенг миқдор сифатида кўрсатилган. Бу эса ички фойда 
меъёрини инвестицияларнинг ўз-ўзини қоплаш муддати кўрсаткичига 
ўхшатиб қўйган. Чунки фойда ва харажатни бир–бирига тенг бўлиши 
инвестициянинг ўзини қоплаши учун кўрсатилган дисконт меъёри бўйича 
қанча вақт керак бўлишини кўрсатади. Шунингдек, моделда инфляция 
суръатидан фойдаланиш корхонадаги инвестицион циклни, яъни пул 
оқимларини муддатини йиллар оралиғида ҳисоблаб, баҳолашни тақозо этади. 
Шу нуқтаи-назардан бу моделдан амалда ишлаётган корхоналар фаолияти 
мисолида қўллаш маълум қийинчиликлар билан боғлиқ, чунки инвестицион 
цикл 
статистик 
маълумотларда 
кўрсатилмайди 
ва 
у 
таҳлилни 
қийинлаштиради. Умуман, Ю.Богатин ва В.Швандар ёндашувида таҳлил 
натижаси корхонада инвестицияларнинг ички фойда меъёрини аниқлаш 
155
Богатин Ю., Швандар В. Оценка эффективности инвестиций по системе международных показателей.
4 глава. Оценка эффективности бизнеса и инвестиций. Финансы. – М. 1999 г. – С.165.


149 
субьектив омил билан, яъни корхона эгасининг ёки раҳбарларининг дисконт 
меъёрини ихтиёрий белгилаши асосида баҳоланади. Шунинг учун бу 
ёндашув ички фойда меъёрини амалда бир неча йиллардан бери ишлаётган
 
озиқ-овқат корхоналар мисолида ўрганишга тўлиқ мослашмаган. Бу 
ёндашувдан янги ишга туширилаётган озиқ-овқат корхоналар мисолида 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Бугунги 
кунда 
МДҲ 
давлатларида 
кўпчилик 
тадқиқотчилар 
инвестицияларнинг баҳолашда фойдани ишлаб чиқаришга авансланган 
сумма миқдорига нисбатан таққослаб, асосий фондларни қайта баҳолаш 
муаммосига кўп эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, И.Ульянов бу борада 
аввалги ёндошувларни танқидий ўрганиш асосида ўзининг янги ёндашувини 
яратган. И.Ульяновнинг фикрича, корхона оладиган фойдага инфляция 
суръати таъсир қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, фойдани асосий 
фондларни қийматига нисбатини аниқлашда ишлаб чиқариш воситаларини 
қийматини ҳам корректировка қилиш асосида ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир. 
И.Ульянов ички фойда меъёрини ҳисоблашда асосий фондларга 
авансланган капитални озиқ-овқат корхонаси банк кредити эвазига эмас, 
ўзининг хусусий маблағлари ҳисобига амалга оширади деб ҳисоблаб,
моделга дисконт кўрсаткичини киритмаган ва бу мантиқан тўғри бўлиб 
ҳисобланади. И.Ульянов агарда ишлаб чиқариш кенгайтирилган даражада 
бўлса, ишлаб чиқаришнинг кенгайиш коэффициентини аниқлаш ва уни 
корректировка коэффициентига кўпайтириш йўли билан асосий фондлар 
қийматини жорий нархлар бўйича ошириб олишни таклиф қилади. 
Корректировка коэффициенти эса асосий фондлар истеьмолини йиллик 
амортизация суммасига бўлиш йўли билан топилади ва у асосий фондлар 
истеьмоли йиллик амортизация миқдоридан неча марта катта эканлигини 
кўрсатиб беради. Амортизация суммаси ўрнига эскириш суммасини 
ишлатиш ҳам мумкин. И.Ульянов ички фойда меъёрини баҳолашда тўртта 
формуладан иборат модел ишлаб чиққан: 


150 

бу ерда:
С
FA
- жорий нархларда асосий фондларнинг йиллик истеъмоли; 
I
FP
- озиқ-овқат корхонасидаги йиллик инвестициялар суммаси; 
t- озиқ-овқат корхонасидаги ишлаб чиқаришни йиллик ўсиш суръати; 
К
А 
-корректировка коэффиценти; 
D-йиллик амартизация суммаси; 
A
F
- асосий фондларнинг баланс қиймати;
A
o
F
- асосий фондларнинг корректировка қилинган қиймати;
P-йиллик солиқ тўлангунга қадар бўлган фойда; 
r
0
A-
ички фойда меъёри. 
Биринчи формула озиқ-овқат корхонасидаги ишлаб чиқаришнинг 
кенгайиш коэффициентини ҳисоблайди. И.Ульянов ўзининг моделида бошқа 
муаллифлардан фарқли ўлароқ, асосий фондларнинг нархини ўсиш 
қийматини ҳисоблашда ишлаб чиқаришнинг кенгайиш имконияти эътиборга 
олган. Бу унинг моделини афзаллигини кўрсатиб беради. Озиқ-овқат 
корхоналарида ишлаб чиқариш суръати қанчалик юқори бўлса, асосий 
фондлар истеьмоли (
) шунчалик кам бўлади ва у 
коэффициентни 
озроқ даражада корректировка қилса, фойда меъёри юқори бўлади. Агарда 
таҳлил қилинаётган даврда озиқ-овқат корхонаси инвестицион юксалиш 
даврини бошидан кечираётган бўлса, асосий фондларнинг баҳоси юқори 
чиқади ва фойда меъёри эса пасайиб кетади. Лекин? мутахассисларнинг 
таъкидлашича, эмпирик маълумотлар сифати бу жараёнда жиддий аҳамиятга 
эга. Чунки ички фойда меъёрини баҳолаш учун озиқ-овқат корхонаси 
фаолиятига, биринчи навбатда инвестицияларнинг таркибий тузилишига оид 
қўшимча маълумотлар зарур ва бу ҳақиқатдан ҳам тўғри ҳисобланади. 
Жумладан, И.Ульянов моделининг бошқа бир қулайлиги ва афзаллиги 
шундаки, у таҳлилда маълумотларни йиллик кўрсаткичидан фойдаланишни 


151 
кўзда тутади ва шу билан бирга тадқиқотчини корхонадаги инвестицион 
циклга оид маълумотни излаб топиш муаммосидан холос қилади. 
Юқоридаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат саноати 
корхоналарида инвестициялар самарадорлиги икки турдаги омилларга 
боғлиқ бўлади деб хулоса қилиш мумкин: 
а) корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятига таъсир этувчи омиллар; 
б) корхона маҳсулотига бўлган талабга таъсир қилувчи бозор омиллари. 
Озиқ-овқат саноати корхонасининг ишлаб чиқариш имкониятига таъсир 
этувчи омилларни инвестициялар самарадорлигига акс таъсири эса қуйидаги 
мезонлар бўйича баҳоланади: фойда меъёри; фонд қайтими; меҳнат 
унумдорлиги; ишлатилаётган капиталнинг таркиби; инвестицияларнинг 
нисбий самарадорлиги; ишлаб чиқариш воситаларининг тежамкорлиги; 
ишлаб чиқариш миқёси ва бошқалар. Биз тадқиқот ишида И.Ульяновнинг 
ички фойда меъёрини аниқлаш моделлари асоси («3.9-жадвалга қаранг») да 
таҳлилини кўриб чиқамиз. 
Ўзбекистон Республикаси вилоятларида фаолият кўрсатаётган озиқ-
овқат корхоналарида инвестициялар самарадорлиги 2016-2018 йиллар 
оралиғида таҳлил қилинган. Жумладан, «RASH-MILK PLUS» МЧЖда жорий 
нархларда асосий фондларнинг йиллик истеьмол 2016 йилда 5792 дан 2018 
йилда 6912 гача кўпайган. 
 
Натижада, юқорида таъкидланганидек, ички фойда меъёри ҳам 
корхонада 2016 йилдаги 41,4 дан 2018 йили 34,6 га етган ёки 6,8 га камайган. 
Лекин 2017 йилда 21,1 коэфицентга тушган. Шунингдек, 2014-2015 
йилладарда жамиятда технологик ўзгариш ҳисобига 2016 йилда 41,4 га 
кўтарилган. Хусусан, 2016–2018 йилларда корхонада асосий фондлар 
қиймати 1,3 мартага ортган ҳолда маҳсулот сотишдан тушган ялпи тушум 
қарийиб 12 млрд сўмдан 22 млрд сўмга етган бўлсада, маҳсулот таннархи 
билан ялпи тушум ўртасидаги фарқ камайиб кетган.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish