3.1-расм. Республика озиқ-овқат саноати таркиби
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида бир қонуниятни доимо
инобатга олиш лозим. Бу – тадбиркорлар ишлаб чиқариш имкониятининг
чекланганлиги, аммо харидор, яъни истеъмолчи эҳтиёжи ва талабининг
ҳамиша ўсиб боришидир. Бунинг учун мамлакат миқёсида озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик фаолиятининг салмоғини
янада кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш борасида кенг
кўламли ишлар олиб борилиши керак. Айни пайтда, мамлакатимизда озиқ-
овқат саноати стратегик муҳим ва етакчи саноат тармоқларидан бири
ҳисобланиб, 2018 йилда саноат маҳсулотлари тайёрлашда озиқ-овқат
саноатининг улуши 11,9 фоизни ташкил этди. Пировардида 2019 йилга келиб
132
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 01.07.2019 йилдаги маълумотлари.
133
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.
“ЎЗБЕКОЗИҚОВҚАТ-
ХОЛДИНГ”
КОМПАНИЯСИ
“ЎЗШАРОБСАНОАТ”
АЖ
129
озиқ-овқат саноатида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш субъектлари
сони 14 мингтадан ошган. Ваҳоланки, 1991 йилда бу кўрсаткич 1000 тадан
иборат эди.
Қуйидаги расмда Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида
бугунги кунда фаолият юритаётган корхоналар таркиби келтирилган («3.2-
расмга қаранг»). Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида фаолият
кўрсатаётган корхоналарнинг таркибини тўртта гуруҳга бўлиш мумкин.
Булар: ёғ-мой саноати корхоналари, озиқ-овқат саноати корхоналари, гўшт-
сут саноати корхоналари ҳамда хизмат кўрсатувчи ва бошқа корхоналардир.
Демак,
республикамизда
амалга
оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотларнинг бугунги кундаги босқичида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни,
яъни
озиқ-овқат
саноатида
тадбиркорликни
ривожлантириш, унга кенг иқтисодий эркинлик бериш ва ҳимоя қилиш билан
тавсифланади. Шу боис, республикамиз ҳудудларида иқтисодий сиёсатнинг
стратегик вазифаларидан бири – озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришдан иборат. Озиқ-
овқат тадбиркорлиги капитал тақчиллиги шароитида кўп маблағ талаб
қилмайдиган, хўжалик фаолияти сифатида ресурслар айланмасининг юқори
суръатларини таъминлайди. Лекин ресурслар чекланган шароитда истеъмол
товарлари билан тўлдириш ва уларнинг шакллантириш ҳамда уни тўлдириш
масаласини тезлаштириш.
Жумладан, озиқ-овқат тадбиркорлиги ҳам кичик корхоналар сингари
истеъмол талаби ўзгаришига тезда мослашади ва истеъмол бозоридаги
зарурий мувозанатни тез таъминлайди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати ишлаб
чиқариш ҳажмининг нодавлат секторидаги улуши 2003
2018 йиллар
оралиғида 95,5 % дан 99,7 % гача ўсганлигини корхоналар фаолиятини қайта
ташкил этишдаги ўзгаришлар билан изоҳлаш мумкин.
130
Do'stlaringiz bilan baham: |