128
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –68 б.
126
3.2.§ Тадбиркорликни ривожлантиришнинг озиқ-овқат саноатида
ишлаб чиқариш хажмига таъсири
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодиётининг
эркинлашуви
ва
ислоҳотларнинг чуқурлашуви шароитида ижтимоий йўналтирилган бозор
муносабатига ўтиш илм-фан ва амалиёт олдига аҳолини кундалик истеъмол
товарлари билан таъминлаш соҳасида янги вазифаларни белгилаб берди.
Бунда истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,
моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг ҳамма жабҳаларида унинг ташкилий-
иқтисодий асосини тубдан ўзгартириш ҳозирги куннинг долзарб
муаммоларидан бирига айланганлигини кўрсатади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон
соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Марказий Осиёда бир
неча миллионлаб киши тўйиб овқатланмайди ёки нотўғри овқатланиши
аниқланган. Вазият айниқса Тожикистонда ёмон, аҳолининг тахминан учдан
бир қисми (2,6 млн. киши) тўйиб овқатланмайди. Ўзбекистон, Қирғизистон
ва Туркманистонда эса бу кўрсаткич -1,9 млн., 0,4 млн. ва 0,3 млн.ни ташкил
этади. Аммо БМТ экспертлари хулосаларига кўра, озиқ-овқат соҳасида
ривожланиш сўнгги ўн йилда яхши томонга ўзгарган. Хусусан, 2005-2007
йилларда ўзбекистонликларнинг 12,4 фоизи тўйиб овқатланмаган бўлса, айни
вақтда ушбу кўрсаткич фақатгина 6,3 %ни ташкил этади
129
. Юқоридаги фикр
мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда озиқ-овқат саноатида
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳисобига аҳолини сифатли турли
турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб
мавзуларидан бир ҳисобланади.
Бугунги кунда республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳсулот етиштириш ҳажми ва турларини
кўпайтириш шунингдек, қишлоқ аҳолисини даромадлари ва турмуш
даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буларнинг
129
https://sputniknews-uz.com/analytics/20180418/7983557.html.
127
натижасида 2018 йилнинг якунлари бўйича жами 24,8 млн. тонна (2017 йилга
нисбатан 115,9 фоизга) шундан, 6,4 млн. тонна (25,8 фоизга) дон
экинлари, 2,7 млн. тонна (10,9 фоизга) картошка, 9,6 млн. тонна (38,7 фоизга)
сабзавотлар, 1,9 млн. тонна (7,7 фоизга) полиз, 2,6 млн. тонна (10,5 фоизга)
мевалар ва резаворлар ҳамда 1,6 млн. тонна (6,4 фоизга) узум
етиштирилган
130
.
Шу ўринда хўжалик юритишнинг янгича тизимида айниқса гўшт ва сут
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда юзага келган
шароитларда бозор субъектларининг алоҳида ривожланиш тенденцияси
билан бирга, мазкур турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда иштирок
этувчи барча ҳамкорлар ўртасида ўзаро алоқаларни жадаллаштиришни кўзда
тутувчи интеграция жараёнлари ҳам ривожланиб бормоқда
131
. Қишлоқ
хўжалигидан гўшт, сут ва бошқа маҳсулотлар кўринишидаги бирламчи
хомашё маҳсулотларини керакли миқдорда олинишини таъминлашдан
ташқари, хамашё ишлаб чиқариш→қайта ишлаш→тайёр маҳсулот яратиш
→етказиб бериш ва сақлаш→ сотиш→истеъмол қилиш занжирида фаолият
юритувчи хўжалик субъектлари бўлган тадбиркорлар учун қулай шароитлар
яратиш ва озиқ-овқат билан аҳоли таъминланишида иқтисодий хавфсизликни
олдини олишни таъминловчи ўзаро боғлиқ барқарор тизим турини яратиш
объектив заруриятга айланди.
Натижада, Ўзбекистон АҚШнинг «The Economist Intelligence Unit»
изланишлар маркази томонидан 2016 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра,
жаҳон мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 64-ўринни
эгаллади. Мазкур рейтинг индикаторлари кесимида, Ўзбекистон озиқ-
овқат нархи бўйича 57-ўринни, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича
65-ўринни, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида 83-ўринни қайд этган.
Бугунги кунда республикамиз озиқ-овқат саноатида 14 мингдан ортиқ
фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар 3 минг турдан зиёд озиқ-
130
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати 2018 йил январь-декабрь. – Тошкент. 2019.
86-б.
131
Абдҳалилова Л.Т. Гўшт ва сут маҳсулотлари маркетинги стратегияси: Иқт. фан. ном дис... автореф. – Т.:
ТДИУ, 2005, 3-б.
128
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаримоқда
132
(«3.1-расмга қаранг»).
Жумладан, республикамиздаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 35,4 фоизи
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси, 10,1 фоизи «Ўздонмаҳсулот»
компанияси, 6,1 фоизи «Ўзшаробсаноат» АЖ, 48,4 фоизи эса хусусий
корхоналар ва бошқалар ҳиссасига тўғри келади
133
.
Do'stlaringiz bilan baham: |