196
асосида бино ва иншоотлар учун енгил конструкциялар, витрина ва дераза панжаралари,
уч-қатламли иссиқлик
изоляцияси панеллари, осма шиплар ва ш.к. тайѐрлаш мумкин.
Мис ва унинг қотишмалари. Мис тоза ҳолда чўзилишдаги мустаҳкамлиги паст (200-
250 МПа), зичлиги 8,9 г см3, суюқланиш ҳарорати 10830С бўлган қизғиш рангли металл
бўлиб, иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади. Қурилиш материаллари сифатида мис
соф ҳолда деярли ишлатилмайди, аммо мис асосидаги қотишмалардан кенг
фойдаланилади.
Латун (жез) мис ва рух (40%гача) қотишмаси бўлиб, таркибига легирловчи
қўшимчалар сифатида алюминий, қўрғошин, никел, қалай ва марганец қўшилади. Латун
кимѐвий таркибига қараб томпак Л96 ва Л90 (88-97% мис), ярим томпак Л80 ва Л85 (79-
86% мис), латун Л 62, Л68, Л70 (62, 68, 70% мис мутаносибликда), алюминийли латун ЛА
77-2, марганецли латун ЛМц 58-2, темир-марганецли латун ЛЖМц 59-1-1 ва никелли
латун ЛН65-5 турларга бўлинади.
Бронза.
Бронза мис ва қалай, марганец, алюминий, никел, кремний, бериллий ва
бошқа элементлар қотишмасидир. Бронзанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги кимѐвий
таркибига қараб 150-800 МПа оралиғида бўлади. Қалайли бронза атмосфера, туз
эритмалари ва кислоталарга чидамли, алюминийли бронза мустаҳкам ва кимѐвий
муҳитларга чидамли, кремнийли бронза едирилишга ва юқори ҳароратга бардошли
бўлади.
Қурилишда
бронза
санитария-техника
буюмларининг
металл
қисмлари,
фурнитуралар ва материаллар тайѐрлашда ишлатилади.
Рух-кўкимтир-оқ рангли металл бўлиб, коррозия муҳитига чидамли бўлади. Шунинг
учун пўлат буюмларни рухлаш учун ишлатилади.
Титан-кулранг-оқ рангли металл бўлиб, 16650С суюқланади, зичлиги 4,32-4,50 г см3.
Титан юзасида ҳосил бўлган оксид парда коррозия муҳитига,
едирилишга чидамли
бўлади. Титаннинг механик ва технологик хоссаларини яхшилаш мақсадида унинг
таркибига легирловчи алюминий, молибден, ванадий, марганец, хром, кремний, темир ва
бошқа металлар қўшилиши мумкин. Титан ВТ5, ВТ5-1, ВТ6, ВТ8, ВТ14, ОТ4 каби
маркаларда бўлади. Титан қотишмаларининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 700-1400 МПа.
Титан қотишмалари совуқ ва иссиқ ҳолда яхши деформацияланади, пайвандланади ва
коррозия муҳитларига чидамли бўлади.
Қўрғошин-кулранг-кўк рангли оғир металл бўлиб, қолипларга яхши қуйилади,
прокатлаш мумкин. Қўрғошин кислоталарга бардошли, рентген нурларидан ҳимоялаш
хусусиятига эга. Шунинг учун у махсус қурилишда ишлатилади.
Металларни коррозия ва оловдан ҳимоялаш
Коррозия
турлари
Металлар коррозияси ишлатилиш муҳитига қараб кимѐвий ѐки электркимѐвий
турларга бўлинади.
Кимѐвий коррозия. Кимѐвий коррозия электролит бўлмаган органик қуруқ газлар ва
суюқликларнинг металларга таъсири натижасида вужудга келади. Кимѐвий коррозиянинг
бу турида металл юзаси юқори ҳароратда оксидланади. Бу турдаги коррозия кам учрайди.
Электркимѐвий коррозия. Металларга электролитлар-кислота, ишқор ва тузларнинг
эритмалари таъсирида электркимѐвий коррозия вужудга келади. Бу агрессив муҳитларда
металл коррозиясига металл ионларининг эритмага аста-секин ўтиб емирилиши сабаб
бўлади.
Турли металлар контактлашганда галваник ток ўтиши туфайли улар электркимѐвий
коррозияга учраши мумкин. Металлар структураси бир жинсли бўлмагани учун
микрокоррозия вужудга келиши ва аста-секин кристаллараро коррозияга айланиши
мумкин.
Электркимѐвий
коррозия атмосфера сувлари, ер ости сувлари ва нам тупроқда,
шунингдек дайди токлар таъсирида ҳосил бўлиши мумкин. Бино ва иншоотларнинг очиқ
ҳавода ишлайдиган қисмлари ѐғин-сочин таъсирида коррозияланади. Атмосферадаги сув
197
ҳаво аралашмаси таркибидаги карбонат ангидриди ва олтингугурт пўлатни коррозияга
учратадиган электролит ҳосил қилади. Бунда пўлат коррозия муҳитининг
концентрациясига қараб тез ѐки аста-секин емирилиши мумкин.
Ер ости металл конструкциялари, қувурлар дайди токлар таъсирида электркимѐвий
коррозияга учрайди. Дайди токлар ер ости кабеллари, трамвай ва электропоезд темир йўл
излари, электр подстанцияларига яқин ерларда ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: