Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


К о р хон а (ф и р м а) и к т и со ди й х а в ф си зл и ги п и



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

6.3. К о р хон а (ф и р м а) и к т и со ди й х а в ф си зл и ги п и
таъ м и н лаш
Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун хўжалик 
фаолиятининг сифат ва микдор кўрсаткичларини таҳлил 
қилиш йўли билан унинғ турли таҳдидларга барқарорли- 
ги ҳамда хавфсизлик даражаси баҳоланади.
Ушбу таҳлил қуйидагиларни ўз ичига олади:
- иқтисодий манфаатларга таҳдидлар бўйича корхо- 
нанинг заиф томонлари, таҳдидларнинг салбий таъсирини 
баҳолаш;
- иқгисодий таҳдидларнинг салбий таъсирини барта- 
раф этиш бўйича шу вақтгача кўрилган чора-тадбирлар- 
ни хўжалик субъектларини бошқариш элементларининг 
фаолияти билан боғлиқ равишда қайта кўриб чиқиш;
- таҳдиднинг салбий таъсирини бартараф этишда хўжа- 
лик субъектини бошқаришнинг функционал элементлари 
ролини микдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлаш ва ба- 
ҳолаш;
- иқгисодий хавфсмзлик даражасию! интеграл баҳо- 
лашни шакллантириш;
- хавфсизлик даражасини баҳолашнинг жорий нати- 
жаларини илгариги даврда олинган натижалар билан со- 
лиштириш ва таққрслаш;
- иқтисодий манфаатларга таҳдидларни бартараф этиш 
ёки нейтраллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар- 
нинг етарли даражада натижа бермаганлиги сабабларини 
аниқлаш;
- иқтисодий хавфсизликни таъминлашда хўжалик 
субъектини бошқаришнинг функционал элементлари фао- 
лиятини яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар тайёрлаш.
Ушбу бошқаришнинг функционал элементларини мо- 
лиявий, интеллектуал, кадр, техник-технологик, сиёсий- 
ҳуқуқий, иқтисодий, ахборот, куч элементлари ташкил 
этади
.*3 13
13 Основм экономической беаопагности. -М.. 1997. -С. 139; Экономичегкая 
беэопасность хозяйственнмх систем. Учебник - М.: Изд-во РАГС, 
2001, - С. 285.
П О
www.ziyouz.com kutubxonasi


Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг корхона 
хўжалик-молиявий фаолияти билан боғлиқ жиҳатларини 
- активларни бошқариш, капитал қўйилмалар таркибини 
назорат қшшш, молиявий портфель қисмларининг риск ва 
даромадлилик бўиича нисбатлари, рентабелликнинг ўсиши, 
маркетинг тизимининг ривожланиши, корхонанинг қиммат- 
ли қогозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш, 
бошқаришнинг ташкилий тузилишини такомиллаштириш 
ҳисобига харажатларни камайтириш, шунингдек, рақрбат- 
чи корхона фаолияти ва товарлар бозоридаги аҳволни чу- 
қур таҳлил қилиш ташкил этади.
Иқтисодий хавфсизликнинг интеллектуал ва кадрлар 
билан боғлиқ жиҳати персонал билан ишлаш, ходимлар- 
ни ўқитиш ва меҳнат мотивациясини ривожлантириш, 
интеллектуал салоҳиятни сақлаш ва ривожлантиришга 
йўналтирилган. Буқца кадрлар малакасининг етишмасли- 
ги, уларнинг корхонага наф келтиришга қодир эмаслик- 
лари ёки буни истамасликлари, корхонанинг турли бўлин- 
малари меҳнат унумдорлиги ва иш сифатининг пасайиши 
иқтисодий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ишлаб чиқа- 
ришнинг техник даражаси, сотилаётган ва харид қилина- 
ётган лицензиялар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва 
қулланилаётган технологиянинг жаҳоннинг энг яхши ан- 
дозаларига мослиги, маҳсулотнинг илм талаблиги ва ин- 
новация даражаси муҳим ҳисобланади.
Хавфсизликни таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳат- 
лари фаолиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланиши, 
меҳнат жамоасидаги ишбилармонлик кайфияти ва ижти- 
моий муҳитни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора- 
тадбирларни баҳолашни ўз ичига олади.
Ахборотлардан оқилона ва самарали фойдаланиш 
ҳамда уни ҳимоя қилиш корхонага иқтисодий жиҳатдан 
муваффақият келтиради.
Жисмоний шахсларнинг саломатлиги ва ҳаётига етка- 
зиладиган моддий ҳамда маънавий зарарлардан ҳимоя 
қилиш иқгисодий хавфсизликни таъминлашнинг элемент- 
лари ҳисобланади.
111
www.ziyouz.com kutubxonasi


Иқгисодий хавфсизликни таъминлаш максадида хужа- 
лик субъекгининг молиявий баркдрорлигини таҳдил қилиш- 
да қуйидага хисобот кўрсаткичларқдан фойдала нилади:
- корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланиш ко- 
эффиценти, ўзининг айланма активларининг умумий ак- 
тивлар суммасига нисбати;
- жорий лихвидлик кўрсаткичи;
- ўэ капиталининг рекгабеллиги;
- умумий тўловга қрдирлик кўрсаткичи, активлар бо- 
аор қийматининг хўжалик субъектининг барча мажбури- 
ятларига нисбати;
- капиталлаштириш коэффициенти, ўз капиталини бо- 
зор қиймати кэрз маблағларггнинг баланс қийматига нисбати;
- менежмент коэффициенти, сотишдан олинган пул 
тушуминиш
1
жорий мажбуриятлар миқцорига нисбати
.14
Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги бозор иқтисодиё- 
тига ўтиш даврида корхоналар ўзининг иқгисодий хавф- 
сизлигини кўпроқ ўзлари таъмғшлашга мажбур бўлмоқ- 
далар. Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун ҳуқуқий, 
ташкилий, техник тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуа- 
сини ишлао чиқиш лозим. Бунда хавфсиэликни таъмин- 
лашнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат бўла- 
ди: қонунийлик; шахсий ва корхона манфаатлари уйгун- 
лиги; персонал ва раҳбарларнинг ўзаро биргаликдаги 
масъулияти; давлат хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот орган- 
лари билан ҳамкорлик қилиш. Шундан келиб чиқиб, кор- 
хона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ягона ти- 
эимини яратиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга 
ошириладики, улар ҳаётий муҳим манфаатларни ҳимоя 
қилиш ва тадбиркорлик фаолияти вазифаларини муваф- 
фақиятли ҳал этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда 
амалга оширишнинг муҳим талаблари ҳам ҳисоблаиади:
1. 
Қонунийлик - хавфсизлик чоралари мамлакатда 
амал қилаётган қонунлар доирасида ишлаб чиқилади.
н Вешняков Я Д . Колосов А.В. , Шемякин В.Л. Оценки и анализ 
финаксових рисков предприятия ь условиях враждебной средм 
бизкега. / / Менеджмент в России и аа рубежом. 2000. №3; Экономика 
и организация безопасности хозяйствукдцих субъектов. 2-е изд-СПб. 
Питер, 2004. -С. 169-171.
112
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. Иктисодий мақсадга мувофиқлик ва фойдалилик -
кўрилаётган иқтисодий хавфсизлик чоралари хўжалик 
фаолиятининг ёмонлашувига, фойдасининг камайиб ке- 
тишига олиб келмаслиги керак.
3. Дастурли-мақсадли режалаштириш, мустакиллик 
ва масъулият. - корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фао- 
лияти учун зарур бўлган маблағ, ресурс, модций техника 
анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим.
4. Ўзаро хамкорлик ва фаолиятларви мувофиқлаш- 
тириш. —корхонанинг турли бўлимлари ушбу тамойил асо- 
сида фаолият юритишлари керак бўлади.
5. Ихтисослашув ва профессиовализм * хавфсизлик 
хизматининг кадрлар таркиби ушбу йўналишда маълум 
тайергарликдан ўтган ва шундай ихтисосликда касб-кор- 
га эга бўлиши керак.
6
. Р1шви ташкил этиш - хавфсизликни таъминлашда 
ҳимоянинг замонавий воситаларидан фойдалашяи, илғор 
тажриба ва илмий ишланмаларга таянган ҳолда ишни таш- 
кил қилиш лозим.
7. 'Галабчанлик ва яазоратнинг очиқлиги —
корхона 
фаолиятида маъмурий-қуқуқий режимни қ
5
ғллаш ва унга 
риоя қилиш устидан назорат мағьлум шароитларда конс- 
ператив тавсифга эга бўлади.
Хавфсизлик тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:
- корхона объектлари, бошқарувчи раҳбарларнинг 
шахсий дахлсизлиги ҳамда пул маблағларини сақлаш учун 
қўриқчи-қоровуллик хизматини ташкил этиш;
- корхонанинг информацион ва ижтимоий жиҳатдан 
ҳимояланишини таъминлайдиган аналитик хизматни таш- 
кил этиш. Унинг вазифалари ичида раэведка ва контрраз- 
ведка билан шуғулланишни ташкил этиш учун стратегик 
муҳим субъектлар билан ишлаш ҳам муқим ўрин тутади;
- ташқи экспертлар ва ички консультантлар гуруҳи- 
нинг стратегик муҳим масалалар бўйича таклифларини 
ишлаб чиқиш ҳамда ходимларни ўқитиш бўйича фаолия- 
тини ташкил этиш.
Корхонада ташкил этиладиган хавфсиалик хизмати ўз 
фаолиятини қуйидагиларга қаратади:
- корхонанинг мол-мулки ва интеллектуал мулкига
113
www.ziyouz.com kutubxonasi


қилинган тажовузкорюна таҳдид ёки улардан норациоиал 
фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;
- ишлаб 'шқариш бўлинмаларидаги технологик жара- 
ёнлар мунтазамлигининг бузилиши ҳамда малакали кадр- 
ларнинг кетиб қолишига олиб келувчи нохуш, салбий тен- 
денцияларнинг олдини олиш;
- иктисодий дастурлар ва шартнома мажбуриятлари- 
нинг бажармлмаслигига сабаб бўл)гвчи омилларни аниқ- 
лаш ҳамда уларнинг таъсирини камайтириш чораларини 
амалга ошириш. Бундай омиллар маҳсулотнинг сифат ва 
рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг ўзгаришига олиб 
келиши мумкин;
- ҳамкорлар ва рақобатчиларнинг молиявий аҳволи, 
ишбилармонлар доирасидаги нуфуэи тўғрисидаги ахборот 
ва маълумотларни таҳлил қилиш асосида уларга муноса- 
бат масалаларида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
.15
Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда мус- 
тақил хўжалик субъектлари сифатида фаолият юргггувчи 
хавфсизлик тадбиркорлик фирмалари муҳим роль ўйнай- 
ди. Ўзининг хавфсизлик хизмати бўлимини ташкил этиш 
имкониятига эга бўлмаган корхоналар хусусий хавфсиз- 
лик хиэмати ҳамда объектларни қўриқлаш бўйича ҳуқук- 
тартибот органлари билан шартномалар тузиши мумкин
Эндиликда тадбиркорлик субъектлари билан хусусий 
хавфсизлик фирмалари ва ҳуқук-тартибот органлари бирга- 
лиқда иқгисодий хавсизликни таъминлашнинг ҳукуқий-таш- 
килий, иқтисодий асосларини яратиш, «Хусусий корхона» 
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конунига тегишли 
ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш максадга мувофиқгцф.
Ўэбекистон Республикаси Президенти И А.Каримов- 
нинг Ўэбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчи- 
лик п&латаси ва Сенетининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб 
ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик
15 Экономическая беэопасность предприятия (ф и рм м / В Б Зубик, 
Д .В .Зубик, Р С .С едегов. А .А бдула; Под. ред. Р.С .С едегова, 
М И.Плотницкого, А.СГоловачева МН.: Вмсш. шк , 1Я98. -С. 40-41 
Экономика и организация безопасности хозяйствуювдих субъектов. 
2-е изд-СПб.: Питер, 2004. -С. 76-109.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жа- 
миятини ривожлантириш концепцияси” номли маъруза- 
сида ‘‘Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар 
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги. “Тадбиркор- 
лик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари 
тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида"ги янги қонунларни 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, оилавий бизнесни қонуний 
белгилаб қўйиш, “Акциядорлик жамиятлари ва акция- 
дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва 
“Тадбирксрлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳририни
18
тайёрлаш 
бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши 
корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим 
аҳамият касб этади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish