Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


www.ziyouz.com kutubxonasi 6-Б О Б . К О РХ О Н А (Ф И Р М А )Н И Н Г



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

95
www.ziyouz.com kutubxonasi


6-Б О Б . К О РХ О Н А (Ф И Р М А )Н И Н Г
И ҚТИСОДИЙ Х А В Ф С И ЗЛ И Г И Н И
ТАЪМ ИНЛАШ
6.1. Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва
фаолияти қоидалари
Бозор иктисодиёти шароитида корхона ягона миллий 
иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, 
иқтисодий жиҳатдан алоҳида бўғини ҳисобланади. Кор- 
хона ўз фаолиятини ўзиш
1
-ўзи бошқариш, ўз харажат- 
ларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақ- 
садида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир.
Корхоналар ишлаб чиқариш, савдо, тижорат-восита- 
чилик, транспорт, суғурта, банк, инжиниринг, молиявий- 
инвестиция, илмий-тадқикрт, инновация ва турли хмзмат- 
лар кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсатади. Иқтисодиёт 
тармоқларидаги фаолият турлари бўйича корхоналар тур- 
ли шаклларда бўлиб, улар монотармоқ (якка тармоқ) ёки 
диверсификациялашган корхона шаклларида намоён бўла- 
ди Монотармоқ корхоналарига - саноат, қишлоқ хўжалиги 
ва бошқа тармақларга тегишли корхоналар киради
Диверсификациялашган корхоналар икки турга бўли- 
нади. Биринчи тури қўп тармоқли ва фаолият соҳалари 
хилма-хил бўлиб, улар бирор-бир иқтисодиёт тармоғи- 
да устувор равишда фаолият кўрсатувчи корхона атро- 
фида жипслашадилар. Етакчи тармоқцаги фаолият соҳа- 
сига бошқа соҳалар технологик жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Диверсификацлялашган корхоналарнинг иккинчи тури 
бирлашма (ёки конгломерат) деб аталади. Унинг асосида 
устувор тармоқ ёки устувор соҳа мавжуд эмас. Шунинг-
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


дек, унга бириккан корхоналар бир-бирлари билан тех- 
нологик жих,атдан боғлиқ бўлмайди.
Корхоналар ҳудудий жиқатдан миллий, трансмиллий, 
халқаро компанияларга бўлинади. Миллий корхона мам- 
лакат доирасида амал қилади. Трансмиллий компания чет 
элларда ўз филиалларига эга бўлган корхоналардир. Хал- 
қаро корхоналар эса бир неча мамлакатлар миллий ком- 
панияларининг бирикишидан ҳосил бўлади. Бунинг нати- 
жасида кўшимча корхоналар вужудга келади
.1
Корхона (фирма) фаолиятияинг асосий мақсади фойда 
(даромад) олиш х?
1
Собланади. Шунингдек, корхонанинг ман- 
фаатларига ишлаб чиқаришни кенгайтириш, персоналнинг 
касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқ- 
лари асосида технолошя ва меҳнатни ташкил отишни тако- 
миллаштириш, ишлаб 'чиқарилаётган ва таклиф этилаётган 
маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли ше- 
рик, ҳамкорларининг сонини кўпайтириш ҳам киради.
Маълумки, товар маҳсулотини шакқпаигиришда хўжа- 
лик субъектлари ва технологик зкараён бўғинлари ўртаси- 
даги ўзаро алокэдорлик вужудга келади. Улар ўртасидаги 
ўзаро муносабатларда ҳуқуқ ва масъулиятларининг ўзга- 
риши иқтисодиётнинг барча даражаларида, хўжалик со- 
ҳаларида савдо-истеъмол шароитларининг тубдан ўзгари- 
шига, рақобат муҳитининг кучайишига олиб келади. Шу 
боисдан корхоналар ўзларининг иқгисодий келажаги учун 
қайғуриб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъ- 
минлаш, фан-техника тараққиёти ва инвестицион фаол- 
ликни рағбатлантиришга эътиборни кучайтирадилар. Бу- 
ларнинг мақсадли йўналишлари эндиликда миллий товар 
ишлаб чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, яъни 
уларнинг иқгисодий хавфсизлигини таъминлаш зарурати 
билан уйғунлашиб кетади.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, ташкилот ва 
муаесасаларнинг иқгисодий жиҳатдан хўжалик субъектла-
1 Абулкосимов ХД1., Ёқубова С. Полвонов X. Иқтисодиётю
1
эркин.
1
аштирши 
шароитида корхона фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. 
- Т : ТДЮИ. 2004. 8-10-6
97
www.ziyouz.com kutubxonasi


ри сифатидаги муваффақияти уларнинг иқгисодий манфа- 
атлари талабларини қандай бажаришларига боғлиқ бўлади.
Корхонанинг муҳим иқгисодий манфаатларига истеъ- 
молчилар талаблари ва тадбиркорлик тавсифидаги ички 
омилларга боғлиқ ҳолда вужудга келадиган ноаниқ ку- 
тилмаган вазиятларга мослашиш қобилияти киради.
Корхона ўэининг фойда олиш мақсадини амалга оши- 
риши учун мунтазам равишда маҳсулот ишлаб чиқариш 
ва хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш- 
га, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини ошириш- 
га, уларни сотиш жараёнларига кўпроқ эътиборни қара- 
тишга мажбур бўлади. Шунингдек, ундан айланма маб- 
лағлар ҳаракатини тезлаштириш, барча турдаги захи- 
раларни камайтириш, реклама, ҳамкорлар билан икки 
томонлама шартномалар тузиш, келишув мажбурият- 
ларига риоя этиш талаб этилади. Махсулотни сотиш ва 
хизмат кўрсатиш жараёнида корхонанинг иқтисодий ман- 
фаатлари рўёбга чиқади.
Рақобат кураши шароитида корхона бозордаги ўзга- 
рувчан вазиятларга мослаша билишп, ўзининг ва потен- 
циал рақобатчиларининг иқтисодий салоқияти, ривож- 
ланиш истиқболлари, молиявий имкониятлари, маҳсу- 
лот сотиш ва моддий ресурслар билан таъминлаш дара- 
жаларини баҳолай билиши керак бўлади.
Иктисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишонч- 
ли, молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали фаолият 
юритиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаолли- 
гини ошириш, етарли даражада моддий, информацион ва 
интеллектуал салохиятга эга бўлишидан манфаатдорли- 
гидан ҳам юзага келади.
Иқтисодий назария фанида хўжалик субеъктлари фао- 
лияти тўғрисидаги бир қанча концепциялар илмий жи- 
ҳатдак асослантан. Уларда корхона иқтисодий манфаат- 
ларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ фаолият, хатти- 
ҳаракатларнинг хусусиятлари ёритилган
.2 1
1
Экономическая теория Учебник колл. авт К Абдурахмонов и др. /
-Т.: Шарк, 1999,- С.190-191.
98
www.ziyouz.com kutubxonasi


Анъэнавий фирма назарияси унинг ягона иктисодий ман- 
фаати фойдани максималлапггиришга қаратилганини асос- 
лайди Менежериал назарияга кура фирманинг фаолиятини 
унинг эгалари эмас, балки менежерлари белгилаб беради. 
Уларнинг иқгисодий манфаатлари ишлаб чикариш ва маҳ- 
сулотлар сотиш ҳажмини ҳамда даромадни максималлаш- 
тириш ҳисобланади. Фирма қисқа муддатли даврда товар 
сотиш ҳажмини максималлаштиришга, узоқ муддатли давр- 
да эса фойдани максималлаштирхшгга ҳаракат қилади3.
Фирма эгалари капитални ўстириш, шахсан бойишни 
хоҳлайдилар. Бундай хоҳиш чексиз бўлиб, менежерлар 
иш ҳақи, обрў-эътибори, фирмадаги ўз мавқеини ўсти- 
ришни истайди.
Кўп мақсадлар концепциясига кўра фирма бир неча 
мақсадни, лъни фойда, сотиш ҳажми, иқтисодий ўсиш 
вэ бошқэларгш кўзлайди.
Мураккаб корпоратив тизимга, тузилишга эга бўлган 
замонавий фирмада иерархияга мос равишда турли 
субъектларнинг манфаатлари ва мақсадлари иерархияси 
ҳам мавжуд бўлади. Фирма олий раҳбариятининг манфа- 
ати фирманинг нуфузини ошириш, фаолият кўрсаткич- 
ларини яхшилаш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш 
билан боғлиқцир. Менежерларнинг мақсади эса мансабини 
ошириш ҳамда юқори даромадга эга бўлишдан иборат. Ак- 
ционерларнинг манфаати юқори дивиденд олиш билан 
изоҳланади. Ёлланма ишчи ва хизматчилар эса юқори иш 
ҳақи олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, малакаси- 
ни оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Технологик ёндашув концепциясига мувофиқ белги- 
ланган техника ва технологиянинг ривожланиш даража- 
сида, ишлаб чиқариш омиллари комбинациялашувининг 
барча вариантларида маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг 
максимал ҳажмини ифодаловчи функцияни аниқлаш им- 
конияти ҳамма вақт мавжуд деган тасаввур ётади
.4 * *
1 Макканне.тл К.Р. Брю СЛ. Экономикс: принципм, проблеми и политика. 
В. 2т.; Пер. с.англ. 11-го изд. Т 1 -М.: Республика, 1992. - С. 145.
4 А булқоскмов X П . Ёқубова С., Полвонов X. И қтисодиётни
эркинлаштириш шароитида корхона фаолияти самарадорлигини
ошириш Йўллари - Т.: 'ГДЮП нашр., 2004. 17-19-6.
99
www.ziyouz.com kutubxonasi


Институционал ёндашувга кўра фирмани ўрганишнинг 
асосий муаммосн фойдани максималлаштириш эмас, балки 
фирманинг вужудга келиши, унинг ривожланиш қонуни- 
ятлари ва пировард натижада йўқ бўлиб кетиши сабаби- 
ни тушунтириб беришдан иборатдир. Фирмани ташкил 
этиш жараёнида тадбиркорлар харажатларни камайти- 
риш мақсадида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришга 
интиладилар. Р.Коуз фирмани тадбиркорга боғлиқ равишда 
ресурсларни йўналтиришга қаратилган муносабаглар ти- 
зими деб таърифлайди/'
Неоинституционал фирма концепциясида «принципал 
- агент» муаммоси кўрилади. Принципал - бу ресурснинг, 
мулкнинг эгаси. Агент эса ресурсдан фойдаланиш хуқуқига 
эга бўлган субъектдир Принцилал, яъни корхона эгаси кўп 
ахборотларга эга бўлмайди ва агент, яъни менежернинг 
фаолиятини тўлиқ наэорат қила олмайди. Назоратдан чет- 
да қолган агент (менежер) эса ўзбошимчалик қилиши, ўз 
эгасига кўра оппортунистик ҳолатга ўтиши мумкин. Бу ерда 
энг муҳим масала улар ўртасида келишувчилик. манфа- 
атлар уйғунлигини вужудга келтириш ҳисобланади. Кор- 
хона ноаниқликлар шароитида ишлаб чиқаришнинг энг 
яхши, қулай усулини топишга қаратилган фаолият юри- 
тишга интилади. Бунда фирма бошқарувчилари трансак- 
цион харажатларни камайтириб, фирма учун энг қулай 
фаолият шароитларини яратишга ҳаракат қиладилар
.6
Ушбу концепциялар асосида корхонани вакт ва ма- 
конда маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда ресурс- 
ларни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида му- 
жассамлаштирган ижтимоий-иқтисодий тиэим деб қарашга 
имкон берувчи омиллар ётади.
Корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг 
асосий манфаатларидан келиб чиқади. Бунда корхона ўз 
ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига сал- 
бий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бар- 
тараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденцияларига 8
8 Коуз Р Фирма, ршнок и права. - М., 1993. — С. 38.
" Норт Д. Институть!, институциональнше изменения и функционирование 
экономики. — М., 1997. — С. 70.
1 0 0
www.ziyouz.com kutubxonasi


барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга 
ҳаракат қилади. Еу мақсадларга эришиш учун қуйидаги 
вазифалар белгиланади:
- хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташки- 
лотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлари 
ҳамда рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабат- 
ларда қрнун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- корхонанинг модций ва молиявий базасини сақлаш 
ва кўпайтириш, меҳнат жамоаси, тадбиркорнинг ижти- 
моий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ресурс- 
лардан самарали фойдаланиш;
- маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобат- 
бардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозпрларда улар- 
ни сотиш учун қулай бозор конъюнктурасини яратиш;
- хўжалик тузилмалари фаолиятининг ички ва ташқи 
ташкилий барқарорлиги, иқтисодий алоқаларнинг ишонч- 
лилигига эришиш ва тасодифий ҳамда ноинсоф, вшқдонсиэ 
ҳамкор ва шерикларга кдрам бўлиб қрлишдан сақланиш;
- хўжалик тузилмалари фаолияптни тўлиқ аниқ ахбо- 
ротлар билан таъмишшш, ишлаб чиқариш ва тижорат сир- 
лари ҳамда интеллект}гал мулкка бўлган ҳукуқни сақпаш;
- реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги ва 
корхона нуфузини ошириш.
Ушбу манфаатларни амалга ошириш учун уларга хавф 
соладиган таҳдидларни аниқпаш ва уларни бартараф 
этишга интилиш корхона фаолиятининг муҳим таркибий 
қисми ҳисобланади

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish