176
Ҳар қандай компаниянинг муваффақиятли
фаолияти асосида
нарх сиѐсати ѐтади. Нарх сиѐсати бу нархларни ва нарх шаклланиши
жараѐнини бошқариш санъати, яъни товар ва хизматларга нарх
белгилаш ҳамда компания мақсадларига эришиш учун товар ва
фирманинг бозордаги ҳолатига қараб нарх билан ўйнаш санъатидир.
Интернетда нарх сиѐсати деганда мос равишда тақсимот
канали
сифатида Интернетдан фойдаланилувчи товарлар нархини бошқариш
санъати тушунилади.
Компаниянинг мақсадлари ва уларга мос келувчи нарх
стратегиялари аниқлаб олингач, кейинги қадам бевосита товар ѐки
хизматнинг нархини белгилаш ҳисобланади.
Бошланғич нархни белгилаш жараѐни талаб ва унинг
тавсифномаларини: талаб эгри чизиғи, нарх мослашувчанлигини,
нарх сезувчанлигига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни аниқлаш;
харажатларни таҳлил қилиш; рақобатчилар
харажатлари, нархлари ва
таклифларини таҳлил қилиш; нарх шаклланиши усулларининг
биридан фойдаланиб нархни аниқлаш; нархни қабул қилиш
психологияси, нархга маркетинг мажмуининг бошқа элементлари
таъсири, нархга бозор фаолияти бошқа
иштирокчиларининг таъсири
каби қўшимча омилларни ҳисобга олган ҳолда якуний нарх белгилаш
каби бир нечта босқичдан иборат.
Аукцион савдосида икки томон — сотувчилар ва харидорлар
қатнашади. Аукцион ташкилотчилари кўпинча товарни савдога
қўйишда маълум миқдорда ҳақ оладилар.
Савдода иштирок этиш учун фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши ва
бунинг учун унга тақдим этилган махсус шаклни тўлдириши лозим.
Бунда
шахсий маълумотлар, манзилгоҳ, кредит картаси реквизитлари
ва бошқа маълумотлар сўралиши мумкин.
Виртуал аукцион сотувга (лот) рухсат берилган товарлар
тавсифидан иборат бўлган ахборот базасини ифодалайди. Одатда,
лотларнинг умумий рўйхати зарур товарни қидириб топишни
енгиллаштирувчи бир неча тематик тоифаларга тақсимланади
(масалан,
автомобиллар, компьютер техникаси, китоблар ва ҳоказо).
Керакли лотни танлаб олгач, фойдаланувчи ахборот дарчасига
тушади ва бу ердан товар ҳақида қўшимча маълумотлар (сотувчининг
қаерда жойлашганлиги, лот рақами ва ҳоказо)
олиш имконига эга
бўлади. Худди шу ерда у ўз таклифини жойлаштира олади. Шундан
сўнг потенциал харидор сотувчи ва аукцион ташкилотчилари олдида
ўз мажбуриятларини бажариш учун жавобгар бўлади (бу асосан
177
унинг тўлов лаѐқатига тааллуқли). Агар томонлардан бири ўз
мажбуриятларини бажармаса, унга нисбатан огоҳлантириш,
савдода
қатнашишга рухсат бермаслик каби жарима чоралари қўлланади.
Аукцион савдосида ғолиб чиққан харидорга бу ҳақда электрон
почта ѐки телефон орқали хабар қилинади, бунда у тўловни қандай
амалга ошириш ва товарни қандай қилиб олиши мумкинлиги ҳақида
маълумот олади. Ўз навбатида, сотувчига унинг лотини сотиб олган
харидор билан қандай боғланиш мумкинлиги ҳақида хабар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: