Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернет-дўконлар 
дастурий 
таъминотининг 
асосий 
функциялари
Электрон дўконларнинг савдо тизимлари амалда камдан-кам 
ҳолларда тўлиқ автоматлаштирилган бўлади. Автоматлаштириш 
даражаси бўйича уларни web-витрина, интернет-дўкон ва савдо 
интернет-тизимлари (СИТ) сифатида тавсифлаш мумкин. 
Web-витрина навигация тизими, буюртмани расмийлаштириш 
ва у билан ишлаш учун менежерга юбориш тизими ва каталог 
йиғинидисини ифодалайди. Бу нисбатан содда ва арзон сайтлар 
бўлиб, савдо компанияси товарларини стандарт каталог кўришида 
тақдим этади. Улар буюртмани расмийлаштириш операцияларини 
ўтказиши, баъзида ҳисоб тақдим этиши мумкин. Бу босқичда 
буюртма билан ишлаш менежерга ўтади. Санаб ўтилган имкониятлар 
амалга 
оширилган 
ҳолда 
ҳам 
савдо 
жараѐнларини 
тўлиқ 
автоматлаштиришга ҳали анча узоқ. Ҳеч бўлмаганда омбор билан 
боғланиш, товарни харидорга етказиб беришни ташкил қилиш ва 
харид учун тўловни қабул қилиш зарур. Шу билан бир пайтда 
сўровни батафсил ўрганиш, реклама тадбирлари ўтказиш ва таҳлилий 
ишларни бажариш ҳам талаб қилинади. Бу ерда операцион 
харажатлар даражасини реал камайтириб бўлмайди ва web-витрина 
рентабеллиги идеал ҳолатда бўлган тақдирда ҳам бу савдони олиб 
боришнинг анъанавий усуллари рентабеллигидан кам фарқ қилади. 
Интернет-дўкон имкониятлари анча юқори бўлсада, унинг 
харажатлари ҳам мос равишда катта. Интернет-дўкон тизимлари web-
витрина доирасида ҳал этилмайдиган кўплаб вазифаларни бажаради, 
масалан, ахборотни динамик қайта ишлаш ва маълумотлар базаси 


188 
билан ишлаш туфайли унда рўйхатдан ўтган ҳар бир харидор билан 
индивидуал ишлаш имкони бор. Интернет-дўконлар ва СИТ тўлиқ 
савдо циклини амалга ошириши мумкин. СИТни ажратиб турувчи 
хислат 
шундаки, 
у 
компаниянинг 
бутун 
фаолиятини 
автоматлаштириш тизимига қўшимча интеграциялашган бўлади. 
Савдони 
интернет-дўкон 
ѐки 
СИТ 
даражасида 
автоматлаштириш фақат бизнес миқѐси кенгайиши билан фойдали 
бўлиши мумкин. Харидорлар буюртмалари билан ишлашни бир нечта 
киши қўл меҳнати билан бажаришга улгурар экан, айниқса, ҳар бир 
буюртманинг нархи паст ѐки харидорлар сони кам бўлса, интернет-
дўконни электрон витрина даражасида ташкил қилиш мақсадга 
мувофиқ. Бироқ кунига юзлаб транзакция ўтказувчи ва ўз бизнесини 
Интернет орқали юритишга ихтисослашган фирмалар учун масалани 
web-витрина даражасида ҳал қилиб бўлмайди. 
Интернет-дўконлар 
дастурий 
таъминотига 
мисол 
қилиб 
InterShop, Элит, UlterShop, 1С:Аркадия каби бир қатор дастурларни 
кўрсатиш мумкин. 
Интернет-дўконнинг дастурий таъминоти бажарувчи асосий 
функцияларни кўриб чиқамиз. 
Умумий ҳолатда бу рўйхатга харидорга ахборот хизмати 
кўрсатиш, 
буюртмалар 
билан 
ишлаш, 
тўловларни 
ўтказиш, 
шунингдек, турли хил статистика маълумотлари тўплаш ва таҳлил 
қилиш киради. 
Харидорларга хизмат кўрсатиш
Потенциал мижоз интернет-дўконни оддий дўконга нисбатан 
осонроқ тарк этиши мумкин. Бу ҳолат виртуал дўконларда тақдим 
этилувчи сервиснинг юқори даражада бўлиши зарурлигини белгилаб 
беради. Шу билан бир пайтда харидор билан мулоқот хусусиятлари 
унга кўрсатилаѐтган хизматларнинг тубдан фарқланишига олиб 
келади. Харидорнинг электрон дўкон билан алоқаларига асосланувчи 
элементлар бу товарлар каталоги, қўшима ахборот маълумотлари, 
виртуал саватча билан ишлаш, шунингдек, рўйхатга олиш жараѐни 
ҳисобланади. 
Товарлар каталогида жойлаштирилган ахборотлар тўлиқлиги, 
қулай тузилиши ва тез қидириб топиш имконияти кўп жиҳатдан 
дўконнинг муваффақиятга эришишини асослаб беради. Чунки айнан 
шу ерда мижоз учун товар намуналари ва маслаҳатчи сотувчининг 
йўқлиги ўрнини қоплаш учун товар ҳақидаги барча очиқ 
маълумотлар жойлашади. Маҳсулотни танлашда ѐқиб қолган 


189 
маҳсулотни «қўлга ушлаб кўриш», унга ҳар томондан қараш,
қопқоғини очиб кўриш ва ҳоказоларга имкон берувчи 3D 
технологиясининг аҳамияти катта. 
Сайтда 
товарлар 
ҳақида 
катта 
ҳажмдаги 
ахборотнинг 
мавжудлиги ўз навбатида дўкон мижозлари уларга керакли 
маълумотни каталог таркибига роия қилган ҳолда ѐки қидирув 
тизимидан фойдаланиб тез ва осон топиши мумкин бўлишини талаб 
қилади. 
Харидорни 
ахборот 
билан 
қўллаб-қувватлаш 
потенциал 
мижознинг исталган пайт харидга доир саволларга жавоб олиш 
имконияти билан таъминлаши лозим. Бундай масалалар қаторига 
сотувдан кейинги сервис, тўлов схемаси хусусиятлари бўйича 
маслаҳатлар ва шу кабилар киради. 
Товарни танлаш жараѐнида танлаб олинган товарлар рўйхати – 
виртуал савдо саватчаси шакллантирилади. Ҳақиқий саватча билан 
бўлгани каби, ҳар қандай товар харидорнинг истагига кўра исталган 
пайт саватчадан олиб ташланиши ва унинг қиймати умумий харид 
нархидан чиқариб ташланиши мумкин. Албатта, саватча таркиби 
фойдаланувчи учун доимо очиқ бўлиши зарур. Товарни танлаш 
якунлангач, тўлов шакли ва етказиб бериш усули белгиланган ҳолда 
буюртмани расмийлаштириш, шунингдек, харидорни рўйхатга олиш 
жараѐни бажарилади. Товарни етказиб бериш шартлари олдиндан 
танлаб олинган ҳолларда унинг қиймати маҳсулотлар умумий 
қийматини ҳисоб-китоб қилишда дарҳол акс этиши мумкин. 
Рўйхатга олиш товарни танлаб олгунча ѐки ундан сўнг амалга 
оширилиши мумкин. Биринчи ҳолатда рўйхатга олиш «эшиги» 
ташкил қилиниб, у орқали дўконнинг доимий мижозлари фойдалана 
олади. Товарни танлаб олгандан сўнг рўйхатдан ўтиш имконияти 
мижозга анонимликни сақлашга имкон беради ва у харид қилмаган 
бўлса, вақтни тежашга имкон беради. Рўйхатдан ўтиш вақтида тизим 
маълумот узатишда ҳимоя қилинган усуллар, масалан, SSL 
протоколидан 
фойдаланиб 
харидорнинг 
шахсий 
ахборотлари 
хавфсизлигини таъминлайди. 
Буюртмалар билан ишлаш
Буюртма билан ишлаш жараѐни товарнинг мавжудлигини 
текшириш ва уни омборда захиралашдан бошланади. Буюртманинг 
бир қисми йўқ бўлган ҳолларда харидор вақтинчалик кечикиш 
ҳақида хабардор қилинади. Сўнгра танлаб олинган тўлов тизимига 
сўров юборилади ва тўлов тасдиқлангандан кейин товарни етказиб 


190 
беришга буюртма расмийлаштирилади. Харидор эса, ўз томонидан 
унинг ўтиши ҳақида ахборот олиши мумкин. 
Маркетинг ахбороти тўплаш
Виртуал дўкон эгаси web-сайтга ташриф буюрувчилар ҳақида 
тўлиқ ахборот олиш ва шу асосда интернет-дўконнинг маркетинг 
тизимини яратиши мумкин. Интернет-дўконнинг дастурий таъминоти 
таҳлил учун максимал ҳажмда статистик ахборотлар тўплашдан 
ташқари улардан тезкорликда фойдаланишга ҳам имкон беради. 
Олинган натижалар асосида масалан, реклама ахборотини қайси 
жойда энг оптимал жойлаштириш мумкинлиги аниланади, web-
таркибини бошқариш тизимлари эса реклама кампаниясининг 
боришини автоматлаштиришга имкон беради. Одатда, қўшимча 
ахборотларни эълон қилиш алоҳида дастурлар сервери ва мос 
келувчи маълумотлар тўплами ѐрдамида амалга оширилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish