Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернетда тақсимот канали яратишнинг ўзига хос



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернетда тақсимот канали яратишнинг ўзига хос 
хусусиятлари
Интернетнинг ривожланиши мавжуд тақсимот тизимларида 
иккита янги тенденциянинг пайдо бўлишига олиб келди. Бир 
томондан 
замонавий 
ахборот 
технологиялари 
кенг 
ишлаб 
чиқарувчилар доираси учун ўз маҳсулотлари якуний истеъмолчилар 
томон кенг йўл очиб берди, бу бир қатор ҳолларда кўп поғонали 
тақсимот тизими яратишдан воз кечиш ва истеъмолчилар билан 
тўғридан-тўғри маркетинг даражасида алоқани йўлга қўйишга имкон 


182 
беради. Бошқа томондан эса — Тармоқнинг асосий роли Интернет 
бозоридаги барча қатнашчилар учун ахборот хизматлари кўрсатиш 
билан боғлиқ бўлган кўп сонли воситачиларнинг пайдо бўлишига 
олиб келди. 
Умуман, Интернет янги тақсимот канали сифатида асосан икки 
гуруҳдаги компанияларга таъсир кўрсатади. Биринчи гуруҳга ундан 
маҳсулотнинг якуний истеъмолчиларига уланиш воситаси сифатида 
фойдаланиши мумкин бўлган ишлаб чиқарувчилар киради. Иккинчи 
гуруҳга эса мавжуд каналлар қатнашчиси бўлган воситачилар киради. 
Улар учун Интернет ишлаб чиқарувчи томонидан ўз хизматларидан 
воз кечиши мумкинлиги, шунингдек, Интернетнинг пайдо бўлиши 
натижасида вужудга келган янги воситачилар сабабли маълум 
маънода хавф туғдириши мумкин.
Ишлаб чиқарувчилар учун Интернет
Интернетни товар ва хизматлар тақсимотининг янги тўлақонли 
канали сифатида кўриб чиқиш учун бир қатор ҳолатлар асос бўлади. 
Биринчидан, у компанияларга ҳар қандай географик нуқтада 
жойлашган потенциал мижозлар билан улар жойлашган вақт пояси ва 
сутканинг қайси пайти эканлигидан қатъи назар алоқа қилиш 
имконига 
эга 
бўлади, 
яъни 
ўз 
маҳсулотларининг 
якуний 
истеъмолчиларига тўғридан-тўғри уланиш имконига эга бўлади. 
Шунингдек, унинг воситасида ахборот алмашиниш жараѐни анча 
осонлашади ва бу бирон-бир қўшимча моддий харажатларсиз 
максимал даражада батафсил ахборот тақдим этишга имкон беради. 
Иккинчидан, у орқали ахборот, ҳаракатлантириш, музокара олиб 
бориш, буюртма ва тўлов каби бир қатор функцияларни амалга 
ошириш имконияти туфайли Интернет кўпинча кўп поғонали 
тақсимот тизими яратишдан воз кечиш ва истеъмолчилар билан 
алоқаларни тўғридан-тўғри маркетинг даражасида йўлга қўйишга 
имкон беради. 
Кейинги ҳолатда маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бериш ва 
уларга 
хизмат 
кўрсатиш 
бўйича 
функцияларни 
бажариш 
самарадорлиги масаласи кўндаланг бўлади. Бу мавзу сал кейинроқ 
кўриб чиқилади. Ҳозир эса гап биринчи ҳолат ва Интернетдан 
тақсимот канали сифатида фойдаланишда вужудга келувчи асосий 
муаммо – тақсимот каналидаги зиддиятлар ҳақида боради. 
Тақсимот каналида зиддиятлар ишлаб чиқарувчи ўз товарини 
Интернет орқали бевосита якуний истеъмолчиларга сотишни 
бошлаганда вужудга келиши мумкин. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи 


183 
воситачиларни улар бирор-бир бозор секторига хизмат қилиб топиши 
мумкин бўлган фойдадан маҳрум қилади. Худди шундай зиддиятлар 
йирик воситачи товарни бевосита якуний истеъмолчига сотиш 
мақсадида Интернетга чиққан ҳолларда ҳам вужудга келиши мумкин. 
Агар манфаатларнинг бу тарзда тўқнаш келиши ҳал этилмай қолиб 
кетса, бу энг кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. 
Воситачилар учун Интернет
Кенг тарқалган миш-мишларга кўра, Интернет воситачиларни 
йўқ қилишга имкон беради. Бу харидорларнинг аста-секинлик билан 
оралиқ тақсимот каналларини айланиб ўтиб товарни ишлаб 
чиқарувчидан сотиб олишга ўтиши натижасида воситачиларнинг йўқ 
бўлиб кетишга мажбур бўлишини англатади. Воситачилар институти 
йўқ бўлиб кетиши ҳақида Интернет пайдо бўлган илк пайтларда кўп 
гапирилган эди, бироқ шундан бери анча вақт ўтганлигига қарамай, 
Интернетнинг роли тақсимот каналини йўқотишга эмас, балки 
модификациялашга бориб тақалмоқда. 
Кўп сонли ишлаб чиқарувчилар товарларни яратадилар, 
тарқатувчилар бу товарларни сотиб олиб бир нечта тақсимот канали 
поғоналари орқали чакана савдогарларга қайта сотадилар, ўз 
навбатида, чакана савдогарлар якуний истеъмолчилар билан 
ишлайдилар. 
Маҳсулотни 
тарқатиш 
занжирининг 
қўшимча 
хизматлари товарларни транспорт воситасида ташиш, омборларда 
сақлаш, истеъмолчига етказиб бериш, сервис хизмат кўрсатиш ва 
ҳоказолардан иборат. 
Шундай 
қилиб, 
воситачиларнинг 
мавжудлиги 
масаласи 
маҳсулот тақсимот канали самарадорлигига нисбатан очиқ қолади. 
Ишлаб чиқарувчилар воситачилар билан ҳамкорлик қилишига олиб 
келувчи сабаблар тушунарли бўлиб, Интернет даврида ҳам бизнес 
учун долзарблигини йўқотмайди. Улар кўпинча махсус мақсадга 
мувофиқ бозорларга товарларни самаралироқ етказиб беради. Ўз 
алоқалари, 
тажрибалари, ихтисослашуви ва миқѐси туфайли 
воситачилар истеъмолчиларга кўпинча ишлаб чиқарувчига нисбатан 
кенгроқ доирадаги хизматларни тақдим эта олади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish