Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-боб. ИНТЕРНЕТ-МАРКЕТИНГНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

1-боб. ИНТЕРНЕТ-МАРКЕТИНГНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
1.1.
 
Маркетинг тушунчаси, унинг концепциялари ва 
ривожланиш эволюцияси 
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилаѐтган 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири аҳолининг турмуш 
фаровонлигини ошириш ва иқтисодиѐтнинг барча тармоқларини 
ривожлантиришга қаратилган концепция ва дастурлардан оқилона 
фойдаланишдир. Буни таъминлашда ишлаб чиқаришни яхшилаш, 
ички 
бозоримизни сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ва 
хизматлар билан тўлдириш, жаҳон талабларига мос келувчи 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва аҳолига етказиш, ишлаб 
чиқарувчилар ва етказувчилар секторининг асосий устувор вазифаси 
ҳисобланади. Бу борада, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 
таъкидлаб 
ўтганларидек, 
―мамлакатимизни 
иқтисодий 
ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни 
амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки 
кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги 
рақобатбардошликни 
ошириш 
ва 
мавқени 
мустаҳкамлашга 
йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга 
асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини
жадал ривожлантириш сиѐсатини 2011 йилдаги асосий устувор 
йўналиш сифатида давом эттиришни тақозо этмоқда‖
4
.
Бу борада, аввало сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бозор 
таркибини ўрганиш, аҳолини дид, истак ва эҳтиѐжларини қондириш 
учун маркетинг тизимидан кенг фойдаланиш ва унинг элементларини 
чуқур ўрганиш асосий вазифаларимиздан биридир. Бунинг учун 
маркетингнинг ишлаб чиқаришдаги ва маҳсулот етказишдаги ўрнини 
чуқур англашимиз лозим.
Маркетинг тушунчаси бозор соҳасидаги ҳар қандай фаолият 
билан боғлиқ бўлиб, бу ҳақда атаманинг келиб чиқиши ҳам далолат 
беради (ингл, market — бозор, ing — фаол жараѐнни кўрсатади). 
Шунингдек, «Маркетинг» атамаси савдо-сотиқни англатади ҳамда 
бозорни, кенгроқ маънода айтадиган бўлсак, бозор фаолиятини 
англатувчи market сўзига асосланади. Маркетинг, хусусан, товар ва 
хизматлар маркетинги иқтисодий тоифа сифатида катта мазмунга эга
.
4
Каримов И.А. ―Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини 
оширишга хизмат қилади‖. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 
2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР ВМнинг мажлисидаги маъруза. 
//Халқ сўзи, 22.01.2011й. 


10 
Маркетинг олимлар томонидан турлича таърифланади. Хусусан, 
И.К.Белявскийнинг фикрига кўра: ―Маркетинг – бу бозорни ўрганиш, 
тартибга солиш ва бошқариш тизимидир‖. Жан-Жак Ламбен эса 
маркетингга қуйидагича таъриф беради: ―Маркетинг ташкилотлар ва 
кишиларни хоҳиш ва эҳтиѐжини товар ва хизматларни эркин 
рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга 
йўналтирилган ижтимоий жараѐндир‖, ―Маркетинг – бу бир вақтнинг 
ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараѐндир‖. 
Ушбу таърифлардан шуни айтиш мумкинки, маркетинг- бозорни 
ўрганиш, у орқали истеъмолчиларга таъсир этишдан иборат. 
Замонавий таърифларга кўра маркетинг, хусусан, товарлар ва 
хизматлар маркетинги янада кенгроқ функцияларни қамраб олади:
маркетинг нарх шаклланиши, айрим шахслар ва ташкилотлар 
мақсадларини қондирувчи товар ва хизматларни айирбошлаш 
воситасида ғояларни режалаштириш ва амалга ошириш жараѐнини 
ифодалайди;
маркетинг 
бу 
айирбошлаш 
воситасида 
ҳудудлар, 
ташкилотлар, истеъмолчиларнинг талаб ва хизматларга бўлган 
эҳтиѐжларини олдиндан кўра билиш, бошқариш ва қондиришдир;
маркетинг 
бу 
айирбошлаш 
воситасида 
эҳтиѐжларни 
қондиришга йўналтирилган фаолият тури
маркетинг бу йирик компаниялар томонидан бозорни 
ўрганиш ва ишлаб чиқарилаѐтган товарлар сотувини кенгайтириш 
мақсадида истеъмолчилар талабларига фаол таъсир кўрсатиш бўйича 
амалга оширилувчи чора-тадбирлар тизими;
маркетинг бу корхонанинг бозорни ўрганиш, бозор 
талабларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
максимал фойда олиш мақсадида товарларни истеъмолчилар томон 
ҳаракатлантириш 
бўйича 
режалаштирилган 
ташкилий-техник 
тадбирлар мажмуаси;
маркетинг 
тадбиркорлик 
фаолияти 
бўлиб, 
товар 
ва 
хизматларни 
ишлаб 
чиқарувчидан 
истеъмолчи 
томон 
ҳаракатлантириш билан боғлиқ;
маркетинг 
бу 
фирманинг 
фойда 
олиш 
мақсадида
истеъмолчилар 
талабларини 
аниқлаш, 
башорат 
қилиш 
ва 
қондиришдир;
маркетинг бу компания имкониятлари ва истеъмолчилар 
сўров ва талабларини мувофиқлаштириш жараѐнидир. 


11 
Ушбу назарий қоидаларнинг турли-туманлиги товар ва 
хизматлар маркетингига нисбатан фикрларнинг турлича бўлишига 
олиб келади. Хусусан, бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра бу 
тушунча тадбиркорлик билан боғлиқ бўлмаган фаолиятни ҳам қамраб 
олиши лозим. Айримлар эса асосий эътиборни анъанавий қўллаш 
соҳасига, 
яъни 
олди-сотди муносабатларига қаратадилар ва 
маркетинг иқтисодий эҳтиѐжлар ва хоҳиш-истакларни тадқиқ этиш 
билан чекланиши лозим деб ҳисоблайдилар, барча айирбошлаш 
муносабатлари ҳам бундай характерга эга бўлмаслиги сабабли 
маркетинг тамойиллари ҳам барча вазиятларда қўлланавермайди.
Товар ва хизматлар маркетинги тадбиркорлик тузилмалари 
фаолияти самарадорлигини ошириш воситаси сифатида қуйидагилар 
билан боғлиқ бўлиши лозим: талабни олдиндан кўра билиш ва 
башорат қилиш, бунга истеъмолчиларнинг эҳтиѐжлари нуқтаи 
назаридан 
уларни 
доимий 
ўрганиш натижасида эришилади; 
истеъмолчиларнинг фирма таклиф этаѐтган товарларни сотиб 
олишларини 
рағбатлантириш 
воситасида 
талабни 
бошқариш; 
маҳсулотнинг функционал тавсифи, хавфсизлик, сотувдан кейинги 
хизмат 
кўрсатиш 
нуқтаи назаридан талабни қондириш ва 
ҳоказолардир.
Маркетингнинг энг асосий мақсади – истеъмолчига мақсадли 
йўналтирилганлик ва бозор вазифаларини комплекс равишда ҳал 
этиш ҳисобланади. Бунда товар ишлаб чиқарувчининг фаолияти 
ягона «технологик» жараѐнга бирлашади. Бунинг учун талаб ва 
таклиф нисбати, эҳтиѐж ва бошқа маркетинг элементларини ўрганиб 
чиқиш зарур. 
Талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири - алоҳида шахслар ѐки 
гуруҳнинг 
хоҳиш-эҳтиѐжларини 
узлуксиз 
қондириш 
жараѐни 
ҳисобланади. Бу жараѐн ўз навбатида шундай ижтимоий-иқтисодий 
категорияларнинг 
ўзаро 
таъсирига 
асосланади, 
яъни уларга 
муҳтожлик, эҳтиѐж (хохиш), талаб, харид килиш (айирбошлаш, 
битим) ва аниқ товар ва хизматлар истеъмоли (ишлатилиши) киради. 
Бу тушунчалар маркетинг тушунчаси, моҳиятини аниқлашга имкон 
беради. 
Муҳтожлик– кишининг бирон-бир нарсага етишмовчиликни ҳис 
этишидир. 
Эҳтиѐж –шахснинг маданий даражасига асосан махсус шаклга 
муҳтожликдир. 
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиѐж. 


12 
Талаб – мавжуд, потенциал хоҳиш ҳамда талабга бўлинади. 
Товар – бу эҳтиѐжни ѐки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда 
бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ѐки истеъмол 
қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.
Маркетингнинг моҳияти товарни ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш, 
албатта 
истеъмолчига, 
талаб, 
ишлаб 
чиқариш 
имкониятларини мўлжаллашдан иборат. 
Ҳозирги даврда жаҳон адабиѐтида маркетингга берилган икки 
мингдан 
ортиқ 
таъриф 
мавжуд. 
Мутахассислар 
ўртасида 
маркетингнинг такрор ишлаб чиқариш жараѐнида иштирок этиш 
масаласи борасида ягона фикр мавжуд эмас. Ҳозир кўпгина чет эллик 
маркетологлар замонавий маркетинг тушунчаси ишбилармонликка 
тааллуқли фаолиятни ўз ичига олмоғи лозим деб ҳисоблайдилар. 
Бошқалари 
эса 
бундай 
изоҳларни 
танқид 
остига 
олиб, 
айирбошлашнинг айрим турлари маркетинг тусига эга эмаслиги ва 
маркетинг 
тамойилларини 
баъзи 
вазиятларга 
татбиқ 
қилиб 
бўлмаслигини таъкидлайдилар. Маркетингга таъриф беришда бундай 
хилма-хилликнинг сабаби бор. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish