Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Микронайчалар ва уларнинг ҳосилалари



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Микронайчалар ва уларнинг ҳосилалари 
Микронайчалар электрон микроскоп остида ўтган асрнинг 60-
йилларида топилган. Микронайчалар асосан оқсилдан ташкил топган бўлиб, 
мембрана тузилишига эга эмас. Микронайчалар аниқ тузилишга эга бўлгани 
учун уларни ҳужайранинг бошқа компонентларидан ажратиш осон. У 
эукариотик ҳужайраларнинг ҳаммасида бўлиб, бактериялар ва бошқа 
прокариотик ҳужайраларда учрамайди. Микронайчалар цитоплазманинг 
муваққат тузилмаларини (масалан, бўлиниш дукини) ҳосил қилиши мумкин. 
Микронайчалар центриола, базал танача, хивчин ва киприкчаларнинг асосий 
структур бирлиги бўлганлиги туфайли уларни 
микронайчаларнинг 
ҳосилалари
деб ҳисоблаш мумкин. Микронайча тўғри, шохланмайдиган, 
диаметри 25 нм, узунлиги бир неча микрометргача (мкм) бўлган ичи бўш 
цилиндрдир.
 
Унинг деворини қалинлиги 5 нмга тенг, бир бирига зич, 
параллел жойлашган тубулин протофиламентларидан иборат
глобуляр 
суббирликлар
ташкил этади (расм2.10). 
Расм 2.10. Микронайчанинг схематик ифодаланиши. 
Протофиламентлар 
ѐки 
суббирликлар 
α- 
ва 
β- 
тубулин 
гетеродимерларининг полимеризацияси натижасида ҳосил бўлади. Ҳар бир 


микронайча деворини асосан 13, баъзиларида эса 11 тубулин 
протофиламентлари ташкил этади. Микронайчалар ўзгарувчан, динамик 
беқарор бўлиб, уларда мунтазам равишда тубулин гетеродимерларининг 
полимеризацияси (бирлашиши) ва деполимеризацияси (тарқалиб кетиши) 
кечади. 
Тубулин 
молекулаларининг 
полимеризацияси 
ҳисобига 
микронайчалар узунасига ўсади. Ҳар бир микронайчада унинг мусбат (+) ва 
манфий (–) охирлари (қутблари) фарқланади. Полимеризация ва 
деполимеризация жараѐнлари (+)-охирда кечади, (–)-охирда эса (агар у 
стабилловчи оқсил билан ѐпишмаган бўлса) тубулин гетеродимерлари 
найчадан ажралиб чиқади. Микронайчаларнинг барқарорлиги (стабиллиги) 
уларнинг қайси тузилмалар таркибида бўлиши билан боғлиқ. Масалан, 
киприкчалар, киноцилийлар ва хивчинларда аксонема ҳосил қилувчи 
микронайчалар нисбатан барқарор бўлса, центриолалар найчалари эса 
динамик 
ўзгарувчандир. 
Найчаларнинг 
барқарорлиги 
цитозолдаги 
микронайчалар 
билан 
боғлиқ 
оқсиллар 
томонидан 
бошқарилади. 
Микронайчалар центриола, базал танача, хивчин ва киприкчаларнинг 
асосини ташкил этади, цитоскелет таркибига киради. Шу боисдан улар 
бажарадиган вазифалар ҳам хилма-хилдир. Микронайчалар цитосклет 
таркибида таянч вазифасини ўтаб, ҳужайранинг шаклини белгилайди; 
макромолекулалар, органеллалар, эндосомалар, секретор пуфакчаларнинг 
турли йўналишлардаги транспортида, ҳамда фагоцитоз ва лизосомал 
парчаланиш жараѐнларида фаол иштирок этади. Улар аксонема ва базал 
таначалар ҳосил қилиб, киприкчалар ва хивчинларнинг ҳаракатчанлигини 
таъминлайди. Центриолада эса айнан микронайчалар бўлиниш дукини ҳосил 
қилиб, митоз пайтида 
хромосомаларнинг 
текис 
тақсимланишини 
таъминлайди. Микронайчаларни ушбу вазифаларни бажаришида АТФаза 
активлигига эга бўлган 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish