Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Шаклланиш даври
. Сперматидалар унча йирик бўлмаган ядроли 
юмалоқ ҳужайралардир. Ядро атрофида пластинкасимон комплекснинг 
зичлашган зонаси, центросома ва майда митохондриялар жойлашади. 
Сперматидларнинг қайта тузилиш жараѐни пластинкасимон комплекс 
зонасида ядро юзасига тегиб турган зичлашган гранула пайдо бўлишидан 
бошланади. Бу акробластдир. Кейинчалик акробластнинг ўлчамлари 
катталашиб, ғилоф сифатида ядрони қоплайди, акробластнинг ўртасида эса 
зичлашган танача — акросома дифференциаллашади. 
Шаклланаѐтган сперматид ўз акросомаси билан, одатда, таянч 
Сертоли ҳужайрасининг апикал юзасига қараб туради. Бунда сперматиднинг 
қарама-қарши четига, уруғ канали ичига қараган томонга икки центриоладан 
иборат центросома сурилади. Центросоманинг центродесмози ядро юзасига 
перпендикуляр ҳолда жойлашади. Бундан кейинги ўзгаришлар натижасида 
проксимал центриола ядро қобиғига тегиб ѐтади, дистал жойлашгани эса 
иккига бўлинади. Дистал центриоланинг олд қисмидан хивич шаклланади
сўнгра у сперматозоид думининг ўқ ипига айланади. Дистал центриоланинг 
орқа ярмиси айлана ҳосил қилади. Бу ҳалқача хивчин бўйлаб сурилиб, 
сперматозоиднинг ўрта қисмининг орқа чегарасини ҳосил қилади. 
Сперматиднинг тараққиѐт жараѐнида унинг ядроси аста-секин 
зичлашади ва хроматин гомоген зич масса кўринишини олади. Дум 
қисмининг ўсиши билан сперматиднинг цитоплазмаси ядро атрофидан 
сирғалиб, шаклланаѐтган сперматозоиднинг ўрта қисмига сурилади. 
Митохондриялар хивчинчанинг проксимал қисми ѐнида жойлашади. 
Сперматид цитоплазмаси, сперматозоидга айланаѐтгандаредукцияга учрайди. 
Сперматоген 
эпителий 
турли 
таъсирларгаўта 
сезгирдир. 
Интоксикация, авитаминоз, очлик, айниқса, радиация нури таъсирида 
сперматогенез жараѐнинг сусайиши ва ҳатто тўхтаб, сперматоген эпителий 
атрофияга учраши мумкин. 
Эндокрин 
фаолияти

Уруғдонда 
тестостерон, 
фоллитропин 
секрециясини сусайтирувчи ингибин ва сперматогонийларнинг кўпайишини 
стимулловчи омил ишлаб чиқарилади.


Эгри-бугри уруғ найлари орасидаги сийрак бириктирувчи тўқимада 
жойлашган қон томирлари атрофида интерстициал (Лейдиг, гландулоцитлар) 
ҳужайралари жойлашади. Мазкур ҳужайралар йирик, юмалоқ ѐки кўп 
қиррали бўлиб, цитоплазмасида Голжи комплекси, силлиқ ЭПТ, 
митохондриялар, шунингдек липид ва гликоген киритмалари, кристаллоид 
тузилмалар тутади. Ёш ошиб борган сари ҳужайра цитоплазмасида пигмент 
киритмалари тўплана боради. Лейдиг ҳужайралари мезенхимадан тараққий 
этади ва эркаклар жинсий гормони (тестостерон) ишлаб чиқаради. 
Тестостерон гормони сперматогенез жараѐнининг охирги даврларига таъсир 
кўрсатади. Фоллитропин синтезини пасайтирувчи ингибинлар оқиш 
сустентоцитлар, сперматогонийларнинг кўпайишини стимулловчи омил эса
қорамтир сустентоцитлар томонидан ишлаб чиқарилади. Уруғдоннинг 
фаолияти гипофиз безининг олдинги бўлагидан ажралувчи гонадотроп 
гормонлар таъсирига боғлиқ. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish