Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet341/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Етилиш даври

Етилиш даври иккита кетма-кет бўлиниш (етилишнинг 
1- ва 2-бўлиниши)ни ўз ичига олади.
Етилиш даврининг биринчи бўлиниши метафазадан бошланади, ўзаро 
чирмашган хромосомалар ўзларининг ѐриқлари билан экваториал пластинка 
бўйлаб ѐтади. Анафазага келиб тетрада ѐриқларидан ажралиб хосил бўлган 
диадалар деб номланувчи хромосомалар турли қутбга қараб сурилади ва II 
тартибли сперматоцитлар ҳосил бўлади. Ҳар бир II тартибли сперматоцитда 
23 тадан диада (диплоид сонли хромомсомалар) мавжуд. II тартибли 
сперматоцит интеркинез даврини ўтмасдан етилишнинг 2-бўлинишига ўтади.
Етилишнинг 2-бўлиниши ҳам метафазадан бошланади, бунда II 
тартибли сперматоцитдаги диадалар экваториал пластинкада шундай 
жойлашадики, диаданинг бир ярми (монада ѐки хроматида) ҳужайранинг бир 
қутибига, иккинчи ярми – бошқа қутбга қараган бўлади. Анафазада 
хроматидалар II тартибли сперматоцит қутбларига сурилади. Телофаза 
натижасида ҳар бир II тартибли сперматоцитдан таркибида гаплоид сонли 
хромосомалар тутувчи иккитадан сперматида ҳосил бўлади.
Демак, етилиш даврининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, I 
тартибли сперматоцитлар интеркинез даврини ўтмасдан қайта иккига 
бўлинади. Бундай бўлиниши редукцион бўлиниш ѐки 
мейоз
деб аталади. 
Редукцион бўлиниш ѐки мейоз
. Ҳар бир ҳайвон ѐки ўсимлик 
ҳужайраларининг ядросида хромосомаларнинг сони доимийдир. Одамнинг 
соматик ҳужайралари 46 та хромосомага эга. Уруғланиш жараѐнида тухум ва 
уруғ ҳужайраларининг қўшилиши натижасида ҳар бир тур учун ҳос бўлган 
жинсий ҳужайраларнинг хромосомалар сони сақланиб қолади. Бу эса тайѐр 
бўлган жинсий ҳужайраларнинг хромосомалар сони соматик ҳужайраларга 
нисбатан икки баробар кам бўлиши билан ифодаланади. Соматик 
ҳужайраларда хромосомалар сони диплоид (46 та) бўлса, жинсий 
ҳужайраларда хромосомаларнинг сони гаплоид сонга (23 тага) тенгдир. 


Хромосомалар сонининг камайиши (редукцияси) сперматогенезнинг 
етилиш даврида рўй беради. Редукция ҳодисаси шу даврда бўлиб ўтадиган 
интеркинез даврисиз кетма-кет бўлиниш ҳисобига содир бўлади. Етилиш 
давридаги интеркинез даври бўлмаганлиги учун хромосомалар кейинги 
бўлиниш учун сони ошмаган (редупликацияланмаган) ҳолатда ўтади. Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
митоздан 
мейознинг 
фарқи 
хромосомаларнинг 
конъюгацияси юз бериши ва етилиш даврининг биринчи бўлиниши ва 
иккинчи бўлиниши орасида интеркинез даврининг йўқлигидир. Бу эса 
сперматидаларда хромосомалар сонининг икки марта камайишига сабаб 
бўлади. 
Демак, 
етилиш 
даврининг 
охирида 
бошланғич 
битта 
сперматогонийдан гаплоид сонли хромосома тутган 4 та сперматидаҳосил 
бўлади. Сперматидалар бошқа бўлинмайди ва охирги шаклланиш даврига 
ўтади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish