мм дан 50 мм гача) бўлади. Нефронда қуйидаги бўлимлар тафовут этилади:
Томирлар чигали (коптокчаси) ва уни ўраб
турувчи капсуладан иборат
буйрак таначаси.
Нефроннинг проксимал эгри-бугри ва тўғри бўлими.
Нефрон қовузлоғи.
Нефроннинг дистал эгри-бугри ва тўғри бўлими.
Бир неча нефронларнинг дистал бўлимлари қўшилиб, битта йиғув найига,
йиғув найлари ўзаро бирлашиб йириклашади ва буйрак косачаларига
очилади.
Буйракда икки хил нефронлар фарқланади: пўстлоқ ва мағиз олди
нефронлари.
Пўстлоқ нефронлари
деярли буйракнинг пўстлоқ
моддасида
жойлашади. Ушбу нефронларнинг найчалари калта бўлади.
Мағиз олди -
юкстамедулляр
нефронларнинг
буйрак таначалари пўстлоқнинг ичкари
қисмида – мағиз моддаси яқинида жойлашади. Юкстамедулляр
нефронларнинг найчалари узун бўлиб, буйрак сўрғичларига етиб боради.
Пўстлоқ ва юкстамедулляр нефронларнинг ўзаро нисбати 5:1
дан иборат,
яъни одам буйрагида 1 млн га яқин нефрон бўлса, уларнинг 200 000 га яқини
юкстамедулляр нефронлардир (расм 17.3).
Расм 17.3. Нефрон.
А- Буйрак таначаси: 1- томирли коптокча; 2-
нефрон капсуласи; а-висцерал варақ; б- париетал варақ;
в- капсула
бўшлиғи; Б- Буйрак найлари: 1- проксимал эгри-бугри най; 2- дистал эгри–
бугри най; 3- Генле қовузлоғи: а- проксимал тўғри най; б- ингичка пастга
тушувчи най; в- ингичка кўтарилувчи най; г- дистал тўғри най.
Буйрак таначаси
капиллярлар коптокчаси ва Шумлянский - Боумен
капсуласининг (париетал ва висцерал) варақларидан иборат. Капиллярлар
коптокчаси олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалар орасида жойлашган
капиллярларнинг ажойиб тўридан иборат. Капиллярлар девори фенестрали (7
нм) эндотелий ва унинг остида ѐтувчи узлуксиз уч қаватли (ўрта
- электрон
зич, ички ва ташқи - электрон оч) базал мембранадан тузилган. Базал
мембрананинг қалинлиги ѐш улғайиши билан ва ҳар хил патологик
ҳолатларда қалинлашади. Базал мембрананинг таркибий қисмлари эндотелий
ва нефрон капсуласининг висцерал варағи ҳужайраларининг цитоплазмасида
синтез қилинади. Базал мембрананинг уч қаватлиги капилляр деворининг ва
нефрон капсуласи висцерал варағи базал мембраналарининг бир –
бирини
ярмигача қоплаши натижасида ҳосил бўлади. Натижада электрон микроскоп
остида қаралганда бир-бирини қопламай турган периферик қисми электрон
оч ва қоплаб турган марказий қисми электрон зич бўлиб кўринади. Базал
мембрананинг бундай тузилиши унинг ўтказувчанлигини янада чегаралайди,
яъни базал мембрана толалари орасидаги поралари одатдагидек 7-10 нм эмас,
балки 6-7 нм ни ташкил этади, бу ушбу поралардан соғлом одамда энг кичик
диаметрга эга бўлган
шаклли элементларни, ҳаѐтий муҳим бўлган
оқсилларни ўтказмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: