Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

шиллиқ, шиллиқ 
ости, мушак ва сероз пардалар
.

Шиллиқ парда 
ўз навбатида яна
 
учта қаватдан иборат:

эпителий

ҳазм найини ичкаридан қоплайди. Ҳазм безларини хосил 
қилишда иштирок этади. 

шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси
 
қон ва лимфа томирлари, силлиқ 
мушак ҳужайраларига бой сийрак толали бириктирувчи тўқимадан тузилган, 
баъзан у без ва лимфоид тузилмалар тутади.
 

шиллиқ парданинг мушак пластинкаси
ички циркуляр ва шиллиқ пардани 
шиллиқ ости пардадан ажратиб турувчи ташқи бўйлама мушак қаватидан 
ташкил топган. 

Шиллиқ ости парда 
кўп сонли қон ва лимфа томирларига бой сийрак 
толали бириктирувчи тўқимадан, баъзида без ва лимфоид тузилмалардан 
ташкил топган. Унинг таркибига 
шиллиқ ости нерв чигали (Мейснер чигали)
киради.

Мушак парда
асосан
 
икки қаватдан: ички циркуляр ва ташқи бўйлама 
(меъдада уч қават: ички қийшиқ, ўрта циркуляр ва ташқи бўйлама) иборат. 
Бу қаватлар орасидаги бириктирувчи тўқимада 
мушак нерв чигаллари
 
(Ауэрбах ҳамда Мейснер)
, қон ва лимфа томирлари жойлашган.

Сероз парда
қон ва лимфа томирлари ҳамда ѐғ тўқимасига бой сийрак 
бириктирувчи тўқиманинг юпқа қаватидан иборат, у ташқаридан бир қаватли 
ясси эпителий (
мезотелий
) билан қопланган. Ҳазм найининг қорин 
бўшлиғидан ташқари соҳаларида, масалан қизилўнгачда, сероз парда ўрнида 
адвентициал парда учрайди.
Ҳазм найи, одатда минглаб микроорганизмлар тутади. Уларнинг 
баъзилари фойдали бўлса, қолганлари потенциал патоген ҳисобланади.Улар 


организмга озиқ моддалар ѐки сув орқали кириб келади. Ҳазм найи шиллиқ 
пардасининг иммун- ҳимоя тузилмалари шу антиген моддаларнинг қонга ѐки 
лимфа томирларига ўтишига тўсқинлик қилувчи тўсиқ ҳосил қилади. 
Эпителий остида жойлашган хусусий бириктирувчи тўқимали пластинкада 
макрофаглар, лимфоцитлар жойлашган бўлиб, уларда антигенга нисбатан 
антитаналар ишлаб чиқарилади. Бундай антитаналар трансцитоз йўли орқали 
ичак бўшлиғига чиқарилади ва эпителий ҳужайралари синтезлаган секретор 
оқсили билан бирикиб, эпителий юзасида жойлашади. Бу комплекс антитана, 
яъни IgA ни ичакнинг протеолитик ферментлари таъсирига чидамлилигини 
таъминлайди. Демак, IgA ичак бўшлиғига тушган специфик вирус ва патоген 
бактериаларни зарарсизлантиради. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish