Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Сочнинг тузилиши 
Соч икки қисмдан: теридан чиқиб турган соч ўқи ва терида жойлашган 
соч илдизидан иборат. Соч ўқи соч воронкасидан чиқиб, тери устида ѐтади. 
Соч воронкасига ѐғ безлари ўз маҳсулотини чиқаради. Соч илдизи дерманинг 
чуқур қатламида тери ости ѐғ клетчаткаси чегарасига қадар давом этади ва у 
эрда соч пиѐзчаси билан тугайди (расм 15.4).
Соч илдизи дермада жойлашган бир қатор тузилмалар билан ягона 
комплексни хосил қилади. У соч илдизи, соч фолликуласи ва дермал қиндан 
ташкил топган. Қўшимча тузилмаларига ѐғ безлари, сочни кўтарувчи 
мушаклар киради. Ҳар бир қисмини алоҳида кўриб чиқиш лозим. 
 
Расм 15.4. Терининг сочли қисми:
1-эпидермис
2- дерманинг сўрғичли қавати
3- дерманинг тўрсимон қавати
4-соч ўқи
5-соч воронкаси, сочнинг пўстлоқ 
моддаси
7- соч кутикуласи
9-соч пиѐзчаси
10-ички эпителиал қин
11-ташқи эпителиал қин
12-соч халтачаси
14-сочни кўтарувчи мушак
15-ѐғ безининг секретор охири


16-соч безининг чиқарув найи
17-соч воронкаси 
18-тер безларнинг секретор охири 
 
Расм 15.5. Соч илдизининг ҳар-хил 
қисмлардан тайѐрланган кўндаланг 
кесими
:
А: соч воронкаси соҳасидан. 
1 – соч; 2 – соч воронкасининг 
эпидермиси;
2.1 – мугуз қават; 3 – дерма; 
 
Б: соч пиѐзчаси уст қисми соҳасидан. 
1 – соч илдизи; 1.1 – сочнинг мағиз 
моддаси;
1.2 – сочнинг пўстлоқ моддаси; 1.3 – 
соч
кутикуласи; 2 – ички эпителиал қин; 
3 – ташқи эпителиал қин;4 – соч 
халтаси. 
 
 
В: соч пиѐзчаси соҳасидан. 
1 – соч пиѐзчаси; 2 – соч сўрғичи; 3 – 
соч халтаси. 
Соч илдизи соч қопчаси ѐки фолликуласида жойлашади. У ташқаридан 
бириктирувчи тўқимали дермал қин ѐки соч халтачаси билан ўралган. Соч 
илдизи тери сатҳига нисбатан қийшиқ йўналади ва гиподерма соҳасида 
кенгайиб, соч пиѐзчасини ҳосил қилади. Соч пиѐзчасига тагидан ботиб, 
кирган соч сўрғичи сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 


иборат. Бу тўқима қон томирлар ва нерв охирларига бой. Сўрғич ҳисобига 
соч озиқланади. Сўрғичга тегиб турган соч пиѐзчасининг эпителийси 
камбиал ҳужайралар ҳисобланиб, улар ҳисобига соч ўсади. Соч сўрғичининг 
устида жойлашган ҳужайралар сочнинг мағиз ва пўстлоқ моддасини, энг 
пастки қисмларини қоплаган камбиал ҳужайралар эса соч кутикуласини ва 
соч ички эпителиал қинини ҳосил қилади. Соч пиѐзчаси ҳужайралари соч 
сўрғичидан, яъни озиқлантирувчи манбадан узоқлашган сари мугузланиш 
процессига учрайди.
Узун ва қаттиқ соч илдизларида сочнинг кутикуласи, пўстлоқ ва мағиз 
қисмлари тафовут қилинади. Мугузланиш жараѐни сочнинг пўстлоқ ва 
кутикула қисмида жадал кетади. Соч ранги сочнинг пўстлоқ қисмини ҳосил 
қилувчи ҳужайралардаги пигмент моддасининг миқдорига боғлиқ. Пигмент 
доначалари соч илдизининг юқори қисмидаги ҳужайраларда ҳам сақланади. 
Сочнинг оқариши пигмент ҳосил бўлишининг сусайиши ва шунинг билан 
бир қаторда соч илдизининг мугуз тангачаларида ҳаво пуфакчаларининг 
кўпайиб кетиши натижасида рўй беради. 
Соч кутикуласи
соч илдизининг пастки ва юқори қисмларида бир хил 
тузилишга эга эмас. Соч сўғони - пиѐзчаси соҳасининг кутикуласи бўйчан 
(цилиндрсимон) ҳужайралардан иборат. Илдизнинг юқори томонига 
силжиган сари бу ҳужайралар қийшайиб, яссиланади ва мугузланади. 
Мугузланган эпителий (мугуз тангачалар) ҳужайралари юпқалашиб бир-
бирининг устига черепица сингари ѐтади. 
Сочнинг пўстлок моддаси
соч 
йўналиши бўйича чўзилган бир неча қатор ясси, мугузланган ҳужайралардан 
иборат (расм 15.5). Фақат соч пиѐзчаси соҳасида бу ҳужайралар 
цитоплазмасида тонофибриллалар бўлади. Пўстлоқ қисми ҳужайраларида 
соч рангини белгиловчи пигмент меланин доначалари жойлашади. Мугуз 
тангачаларида меланин пигменти, қаттиқ кератин ва ҳаво пуфакчалари 
бўлади. Қаттиқ кератин сув, кислота ва ишқорларда ѐмон эрийди, унинг 
таркибида олтингугурт тутувчи цистин аминокислотаси жуда ҳам кўп 
бўлади. Пўстлоқ қават ҳужайраларида мугузланиш жараѐни оралиқ 
босқичларсиз тез амалга ошади, яъни ҳужайраларда кератогиалин ва элеидин 
тўпланмайди. Пўстлоқ модда қанчалик яхши ривожланган бўлса, соч шунча 
пишиқ ва эластик бўлади. 
Сочнинг мағиз моддаси
майин сочларда бўлмай, узун ва қаттиқ 
сочларда бир неча қатор йирик, полигонал ҳужайралардан иборат бўлади. Бу 
ҳужайралар «тангачалар устуни»ни ҳосил қилиб жойлашади. Ҳужайралар 
цитоплазмасида ацидофил трихогиалин моддаси, майда ҳаво пуфакчалари, оз 
миқдорда пигмент доначалари бўлади. Соч илдизининг қуйи 2/3 қисмида 
мағиз модда ҳужайраларининг ядроси зичлашади ва ҳужайра анчагина 
мугузланиб қолади. Илдизнинг юқори қисмида эса соч мағизининг 
ҳужайралари бутунлай мугузланган бўлади. 
Соч илдизи 
соч қопчаси ѐки фолликуласида
жойлашади. У ташқаридан 
бириктирувчи тўқимали дермал қин - соч халтаси билан ўралган. Соч 
фолликуласи ўз навбатида ички ва ташқи эпителиал қинларга бўлинади. Соч 
илдизининг ички эпителиал қини соч пиѐзчасининг ҳосиласи бўлиб, юқорида 


ѐғ безларининг чиқарув найлари соҳасида йўқолиб кетади. Соч илдизининг 
пастки қисмларида соч пиѐзчасига қўшилиб кетади. Ички эпителиал қин 3 
қаватдан: 1) бир қават мугузланган эпителийдан иборат соч кутикуласидан: 
2) 2-3 қатор, қисман мугузланган ҳужайралардан ташкил топган Гексли 
қаватидан; 3) бир қатор мугузланган, ядросиз ҳужайралардан иборат Генле 
қаватидан таркиб топган. Соч илдизининг ўрта ва юқори қисмларида бу учта 
қават қўшилиб кетади ва фақатгина юмшоқ кератин тутган, бутунлай 
мугузланган ҳужайралардан иборат бўлади. 
Соч илдизининг ташқи эпителиал қини эпидермис Малъпиги 
қаватининг давоми ҳисобланиб, соч пиѐзчасига давом этади. Соч пиѐзчасига 
яқинлашган сари ички ва ташқи қинлар юпқалашиб боради ва фақат базал 
қаватдан иборат бўлади.
Дермал қин ѐки соч халтаси
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, 
соя илдизини ташқи томондан ўраб туради ва унда икки: ички - айлана ва 
ташқи - узунасига йўналган коллаген толалар қаватларини ажратиш мумкин.
Юқорида баѐн этилганидек, соч илдизи тери юзасига нисбатан қийшиқ 
йўналган бўлади. Сочлар ўзининг хусусий мушаги сочни кўтарувчи мушакка 
эга. У соқолда, қаттиқ ва майин сочларда, қўлтиқ остидаги сочларда 
бўлмайди ѐки яхши ривожланмаган. Бу мушак қийшиқ жойлашган силлиқ 
мушак ҳужайраларидан иборат бўлиб, унинг бир учи терининг сўрғич қавати 
билан туташса, бошқа учи соч халтаси билан қўшилган. Бу мушакнинг 
қисқариши сочни ҳаракатга келтиради, соч илдизи тери юзасига нисбатан 
перпендикуляр бўлиб қолади. Бунинг натижасида туклар тиккайиб, соч ўқи 
тери сатҳидан бир оз кўтарилади ва ғоз териси кўринишини олади. Кўпинча 
ташқи ҳароратнинг совуши натижасида юз берувчи бу ҳолат организмнинг 
ҳимоя фаолияти бўлиб, мушаклар қисқариши қон томирларнинг ҳам 
торайишига олиб келади, натижада, иссиқлик танада сақланади. Мушакнинг 
шу фаолияти натижасида ѐғ безлари ҳам сиқилади ва уларнинг секрети сочни 
мойлайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish