Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тери регенерацияси
. Терида регенерация яхши боради. Эпидермис 
юқорида айтиб ўтилганидек, ўсувчи қават ҳисобига тикланади. Эпидермис ва 
дерма шикастланганда жароҳат ўрни бириктирувчи тўқима толаларини ва 
асосий моддаларни ҳосил қилувчи ҳужайралар- лимфоцит, моноцит ва 
фибробластлардан иборат ѐш бириктирувчи тўқима - грануляцион тўқима 
билан ѐпилади. Шу билан бирга эпидермиснинг ўсувчи қавати ҳосил 
қилаѐтган ҳужайралар дерманинг ѐш бириктирувчи тўқимаси устига силжиб 
жароҳат устини қоплайди. Сўнгра эпителий ва дерманинг таркибий қисми 
дифференциаллашиб, жароҳат ўрни тамомила олдинги кўринишга эга 
бўлади. 
Сочлар 
Сочлар терининг ҳосиласи бўлиб, баданнинг деярли 95% юзасида 
учрайди. Одатда бадан сочлари зич жойлашган қисми бошнинг сочли юзаси 
ҳисобланиб, бу эрда уларнинг умумий сони 100000 га етади. Кафт ва 
товонда, лабнинг пушти қисмида, жинсий олат бошчаси, катта ва кичик 
уятли лаблар юзасида сочлар бўлмайди. Узун (бош сочи, мўйлов, соқол, 
ҳамда қовуқ, қўлтиқ ости ва чов соҳасидаги сочлар), қаттиқ ѐки мўйсимон 
(қош, киприк, бурун тешиклари ва ташқи эшитув йўлларида жойлашган 
сочлар) ҳамда майин (баданнинг кўпгина юзасини қопловчи сочлар - туклар) 
сочлар тафовут қилинади. 


Соч тараққиѐти
. Соч эмбрион тараққиѐтининг 3-ойидан бошлаб 
эпидермисдан тараққий этади. Эпидермисдан базал ҳужайралари кўпайиб, 
эпителий тизимчалар ҳолида мезенхима томон ботиб киради. Эпителиал 
тизимчаларнинг охири эса йўғонлашиб, бўлажак соч пиѐзчасининг асосини 
ҳосил қилади. Мезенхима шу тизимчанинг таг қисмидан ўсиб кириб соч 
сўрғичини ҳосил қилади. Сўнгра эпителиал тизимчаларнинг ички 
ҳужайралари мугузланиб емириладида, уларнинг ўрнида марказий каналча 
ҳосил бўлади. Соч пиѐзчасининг уч қисмидан ўсиб чиққан соч конуси 
эпителиал тизимчанинг марказий канали томон йўналиб, тери ташқарисига 
тешиб чиқади. Шу соч конуси ҳисобига сочнинг ўқи ва ички эпителиал қини 
юзага келади. Эпителиал тизимчаларнинг қолган қисми сочнинг ташқи 
эпителиал қинини, атроф мезенхима эса соч халтасини ҳосил қилади. 
Биринчи сочлар (лануга) туғилиш олдидан ѐки туғилишдан сўнг биринчи 8-
ҳафталарда (қош, киприк, бошдан ташқарида) тушиб кетади, кейин майин 
сочлар (валлус) ўсиб чиқади. Қош, киприк, бошдаги сочлар ҳам кейинчалик 
тушиб кетади ва улар ўрнида (дағал) узун ва қаттиқ сочлар ўсиб 
чиқади.Жинсий балоғат ѐшида дағал сочлар қўлтиқ остида, чов соҳасида, 
эркакларда (қўшимча) юзда, кўкрак, бел, сон соҳаларида ҳам пайдо бўлади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish