73
олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, хатардан воз кечиш имкониятини берувчи ёллаш
тўғрисидаги шартномада белгиланади. Бироқ бунда шартноманинг хатарга қарши
бўлган томони вазият қулай тус олган ҳолларда катта даромад олиш учун
эътирозлардан воз кечади.
«Ёллаш тўғрисидаги шартнома» атамаси ёлланма ходим ва иш берувчининг
ўзаро ҳамкорлиги моделидан келиб чиқиб, унда шу
нарса назарда тутиладики,
ёлланма ходим – хатарга қарши, иш берувчи эса хатарга нисбатан бетараф. Бозор
конъюнктураси ва ёлланма ходим ишлаб чиқарадиган маҳсулотга бўлган талаб
қандай бўлишидан қатъи назар, у меҳнати учун қатъий белгиланган мукофотни
олади. Бунда шартноманинг ўзида қайси ҳаракатларни
амалга оширганлик учун
ёлланма ходим мукофот олиши аниқ кўрсатилмайди, ҳаракатлар хусусияти
«табиий» омиллар билан шартланган у ёки бу вазият содир бўлишидан келиб
чиқади. Амалда ёллаш тўғрисидаги шартнома фақат ёлланма ходимнинг иш
берувчининг қарорларига бўйсуниши зарурлигини қайд этади.
Энди юқорида айтилганларни қатъийроқ шаклда намоён этамиз.
Шартнома
тузиш палласида унинг амалга оширилишига шартнома иштирокчиларининг
назорати остида бўлмаган
е
i
воқеалар таъсир кўрсатиши маълум, дейлик. Шу билан
бирга ушбу
р
i
воқеаларнинг содир бўлиши эҳтимоли ҳам маълум. У ҳолда ёллаш
тўғрисидаги шартномани тузишда иш берувчи томонидан ёлланма ходим
шартноманинг амалга оширилиши палласида қандай
е
i
воқеа содир бўлишига қараб
бажариши учун
х
i
вазифани танлаш тартиби тафсирланади. Ёллаш тўғрисидаги
шартномада бутун
Х
вазифалар йиғиндиси ҳақида келишиб олинади, шулардан иш
берувчи, бунда ўзининг фойдалилик функциясини максималлаштирган ҳолда
х
i
ни
танлаши мумкин. Яъни ёллаш тўғрисидаги шартнома деб
Х
вазифалар
йиғиндисининг унда функциянинг максимал қиймати
EU[p
l
x
l
(e
l
) + p
2
x
2
(e
2
) + ...+p
k
x
k
(e
k
)],
бу
ерда х
l
, .. ., х
k
є
X бўлган тафсирсига айтилади, бу ерда EU – иш
берувчининг кутилаётган фойдалилиги. Ёллаш тўғрисидаги шартномага
сотиш
тўғрисидаги шартнома
муқобил ҳисобланиб, унда эҳтимолий
вазифаларнинг
йиғиндиси эмас, балки бажариш учун қабул қилинадиган ва е
i
воқеалар содир
бўлишининг маълум эҳтимоллиги асосида белгиланган муайян вазифалар ҳақида
келишиб олинади. Шундай қилиб, сотиш тўғрисидаги шартнома қуйидаги
функциянинг қиймати максимал бўладиган (шартноманинг амал қилиш муддати
мобайнида)
келгуси
даврларда бажариш учун қабул қилинадиган вазифаларни
белгилаб беради:
р
l
U[х
l
(е
l
)]+p
2
U[x
2
(e
2
)]+...+p
k
U[x
k
(e
k
)],
бу ерда U –
битим иштирокчиларининг х
i
топшириғини бажаришдан умумий
фойдалилиги.
74
Сотиш тўғрисидаги шартнома фақат унинг иккала томони ҳам хатарга
нисбатан бетараф бўлиб, кутилаётган воқеалар содир бўлмаслиги ва шартномада
қайд этилган вазифалар юзага келадиган вазиятга мос бўлмаган эҳтимолликка
кўнишга тайёр бўлган тақдирда тузилиши мумкин.
Демак, сотиш тўғрисидаги шартнома хатарга бир хил муносабатда бўладиган
– хатарга бетараф шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Ёллаш
тўғрисидаги шартнома эса хатарга ҳар хил муносабатда бўладиган – хатарга
бетараф
ва хатарга қарши инсонлар ўзаро ҳамкорлигининг институционал доираларини
ёритади. Хатарга қарши шахслар (ёлланма ходимлар) хатарга бетараф бўлган
шахслар (иш берувчилар) фойдасига ўзларининг келгусида «табиий» омилларни
ҳисобга олган ҳолда ҳаракат стратегиясини эркин танлаш ҳуқуқидан ихтиёрий
равишда воз кечишади. Шахснинг шартномада белгиланган фаолият тури устидан
назорат қилиш ҳууқининг ихтиёрий равишда топширилиши
юз беради. Ҳудди
ресурсларни тасарруф этиш ҳуқуқини топшириш каби шахс ўз ҳаракатлари устидан
назорат қилиш ҳуқуқини ҳам топшириши мумкин.
Шундай қилиб, шахс, агар у бошқа шахс томонидан назорат қилинган
тақдирда катта фойда ва (ёки) назорат қилиш ҳуқуқи топширилаётган шахсдан
компенсация олишига ишонса, ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг
топширилишидан
манфаатдор
ҳисобланади.
Шахс томонидан фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз
ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларининг
асосида ётади. Ҳукумронлик муносабатлари бир неча хилда бўлади:
-
оддий,
унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи
топширилган шахс томонидан амалга
оширилади;
-
мураккаб,
бунда унга назорат қилиш ҳуқуқи топшириладиган шахс бир
вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам қўлга
киритади;
Do'stlaringiz bilan baham: