―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

 
Даволовчи самараси.
Кучли даражали галванизация самаралари ва 
ток орқали дори воситасини киритишдаги махсус фармакологик самараси. 
 
Кўрсатмалар.
Галванизация учун кўрсатмалар ва киритилаѐтган 
дори моддасининг фармакологик самарасини ҳисобга олган холда 
аниқланади. 
 
Қарши кўрсатмалар
. Галванизацияга қарши кўрсатмалардан 
ташқари, дори воситасига қарши кўрсатмалар ҳам киради (дори моддасини 
кўтара олмаслик, аллергик реакциялар).
Дори моддалари бир хил қутблардан киритилади, унинг заряди дори 
моддасининг фаол қисмларига мос келади. Агар дори моддасининг иккала 
қисмини организмга юбориш зарур бўлса унда дори моддаси иккала қутбдан 
организмга юборилади. Металл ионлари ва кўпгина алколоидлар мусбат 
қутбдан киритилади, кислота радикалларининг ионлари ва металлоидлар
манфий қутбдан юборилади. Муолажалардан олдин антибиотикларни 
аллергияга текшириб кўриш керак. 
Дори воситасини организмга киритилишига қараб тиш усти, милк 
усти ва бурун ички электрофорез усуллари, ионли (гальваник) Шербак 
бўйича―ѐқа‖ ва бошқалар фарқланади.
Стоматологик амалиѐтда кўпинча ГР-2 гальванизация аппарати 
ишлатилади. Гальванизация ва дорили электрофорез токни зичлигига кўра, 
вақти ва бир курс давога муолажалар сони бўйича дозаланади. Оғиз 


21 
бўшлиғида токнинг терапевтик зичлиги 0,1—0,5 мА/см

, болаларда эса 0,05 
мА/см

ҳосил қилади. Таъсир қилиш даври - 20—30 минут. Даво курси 30 та 
муолажа.
Стоматологияда контактли электротерапия учун пластинкали, оғиз ва 
милклар учун электродлар қўлланилади (кичик - 2-3 см, ўрта - 3-5 см ва
катта - 8-10 см). Электродлар тўғри бурчакли ѐки махсус шаклли бўлиши 
мумкин. Пульпага таъсир этиш учун тиш бўшлиғига киритишга 
мўлжалланган фаол электрод пахтали тампон билан ўтказувчи хлорвинил 
қоплама билан юпқа изоляцияланади. Нервлар касалланганда оғриқ 
соҳаларига қўйиш учун электродлардан фойдаланилади (марказига ўтказувчи 
пайвандланган диаметри 3- 5 см ли юмалоқ қўрғошинли пластинали 
электрод). Пластина 1,5 см қалинликдаги пахта билан қопланган ва дока 
билан ўралган. Электродни қўл билан фиксациялаш учун унинг юзаси юпқа 
резина қўлқоп ўтказувчига қаратилган ҳолда тикилади. Нервнинг 
электрдиагностикаси, юз мушагининг электростимуляцияси учун электрод 
сифатида майдони 1 см
2
ли тугмасимон электрод қўлланилади. Электр 
уйқуда икки жуфт электродлар қўлланилади – кўз ва энса – бу нам пахта 
тампони жойлаштириладиган металли мосламадир.
Галванизация учун металл пластинкадан тайѐрланган электрод ва 
унинг юзасидан бир неча см катта бўлган қалинлиги 1- 1,5 см қалинликдаги 
гидрофил пахта матодан тайѐрланган прокладка қўлланилади. Оғиз бўшлиғи 
учун прокладка бўлиб бинтнинг 10-12 қавати қўлланилиши мумкин. У 
қўрғошинли пластинкага жойлаштирилиб, охирлари пластинкага ўралади. 
Оғиз ва милк учун мўлжалланган прокладкалар бир марта ишлатилишга 
мўлжалланган. Пластинка билан ўтказувчи қайнатиш билан стерилизация 
қилиниб, кўп марта қўлланилишга мўлжалланган. Электродлар аппаратга
махсус қисқичлар билан боғланадилар. Пародонт касаллигини даволаш учун 
яккали электродлар ѐки юқори ва пастки жағларни бир вақтда даволаш учун 
бўлинган электродлардан фойдаланилади. 


22 
Тери ва оғиз бўшлиғи шилиқ қаватининг керакли соҳасига 
гальванизация ўтказиш учун аввал илиқ сувда яхшилаб намланган ва сиқиб 
ташланган гидрофил пахтали мато, унинг устидан металл пластинка 
қўйилади, улар терига доимо бир хил томонидан қўйилиши керак. 
Электродларнинг жойлашиши бўйича бўйлама ва кўндаланг усуллари 
фарқланади. Кўндаланг усулда электродлар бир текисликда бир бирига 
қарши (паралелл), бўйлама усулда кетма-кет жойлаштирилади, бунда 
электродлар бир бирига тегиши керак эмас. Уларнинг орасида масофа 
электрод энидан кам бўлмаслиги керак. Бир вақтнинг ўзида икки электроддан 
кўп электрод қўлланилиши мумкин, лекин улар аппаратнинг битта 
клеммасига боғланган бўлиши керак (икки тармоқли). Электродлар резина 
ѐки эластик бинт билан фиксацияланиши мумкин, ишочли алоқа бўлиши 
учун қумли ѐстиқчалардан фойдаланилади.
Гальванизацияда ток зичлиги катталар учун 0,05-1 мА/см
2
, болалар 
учун – 0,03 – 0,08 мА/см
2
. Муолажанинг давомилиги ҳар хил (6 – 10 
минутдан 20 – 30 минутгача). Бир курсга 10 - 20 муолажа. Муолажадан сўнг 
бемор 20 – 30 минут дам олиши зарур. 
Ҳар бир муолажадан кейин прокладка чучук сув ва қайнаган сув
билан яхшилаб ювилиб, қуритилади. 
Дори 
электрофорез 
ўтказиш 
техникаси 
ва 
тартиботи 
гальванизациядан фарқ қилмайди, фақат электродлт проклад ва тери (шилиқ 
қават) оралиғига дори моддаси шимдирилган фильтр қоғоз (марля) қўйилади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish