―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

ДОИМИЙ ТОКЛАР 
Гальванизация 
Гальванизация – даволаш мақсадида доимий электр токини қўллаш. 
Тўқималарга қўйилган ташқи электрмагнит майдони таъсирида уларда 
т о к 
ў т к а з у в ч а н л и к
ҳосил бўлади. Мусбат зарядланган зарралар 
(катионлар) манфий қутб (катод) томон, манфий зарядланганлар эса 
(анионлар) 
– 
мусбат зарядланган қутб (анод) томон ҳаракатланади. 
Электроднинг металл пластинкасига яқинлашган ионлар ўзининг ташқи 
электрон қобиғини тиклайдилар (ўзининг зарядини йўқотадилар) ва юқори 
химиявий фаолликка эга атомларга айланадилар (
э л е к т р о л и з
). Сув 
билан алоқага киришиб, улар электролиз махсулотларини ҳосил қилади. 
Анод остида кислота (HCI), катод остида ишқор (KOH, NaOH) ҳосил бўлади. 
Электролиз махсулотлари химиявий фаол моддалар ҳисобланади ва 
етарли концентрацияда таъсир этаѐтган тўқимада химиявий куйишни 
чақириши мумкин. Уларни олдини олиш ва йўқотиш учун электродлар 


14 
остига сув билан намланган
м а т о (п р о к л а д к а)
қўйилади, бу химиявий 
фаол бирикмаларни етарлича эритишга имкон беради. 
Токни ўтказиш зичлиги электрмагнит майдонининг кучланиши билан 
аниқланади ва тўқиманинг электр ўтказичанлигига боғлиқдир. Терининг 
электр ўтказувчанлиги паст бўлгани учун тўқималарда зарядланган 
заррачалар ҳаракати тер безларининг чиқариш йўллари ва соч 
фолликулалари бўйича ва кам даражада эпидермес ва дерма хужайралараро 
юза орқали бўлади.Чуқур жойлашган тўқималарда максимал ток ўтказиш 
зичлиги организмнинг суюқ мухитида кузатилади : қон, сийдик, лимфа, 
интерстиция, нерв олди юзаси. Шуни ҳисобга олиш керакки, тўқималарнинг 
электр ўтказувчанлиги яллиғланиш 
шишишида, 
гиперемияда 
ҳосил 
бўладиган 
кислота-ишқор 
мувозанатининг ҳаракти натижасида 
ошади.
Ионларнинг 
электрфоретик 
ҳаракатининг 
фарқи 
хужайра 
мембраналарининг турли юзаларида бир хил белгили ионларнинг 
миқдорининг маҳаллий ўзгаришини чақиради, шунинг ҳисобига виртуал 
(оралиқ, қисқавақтли) қутблар ва ионларнинг маҳаллий қарши оқими ҳосил 
бўлади. Натижада хужайра мембраналари, тўқима оралиқ тўсиқлари ва 
фасцияларининг икки томони бўйича қарама қарши белгили ионлар 
йиғилиши ҳосил бўлади. 
Ионларнинг электрофоретик ҳаракатланишида фарқланиши хужайра 
мембраналарининг турли юзаларида бир хил белгили ионлар сақланишининг 
маҳаллий ўзгаришини ҳосил қилади, бунинг натижасида виртуал қутблар 
(оралиқ, қисқа муддатли) ва ионларга қарши маҳаллий ҳаракат ҳосил бўлади. 
Бу хужайра мембраналари, тўқималар аро тўсиқлар ва фасцияларнинг икки 
томонида қарама қарши белгили ионларнинг йиғилиши пайдо бўлади.


15 
Доимий электр токи таъсири остида ионларнинг ҳаракатланиши 
хужайра ва хужайралар аро юзасида уларнинг нормал нисбатининг 
ўзгаришини чақиради. Ионлар конъюнктурасининг бундай динамикаси 
айниқса қўзғалган тўқима плазмолеммасига таъсир этади, уларнинг 
қ у т б
-
 
 л а н и ш и н и
ўзгартиради. Шуни ҳисобга олиш зарурки. Нерв толаларининг 
сезувчанлик чегараси бошқа токларга нисбатан олганда доимий токларига 
минимал ҳисобланади. 
Катод остида доимий токлар таъсирида аввал қўзғалган мембраналарда 
деполяризациянинг критик даражасида (ДКД) тинчлик потенциалининг 
пасайиши кузатилади. Калий ионлари каналларининг потенциал 
мухтожлигининг инактивацияси билан тушунтирилади ва қўзғалган 
мембраналарининг қисман деполяризациясига олиб келади (
ф и з и о л о г и к 
к а т э л е к т р о т о н). 
Шу билан бирга, токнинг узоқ вақт таъсирида 
натрий ионлари каналларининг потенциал мухтожлиги ва инактевацияси 
кузатилади, бу эса ДКДнинг позитив силжисига ва тўқималар 
қўзғалувчанлигининг камайишига олиб келади. Анод остида калий ионлари 
каналларининг потенциал мухтожлигининг фаоллашиши пайдо бўлади. 
Натижада ўзгармаган ДКДда тинчлик потенциали катталиги ошади, бу 
қўзғалган мембрананинг қисман гиперполяризациясига олиб келади (
ф и з и
-
 
о л о г и к а н э л е к т р о т о н
). Кейинчалик ДКДнинг негатив силжиши 
натижасида, бир нечта натрий каналлари миқдорининг стационар 
фаоллигининг пасайишини йўқотиш билан боғланган, тўқималарнинг 
қўзғалувчанлиги ортади.
 
Ионларнинг силжиши билан бирга электр токлари биологик 
мембрананинг ўтказувчанлигини ўзгартиради ва улар орқали йирик оқсил 
молекулларини (амфолитлар) ва бошқа моддаларнинг (
э л е к т р о д и ф 
– 
ф у з и я
ҳолати) пассив транспортини оширади. Бундан ташқари электр 
майдони таъсири остида тўқималарда мос ионларнинг (асосан Na+, K+) 
гидрат қобиғига кирган сув молекулаларининг ҳар томонлама ҳаракати юзага 


16 
келади, катион гидрат қобиғида сув молекулаларнинг миқдори 
анионларникига нисбатан кўп бўлганлиги ҳисобига, катод остида сув 
йиғилиши ошиди, анод остида эса камаяди (
э л е к т р о о с м о с
). 
Шундай қилиб, доимий электр токи биологик тўқималарда қуйидаги 
физик-химиявий самарадорликни чақиради : 
э л е к т р о л и з, қ у т б л а
-
 н и ш, э л е к т р о д и ф ф у з и я в а э л е к т р о о с м о с. 
Гальванизация ўтказиш вақтида таъсир этувчи тўқималарда маҳаллий 
қон айланиш системаси бошқаруви фаоллашади ва биологик актив 
моддаларнинг (брадикинин, калликреин, простагландинлар) ва томирларни 
бўшаштирувчи омилларни (взот оксиди ва эндотелинлар) фаоллаштирувини 
чақирувчи вазоактив медиаторларнинг (ацетилхолин, гистамин) миқдори 
ошади. Натижада тери томирларининг кенгайиши юзага келади ва унинг 
гиперемияси юзага келади.
Маҳаллий нейрогуморал жараѐнлар натижасида капиллярларнинг 
кенгайиши ва деворлари ўтказувчанлигининг ортиши нафақат электродлар 
жойлашган соҳада, балки доимий электр токи ўтадиган чуқур жойлашган 
тўқималарда ҳам юзага келади. Қон ва лимфаайланишининг кучайиши, 
тўқималарда резорбцион қобилиятининг ортиши билан бир қаторда 
мушаклар тонусининг сусайиши, тернинг чиқарув функцияси ва яллиғланиш 
ўчоғида ѐки жарохат соҳасида шишишнинг камайиши кузатилади. Бундан 
ташқари анодда яққол электроосмос натижасида оғриқ ўтказувчиларнинг 
компрессияси камаяди.
Доимий 
электр 
токи 
хужайраларда 
макроэрглар 
синтезини 
кучайтиради, тўқималарда алмашинув-трофик ва маҳаллий нейро-гуморал 
жараѐнларни стимуллайди. У макрофаглар ва лейкоцитларнинг фагоцитар 
фаоллигини оширади, периферик нервларнинг, суяк ва бириктирувчи 
тўқималарнинг регенерация жараѐнларини, қийин битувчи ва трофик 
яраларнинг эпителизацияни тезлаштиради, шунингдек сўлак безларининг, 
ошқозон ва ичакнинг секретор функцияларини кучайтиради. 


17 
Токнинг таъсир этиш параметрларидан, беморнинг функционал 
ҳолатидан ва гальванизациянинг танланган усулидан келиб чиққан ҳолда 
беморларда маҳаллий, сегментар-метамер 
ѐки генерализацияланган 
реакциялар юзага келади. Таъсирнинг маҳаллий жавоб реакциялари одатда 
терида ва қисман интерполяр соҳада жойлашган тўқима ва органларда 
намаѐн бўлади. Гальванизация вақтида рефлексоген ва паравертебрал соҳада, 
шунингдек мос сегментлар ва бош мия тузилмаларида юқори тартибдаги 
реакциялар юзага келади. 
Д а в о л а ш
с а м а р а д о р л и г и:
я л л и ғ л а н и ш г а қ а р ш и
(д р е н а ж л о в ч и – д е г и д р а т л о в ч и), а н а л ь г е т и к, с е д а т и в
(а н о д д а), в а з о д и л я т а т о р, м и о р е л а к с а ц и я л о в ч и, м е т а – 
б о л и к, с е к р е т о р (к а т о д д а).

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish