Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

472-модда. Энергия сифати
Энергия билан таъминловчи ташкилот берадиган энергиянинг 
сифати стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида ёки энергия 
таъминоти шартномасида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим
.
Энергия билан таъминловчи ташкилот энергия сифатига қўйила-
диган талабларни бузган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида, энергия 
таъминоти шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса 
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу Кодекснинг 408-мод-
дасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
1. Электр энергиясининг сифати электр токининг кучланиш даражаси 
ва частотаси билан, иссиқлик энергиясининг сифати буғнинг ҳарорати ва 
босими, иссиқ сувнинг ҳарорати билан белгиланади. Энергия билан таь-
минловчи ташкилот томонидан абонентга етказиб берилаётган электр энер-
гияси давлат стандарти ва бошқа мажбурий қоидалар талабларига мувофиқ 
бўлиши лозим. Электр энергияси сифатининг айрим кўрсаткичлари 


162
(токнинг кучланиш даражаси) тарафлар томонидан шартномада белгила-
нади. Иссиқлик ташувчи қувурнинг параметрлари (иссиқлик суви ва буғ) 
иссиқлик энергиясини етказиб беришда шартнома шарларига мувофиқ 
бўлиши лозим.
2. Энергиянинг ўзига хос хусусияти унинг сифат ва миқдорий 
жиҳатлари ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб, бунинг натижасида 
етказиб бериладиган энергия миқдорининг бузилиши унинг сифат 
кўрсаткичларининг бузилишига олиб келади ва аксинча (масалан, энергия 
билан таьминловчи ташкилот томонидан абонент фойдаланидаган 
энергия қуввати камайтирилса, тармоқда кучланиш даражасининг 
пасайишига олиб келади).
Энергия таьминоти шартномасида электр энергияси сифатининг 
муҳим кўрсаткичларига риоя қилиш бўйича шартлар энергия билан 
таьминловчи ташкилот томонидан белгиланади ва шунга биноан энергия 
сифати кўрсаткичлари камайтирилган тақдирда, ушбу кодекснинг 408 ва 
434-моддаларига мувофиқ энергия билан таьминловчи ташкилотнинг 
жавобгарлиги назарда тутилади.
3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида энергия билан таьминловчи 
ташкилот томонидан энергия сифатига қўйилган талаблар бузилган 
тақдирда, абонентнинг энергия ҳақини тўлашдан бош тортишга бўлган 
махсус ҳуқуқи назарда тутилган, бироқ бундай ҳолларда абонент сифати 
бузилган энергиядан фойдаланишга ҳақли эмас. Акс ҳолда энергия билан 
таьминловчи ташкилот абонентдан асоссиз равишда фойдаланилган 
энергия қийматини қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, энергия 
билан таьминловчи ташкилот томонидан шартноманинг энергия сифатига 
оид шарт бузилган ҳолларда, абонент ФКнинг 477-моддасида белгиланган 
жавобгарликни қўллаш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, қонун чиқарувчи абонент томонидан сифатсиз 
энергиядан фойдаланиш орқали асоссиз равишда тежалишига йўл қўймаслик 
механизмини ҳам белгилаб қўйган: энергия билан таьминловчи ташкилотга 
абонентдан бундай энергиядан фойдаланиш натижасини уни асоссиз 
равишда тежаган қисми қийматини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи берилган. 
Бундай ҳолатларда, абонентнинг сифатсиз энергиядан фойдаланганлигини 
ҳисобга олиб, у шартномада назарда тутилган тарифлардан чегирма тарзида 
тегишлича камроқ ҳақини тўлаши лозим.


163

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish