156
билан таъминловчи ташкилот унга мурожаат қилган, техник имкониятлари
мавжуд бўлган ҳар қандай шахс билан шартнома тузишга мажбур
ҳисобланади. Энергия билан таъминловчи ташкилот шартнома тузишдан
асоссиз равишда бош тортган тақдирда, абонент шартнома тузишга
мажбур қилиш талаби билан суд органларига мурожаат қилишга ҳақли.
Шартнома тузиш мажбурияти энергия билан таъминловчи ташкилотнинг
энергия етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи табиий монополия
субъекти эканлиги факти билан ҳам боғлиқдир.
2. Шарҳланаётган моддада аҳоли билан энергия таъминоти шарт-
номасини тузиш ва узайтиришнинг махсус тартиби белгиланган.
Абонент туташтирилган тармоққа биринчи марта фактик уланган
пайтдан бошлаб шартома тузилган ҳисобланади. Фуқаро маиший
эҳтиёжлари учун энергиядан фойдаланишни бошлаган тақдирда,
шу пайтдан бошлаб у энергия билан таъминловчи ташкилот билан
шартномавий муносабатга киришади ва айнан шу пайтдан бошлаб
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажариш бўйича
тарафларнинг
жавоб гарлиги вужудга келади,
тарафлар уларга
берилган ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақли ва уларга юклатилган
мажбуриятларни бажаришга мажбур ҳисобланади.
Агар тарафлар томонидан шартномада бошқача ҳолат белгиланмаган
бўлса, фуқаро билан шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади.
Фуқаро-абонент билан энергия таъминоти шартномаси қўшилиш
шартномаси ҳисобланади ва унга нисбатан ФКнинг 360-моддаси
қоидалари қўлланилади, чунки бунда фуқаро шартнома тузиш вақтида
унинг шартларини келишиш имкониятига эга бўлмайди.
Абонентни тармоққа уланиш тартиби, энергия таъминоти тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ қабул
қилинган қоидалар билан белгиланади.
3. Юридик шахс-абонент билан шартнома ёзма шаклда тузилиши
керак. Шартнома тузиш ФКнинг 377-моддаси қоидаларига мувофиқ амалга
оширилиб, унинг 1, 2-қисмига кўра ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга
мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома
тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб
ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош
тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида
157
(шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш
йўллаши керак. Келишмовчиликларни бартараф этиш ва шартнома тузиш
бўйича тарафларнинг кейинги ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ФК
377-моддасига мувофиқ белгиланади.
4. Абонент фуқаро билан ҳам, юридик шахс билан ҳам муайян муддатга
тузилган шартномани узайтириш шарҳланаётган модданинг 3-қисмидаги
диспозитив қоида билан тартибга солинади. Агар шартнома муддати
тугагунга қадар тарафлардан ҳеч бири шартномани бекор қилиш ёки
ўзгартириш ёхуд янги шартнома тузиш тўғрисида таклиф киритмаса,
шартноманинг амал қилиши ўша шартлар асосида ва ўша муддатга
узайтирилади.
5. Энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида
шарҳланаётган модданинг 4-қисмида аввал тузилган шартноманинг янги
шартнома тузилгунга қадар тарафларнинг энергия таъминоти бўйича
муносабатларига қўлланилиши тўғрисидаги қоида белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: