Збекистон республикасининг


-модда. Энергия ҳақини тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

474-модда. Энергия ҳақини тўлаш
Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шарт-
номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи 
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу 
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
1. Харидорнинг қабул қилган энергия учун ҳақ тўлаши унинг асосий 
мажбурият ҳисобланади. Умумий қоидага биноан харидорнинг амалда қабул 
қилиб олган энергия миқдори учун ҳақ энергия ҳисоблагич кўрсаткичларига 
мувофиқ тўланади.
Абонентнинг қабул қилган энергия учун ҳақ тўлаши унинг асосий 
мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Тижоратчи ташкилотлар 
томонидан етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергияси учун 
ҳақ тўлашнинг тарифлари «Истеьмолчиларнинг электр ва иссиқлик 
энергияси учун ҳақ тўлашнинг тариф гурухлари тўғрисида»ги 
(23.06.2000 й.) Қарорга асосан давлат томонидан тартибга солинади 
ва энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг табиий монополия 
эканлигидан келиб чиқади.
Шарҳланаётган моддада энергия ҳақи энергия ҳисоблагич кўрсаткичларига 
мувофиқ ҳолда абонент томонидан амалда қабул қилиб олган энергия миқдори 


165
учун тўланиши мустаҳкамлаб қўйилган. Қонун ҳужжатларида ёки шартно-
мада ўзгача ҳолатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Энергия учун ҳақ тўлашнинг махсус шартлари Ўзбекистон Республика-
сининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қоидаларда 
назарда тутилиши, шунингдек, тарафлар томонидан шартномада 
кўрсатилиши лозим.
2. Ҳақ тўлашнинг тартиби ва муддати шартномада белгиланади. 
Бундан шартлар шартномада назарда тутилмаган бўлса, харидорлар 
(истеъмолчи-фуқаролар ва энергия билан таъминлаш бўйича коммунал 
хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан ташқари) ойнинг 15-санасига қадар 
шартномада назарда тутилган энергия миқдорининг ярми учун тўловни 
амалга оширишлари лозим.
Истъмолчи-фуқаролар ва энергияни коммунал хизмат кўрсатиш 
мақсадида сотиб олувчи ташкилотлар (энергия таьминоти шартномаси 
асосида етказиб берилган) электр энергияси учун ҳақ тўлашни Вазирлар 
Маҳкамасининг 22.08.2009 й.даги 245-сонли қарорига 1-илова сифатида 
тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га биноан 
амалга оширишлари лозим.
3. Агар шартномада бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса, харидор 
томонидан фойдаланилган электр энергияси учун ва кўрсатилган 
хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти икки ёки ундан ортиқ ҳисобот 
даврида бажарилмаган тақдирда, агарда харидор сифатида энергия билан 
таъминловчи ташкилот томонидан икки ёки ундан ортиқ тўлов муддати 
сурункасига бузилган бўлса, бу ҳолда энергия етказиб берувчи ташкилот 
энергиядан фойдаланишни чеклаш тартибини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Энергиядан фойдаланишни чеклаш тартиби “Электр энергиясидан 
фойдаланиш қоидалари”нинг 10-бўлимида белгиланган. Бунда фойда-
ланувчиларнинг алоҳида тоифалари (алоҳида объектлар)га нисбатан 
авария бронидан паст даражада бўлган электр энергиядан фойдала-
нишни чеклашга йўл қўйилмайди (“Электр энергиясидан фойдаланиш 
қоидалари”нинг 129-банди).
4. Электр энергияси билан таъминлаш бўйича коммунал хизмат 
кўрсатиш доирасида электр энергия етказиб беришни тўхтатиш “Ўзбекистон 
Республикасида аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш Қоидалари” (Адлия 
вазирлигидан 648-рақам билан 20.02.1999 йилда рўйхатдан ўтказилган) 


166
билан тартибга солинади. Бундай тўхтатишнинг асоси бўлиб истеъмол-
чининг коммунал хизматлар ва тарифлардан фойдаланиш нормативла-
рига мувофиқ аниқланган олти ойдан кўп бўлган муддатда тўлов бўйича 
қарздорлигининг мавжудлиги ҳамда унга тегишли хабарнома юборилган 
пайтдан бошлаб бир ой ичида қарздорликнинг тўланмаганлиги ҳисобланади.
Харидорнинг тўлов бўйича мажбурияти пул кўринишида бўлганлиги 
учун ҳам, тўловни амалга ошириш тартибини бузиш натижасида ФКнинг 
327-моддасига биноан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish