10
суммасини (сўмда, валютада) тўлашда ифодаланиши лозимлигини намоён
этмайди. Товар пул эвазига бошқа шахсга топширилиши белгисига кўра
олди-сотди шартномаси айирбошлаш шартномаси (ФК 497-моддасининг
биринчи қисми) ва бартер битимидан фарқ қилади.
5. Олди-сотди шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига киради.
Реал шартномадан фарқли ўлароқ, олди-сотди шартномасини тузиш учун
тарафлар келишувининг ўзи кифоя қилади. Ашёни топшириш, ҳаракатни
бажариш шартномани ижро этиш мақсадида амалга оширилади. ФК
185-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартнома асосида мол-
мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан
бошлаб вужудга келади. Ушбу модданинг қоидаси диспозитив норма
ҳисобланади. У қонунга ёки тарафларнинг келишувига биноан мулк
ҳуқуқи сотиб олувчида мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб эмас,
балки бошқа пайтдан, масалан, шартнома тузилган пайтдан бошлаб
ёки мол-мулк топширилганидан кейин вужудга келиши мумкинлигини
назарда тутади. Бу қоида асосан хусусий аломатлари билан белгиланадиган
моддий ашёларга татбиқ этилиши мумкин, турга хос аломатлар билан
белгиланадиган ашёлар эса бошқа шахсга фақат улар топширилган пайтда
ўтиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ФКда олди-сотдини
қўлланиш соҳаси, яъни мол-мулк айланмасидаги муносабатлар доираси
сезиларли даражада кенгайтирилган. Шарҳланаётган
модданинг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта
қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган
бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан умумий қоидалар қўлланади.
Қимматли қоғозлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июль Қонуни,
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» 2001 йил 29 август Қонуни,
шунингдек қонун ости норматив ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонлари ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ҳоказолар билан тартибга
солинади.
Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар облигациялар, векселлар,
чеклар, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига
12
шартномаси ёзма тарзда тузилиши керак (уни нотариал тасдиқлаш
мақсадга мувофиқ).
10. Мулкий муносабатлар айрим турдаги олди-сотди шартномалари,
чунончи: чакана ва улгуржи олди-сотди; товарлар етказиб бериш;
контрактация; энергия таъминоти; аукцион; товарларни кредитга сотиш
шарт номалари билан белгиланади. Бу турдаги шартномаларнинг ҳар
бири ўз иқтисодий мазмуни, тегишли юридик шакли ва ўз қўлланиш
соҳасига эга бўлади. Бунда айрим турдаги олди-сотди шартномалари
учун алоҳида ҳуқуқий нормалар назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда
олди-сотдига доир умумий нормалар қонунчиликнинг айрим турдаги
олди-сотди шартномалари тўғрисидаги махсус нормаларида ҳуқуқий
тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари назарда тутилмаган тақдирдагина
қўлланади (ФК 386-моддасининг олтинчи қисми).
Do'stlaringiz bilan baham: