13
шартномасининг нарсаси сифатида фойдаланилишига йўл қўйилади,
бунда улардан фойдаланиш ва уларни эгаллаш қоидаларига — муомалада
бўлиши чекланган ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқига ёки бунга ижозат
берувчи махсус рухсатномага эга бўлган тегишли шахслар томонидан
ушбу ашёларни бошқа шахсларга бериш ва эгаллаш қоидаларига риоя
қилиниши шарт.
2. Шартнома сотувчида мавжуд бўлган товарни, шунингдек келажакда
сотувчи яратадиган ёки оладиган товарларни олиш-сотиш ҳақида тузилиши
мумкин. Демак, бунда биринчи ҳолда шартнома предмети бўлган товар
сотувчида нақд, реал ҳолатда мавжуд бўлади ёхуд келгусида у томонидан
яратилади ёинки ишлаб чиқарилади. Иккинчи ҳолда эса сотувчи ушбу
товарларни келгусида учинчи шахслардан олади (одатда улгуржи ва чакана
савдо ташкилотлари нақд бўлмаган товарлар бўйича шартнома тузишлари
учраб туради). Мазкур норма айрим турдаги олди-сотди шартномалари
учун қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар белгиланмаган ёки бу
товарнинг хусусиятига зид бўлмаган ҳолда қўшимча тарзда қўллаш учун
мўлжалланган.
3.
Маълумки, товар номи ва миқдори олди-сотди шартномасининг
тарафлар ўртасида келишилиши мажбурий ҳисобланган муҳим шартларига
киради. Товар миқдори унинг номи билан узвий боғлиқ. ФКга мувофиқ,
агар шартнома товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини берса,
товар тўғрисидаги олди-сотди шартномасининг шарти келишилган
ҳисобланади.
Бундай шартлар хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган
ашёларнинг ажратилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Биринчи ҳолда
ашёнинг барча аломатларини аниқлаш олди-сотди шартномасининг
нарсаси ҳисобланади. Масалан, муайян автомашина олди-сотдисида уни
индивидуаллаштирувчи, мазкур автомашинани идентификацияловчи
муайян аломатлар — шасси рақами, давлат белгиси ва ҳоказоларни
кўрсатиш талаб этилади. Иккинчи ҳолда гап қайси ашёлар ҳақида
бораётганини дарҳол тушуниш имкониятини берувчи аниқ аломатларни
кўрсатиш талаб қилинади. Масалан, контрактация шартномаси бўйича
оддий пахта хом-ашёси эмас, балки муайян вазн, сифат ва ҳоказоларга эга
бўлган товар олди-сотди нарсаси бўлиши мумкин. Айни пайтда шуни ҳам
эътиборга олиш лозимки, олди-сотдининг умумий қоидаларидан фарқли
14
ўлароқ айрим турдаги олди-сотди шартномалари учун муҳим шартларга
айрим бошқа шартлар, масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномасида
муддат, товар, унинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан кредитга
сотиб олинганида нарх ва ҳоказолар кириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: