673
4. ФК 746-моддасининг тўғридан-тўғри талқин қилинишига кўра кре-
дитор кредит беришдан бош тортиш ҳуқуқидан шарт нома тузилгандан, то
қарз суммаси тўлиқ ёки қисман берилгунга қадар фойдаланиши мумкин.
Қарз тўлиқ берилгандан сўнг кредиторнинг бу ҳуқуқдан фойдаланиши ўз
кучини йўқотади. Кредитор шарт нома асосида берилган пулни асоссиз
равишда олинган ҳисоблаб уни қайтаришни талаб қилишга ҳаққи йўқ.
Лекин унда кредитни бошқа сабабларга кўра, масалан, шарт нома ҳақиқий
эмас
деб топилганда, қайтариб олиши мумкин.
5. Кредитор кредит беришдан қисман бош тортиши мумкин. Бунга
икки асос мвжуд:
1) Кредитор пул маблағларининг тўла равишда ўз
муддатида
қайтарилишига монелик қилувчи шароитлар вужудга келганда қарздорга
келишилган сумманинг бир қисмини бериши мумкин. Бу ҳолда қисман
бош тортиш шарт номага ўзгартириш киритиш деб қаралади ва ФК кўра
қарз олувчининг розилиги талаб этилади. Агар кредитор қарз олувчи-
нинг розилигисиз қарзининг фақат бир қисмини берган бўлса, у ҳолда
у берилган суммани қарзни тўлаш муддати келгунча қайтариб олиш
ҳуқуқидан маҳрум қилинади ёки ҳеч бўлмаганда бунинг учун ҳеч қандай
қонуний асослар пайдо бўлмайди. Қарздор эса, аксинча, шарт нома шарт-
лари бузилгани учун пулларни фақатгина ишлатилган даврга тегишли
фоизларини қўшган ҳолда муддатдан аввал қайтариши мумкин.
2) Кредит шарт номасида кредит линияси тарзида берилган пулларнинг
бир қисми берилгандан сўнг ўз вақтида қайтарилмаслигидан далолат
берувчи ҳолатлар юзага келиши мумкин. Бу ҳолда кредитор ФК 746-мод-
дасига асосан шарт номани бир томонлама бекор қилиши мумкиндай
кўринади. Шундай бўлсада у ҳақиқий шарт нома билан ўтказилган пуллар
қисмини муддатидан аввал қайтаришни талаб қила олмайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар бир муайян вазиятда кредитор қарз берув-
чига қарз беришдан бош тортганлигининг қонунийлигини ўзи аниқлайди
ва зарур бўлганда жумладан, суд йўли билан ҳам асослаб беради, қарз
олувчи эса кредиторнинг қарз беришдан бош тортганлигининг қонунга
хилофлигини исботлаб бериши мумкин.
6. ФК 746-моддаси 1-қисмида кредиторга кейинги бўладиган кре-
дитларни тўхтатишга имкон яратувчи ҳолат кўрсатиб ўтилган. Бу ҳолат
кредитларни мақсадли ишлатмаслик ҳолатидир.
674
Кредит шарт номалари кўпчилик ҳолларда фақат мақсадли ишла-
тишни кўзда тутган ҳолдагина тузилади ва кредит бериш бир неча пул
траншлари орқали амалга оширилиши мумкин. Қарздор томонидан
пулларнинг мақсадсиз ишлатилиши ҳолатларида банк қарз олувчига
кейинги кредитларни беришдан бош тортиши мумкин. Бундан ташқари,
ФК 739-м. га кўра у аввал берилган кредитларни ҳам, унга ҳисобланган
фоизлари билан қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
7. Қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортиши
мумкин. Бунда ундан ҳеч қандай асос талаб қилинмайди. Фақатгина
кредит олишдан воз кечилганлиги ҳақида ариза берилиши ва у шарт-
номада кўрсатилган кредит бериш муддатидан аввал тақдим қилиниши
керак. Кредит олишдан бош тортганликдан келиб чиқадиган оқибатлар
ФКда кўрсатиб ўтилмаган, шунинг учун ундан қарз олувчи ўзига
бирон бир зиён етмаган ҳолда бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
Қарз олувчининг шарт номани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи
билан таъминловчи ФК 746-моддаси диспозитив табиатга эга экан-
лиги эътиборни тортадиган ҳолатдир ва қонунда ёки шарт номада
бошқача кўрсатилмаган тақдирдагина кучга киради. Амалда, кредит
шарт номасини тузишда банк-кредитор томонидан ишлаб чиқилган
шарт нома нусхасини имзолаш талаб қилиниши қарз олувчининг
ҳуқуқларини чегаралайди. Шартномада қарз олувчига қарзни олишдан
ёки унинг бу бир томонлама бекор қилинишидан келиб чиқадиган
кредитор кўрган зарарларини тўлашдан бош тортиши тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: