Збекистон республикасининг


-модда. Кредит шарт номаси



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet367/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

744-модда. Кредит шарт номаси
Кредит шарт номаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит 
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шарт номада 
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари 
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш 
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган 
тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл 
қўйилган ҳолларда кредит шарт номаси тўғрисидаги қоидалар бундай 
тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабат
-
ларига нисбатан қўлланади.
Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса ва у кредит шарт номасининг моҳиятидан келиб 
чиқмаса, кредит шарт номаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 
1-параграфининг қоидалари қўлланади.
1. Кредит шарт номаси бу — қарзнинг алоҳида, мустақил 
кўринишларидан биридир. Ўзининг юридик табиатига кўра, у 
консенсуал, яъни томонлар орасида тегишли келишувга келинган-
дан сўнг, қарз олувчига ҳали пул берилмасдан аввал кучга киради 
(бунинг устига пуллар бир маротаба эмас, балки даврий равишда 
ўтказилиб турилиши мумкин). Демак, бундай келишув мавжуд бўлган 
шароитда қарздор қарз берувчидан унга кредит берилишини талаб 
қилишга ҳақли. Аммо, қарз берувчи эса агар кредитнинг ўз вақтида 
қайтарилишига монелик қиладиган шароитлар вужудга келаганда, 
масалан, қарздорнинг тўлов қобилиятининг йўқолиши сабабли, кредит 
беришдан бош тортиши ёки бир қисмини бериши мумкин. Бошқа 
бир томондан эса, агар қонунда, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки 
шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса, қарз олувчини кредитни 
(ва унинг устамасини) олишга мажбурлаб бўлмайди. Шундай қилиб, 
бу шарт номанинг классик консенсуал табиати сезиларли даражада 
камайтирилган ва ўзининг юридик табиатига кўра қарз шарт номасига 
яқинлаштирилган.


669
Кредит шарт номасида қарз берувчи сифатида фақат банк ёки Марказий 
банк лицензиясига эга бўлган бошқа кредит ташкилоти қатнашиши мум-
кин. Кредит шарт номаси предмети фақатгина пул бўлади, бошқа ашёлар 
эмас. Бунинг устига кредит кўпчилик ҳолларда фақат пул ўтказиш йўли 
билан амалга оширилади, яъни кредит муносабатлари предмети бўлиб пул 
(купюра кўринишдаги) эмас, балки талаб қилиш ҳуқуқлари ҳисобланади.
2. Кредит шарт номаси иккала томонга ҳам мажбурият юклайди. Ҳар 
бир томон иккинчи томон фойдасига мажбурият олади, масалан, кредитор 
қарздорга пул суммасини беришга мажбур ва келишилган муддат ўтганда, 
берилган пулни ва устама фоизларни талаб қилиш ҳуқуқига эга, қарз 
олувчи эса пул берилишини талаб қилишга ҳақли ва уни келишилган 
муддатда устамаси билан қайтаришга мажбур. Кредит шарт номасида 
томонларнинг ҳар бири қарши томон шарт нома мажбуриятларини бажа-
ришидек ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қиладилар.
3.Қарз шарт номасидан фарқли равишда, кредит шарт номаси билан 
олинган пуллар ҳар доим ҳақ эвазига тузилиши шарт: қарзга олинган 
пул маблағларидан фойдаланганлиги учун қарздор маълум сумма асо-
сида ҳисобланган фоизларни тўлашга мажбур. Кредит шарт номасининг 
ҳақ эвазига эканлиги унинг ҳуқуқий табиатидан келиб чиқади. Пул 
маблағларини бериш кредит ташкилотлари ва банкнинг даромад ман-
баларидан биридир. Шунинг учун бу фаолият ҳақ эвазига бажарилади. 
Гарчи томонлар шарт номада фоиз ставкаларини белгиламаган бўлсаларда, 
шарт нома ҳақ эвазига ҳақиқий бўлиб ҳисобланади ва фоизлар қонунда 
белгиланган тартибда ҳисобланади.
4. Шарҳланаётган моддага кўра кредит муносабатларига қарз ҳақидаги 
қоидаларни қўллаш мумкин, чунки бу кредит шарт номаси ҳақидаги қонун 
талабларига зид келмайди ва унинг моҳиятидан келиб чиқади. Жумладан, 
бу муносабатларга мақсадли қарзлар ҳақидаги ФК 739-моддасини, қарз 
берувчига берилган кредитнинг мақсадли ишлатилаётганлигини назорат 
қилишга имконият берган ҳолда ва кредитнинг мақсадли ишлатилиши шарти 
бузилган ҳолда шарт номани бир томонлама бекор қилишни қўллаш мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish