737-модда. Қарз шарт номаси юзасидан даъволашиш
Қарз олувчи пул ёки бошқа ашёларни қарз берувчидан амалда
олмаганлигини ёки шарт номада кўрсатилганидан кам миқдорда
олганлигини исбот қилиб, қарз шарт номаси юзасидан даъволашишга
ҳақли.
Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шарт номаси юзасидан
гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида даъволашиш мумкин эмас,
шарт нома алдаш, зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, қарз олувчининг
662
вакили қарз берувчи билан ёмон ниятда келишиши ёки қийин вази
-
ятлар таъсирида тузилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар қарз олувчи қарз шарт номаси юзасидан даъволашуви жара
-
ёнида пул ёки бошқа ашёлар ҳақиқатан ҳам қарз берувчидан олин
-
маганлиги аниқланса, қарз шарт номаси тузилмаган ҳисобланади.
Қарз олувчи қарз берувчидан пул ёки бошқа ашёларни шарт номада
кўрсатилганидан амалда кам миқдорда олган ҳолларда шарт нома
ана шу миқдордаги пул ёки ашёларга тузилган ҳисобланади.
1. Қарз шарт номасини қонун йўли билан тартибга солишнинг хусусият-
лари шундан иборатки, ФКда қарздорга ўзида пул маблағлари бўлмаган
тақдирда маълум шартлар эвазига қарз шарт номаси орқали пул олишнинг
умумий қоидалари кўрсатилган. Қарз олувчи қарз шарт номаси бўйича умуман
пул олмаслиги ёки шарт номада кўрсатилган пулнинг бир қисмини олиши
мумкин. Бундан ташқари қарздордан алдов йўли билан тилхат олиниши
ҳам мумкин. Бундай ҳолларда қарздорни қарз берувчидан ҳимоя қилувчи
восита бўлиб шартнома бўйича пул берилмаган деб қараш ҳисобланади.
Ушбу қоидаларни ФКга киритишнинг мақсади қарз шарт номасининг
реал табиатга эга эканлиги билан изоҳланади. Қарз беришга нисбатан
томонларнинг келишуви қандай бўлганлигидан қатъи назар, ҳуқуқий муно-
сабатлар шарт нома предметининг қарз олувчига берилган тақдирдагина
юзага келади ва шу вақтдан бошлаб қарздорнинг қарз берувчидан олган
нарсаларини қайтариш мажбурияти келиб чиқади.
Қарз шарт номаси бўйича пул берилмаган деб топилиши қарздорга
бошқа ҳолларга нисбатан анча енгиллик туғдиради. Агар қарз шарт-
номаси алдов, зўрлаш, қўрқитиш, ғаразли мақсадлар билан ёки оғир
шароитларда тузилган бўлса ва мажбурий ёзма шаклга риоя қилинмаган
бўлса, у ҳолда қарз олувчи қарз шарт номасини бекор қилиш учун гувоҳ
кўрсатмалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Лекин шарҳланаётган мод-
дада кўрсатилган қарз шарт номасини гувоҳ кўрсатмалардан фойдаланиб
бекор қилиш асосларининг ҳаммаси тўла санаб ўтилган ва томонлар бу
қоидаларни тўғридан-тўғри талқин қилишга мажбур.
Агар томонлардан бири пул олмаганлигини исботлай олса, у ҳолда
шарт нома тузилмаган деб ҳисобланади. Агар ҳақиқатда берилган пул
шарт номада кўрсатилгандан кам бўлса, у ҳолда шарт нома шу суммага
тузилган деб ҳисобланади.
663
Do'stlaringiz bilan baham: |