660
ФК фоиз ставкаси миқдорини чегараламайди, лекин бундай чегаралар
маълум бир ҳолларда қонунлар билан ўрнатилиши мумкин. Фоизлар
ўзгармас ёки ўзгарувчан ставкалар билан ҳисобланиши мумкин. Шу
жумладан, ставка томонларга муайян маълумотлар, масалан, Марказий
банкнинг катталаштирилган (кичиклаштирилган) маълум пунктларга
оширилган қайта молиялаш ставкаси асосида белгиланиши мумкин.
4. Бир қатор ҳолларда қарз суммасига ҳисобланадиган фоизлар-
нинг асосий суммага қўшилиб бориши қонун йўли билан ўрнатилиши
мумкин.
Қарз шарт номаси мажбуриятларини бажариш муддати ўтказиб юбо-
рилганда қарз берувчи қарздордан қуйидагиларни олишга ҳақли:
а) қарз
суммасини;
б) шарт номада келишилган миқдордаги фоиз суммасини ёки бундай
келишув бўлмаган тақдирда ФК 734-моддасида кўрсатилган миқдордаги
фоиз суммасини;
в) ФК 327-моддасида кўзда тутилган миқдордаги фоизлар сумма
қайтарилиши керак бўлган кундан, уни қарз берувчига қайтариш куни-
гача, агарда қонунда ёки шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса.
Муддати ўтиб кетган қарзлар учун шарт номадага кўрсатилган фоиз-
ларнинг оширилган миқдорини белгилаш билан томонлар ФК 327-м. да
айтиб ўтилган, муддати ўтганлик учун фоиз миқдорларини ўзгартириш
ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Капиталдан қонуний фойдаланишдаги
фоиз ставкаси миқдорга нисбатан ошган миқдор айнан қонунни бузган-
лик, яъни муддатни ўтказиб юборганлик учун тўланадиган жарима бўлиб
хизмат қилади. ФК 736-моддасида келтирилган жавобгарликни қўллаш
шарти ФК 327-моддасида кўрсатилган жавобгарликни қўллаш шартига
ўхшаш. Жумладан, Олий Хўжалик суди Раёсати томонидан кўриб чиқилган
ишларнинг бирида қарзни ўз вақтида қайтармаганлик учун оширилган
фоизлар қарздорнинг мажбурияти деб топилган ва ФК 326-моддасига
кўра камайтирилиши мумкин эмас деган хулосага келинган.
Қарз шарт номаси ёки махсус қоидалар билан қарзни қайтаришни кечик-
тирганлик учун неустойка (пеня) шаклида жавобгарлик ўрнатилиши мумкин.
Шартномада қарздорга бирор бир мулкий таъсир ўтказиш кўзда тутил-
маган бўлса (оширилган фоизлар, неустойкалар кўринишида), у ҳолда
ФК 736-моддасига кўра қарздор сумма қайтарилиши керак бўлган кундан,
661
уни қарз берувчига қайтариш кунигача, ФК 327-моддасида кўрсатилган
миқдорда, ФК 734-моддасида кўрсатилган фоизларни тўлашдан қатъи назар
(кредит учун тўловлар), фоизлар тўлайди (яъни қайта молиялаш ставкалари
миқдорида). Бу ерда гап қарздан фойдаланганлик учун қайтариш кунидаги
ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳақида эмас, балки, фақат қайта
молиялаш ставкалари бўйича фоизлар ҳисоблаш ҳақида кетмоқда.
Қоидага кўра, шунга ўхшаш тартиб, одатда қарз шарт номасига кири-
тиладиган, муддати ўтказиб юборганлик учун фоизлар маълум бир пункт-
ларга оширилган ҳолда тўланиши кераклиги кўрсатилган шартлардан
келиб чиқади.
5. Томонлар оширилган фоизларни ҳисоблашнинг бошқача тартибини
белгилашлари мумкин, жумладан, маълум бир кундан бошлаб (одатда,
фоизлар тўланадиган кундан бошлаб) қарз суммасига ҳам, қарздан фой-
даланганлик учун фоизлар суммасига ҳам қўлланилади деб келишишлари
мумкин (ФК 734-модда). Агарда шарт номада қарз суммасини оширилган
фоизларни ҳисоблашда капиталдан фойдаланганлик учун капиталлашти-
риш ( асосий қарзга даврий равишда қўшиб бориш) шарти кўрсатилган
бўлса, у ҳолда бошқача кўрсатилмаган бўлса, қарзни қайтариш кунида
ҳисобланган миқдорда олинади.
ФК 736-моддаси қоидаларининг диспозитив хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда, айтиш мумкинки, жавобгарлик чоралари сифатида фоизлар
ҳисоблашни қўллаш ва қарз воситаларидан фойдаланганлик учун ўз
вақтида тўланмаган фоизлар миқдори суммасини кўрсатиш мумкин. Шу
билан бирга, бундай ҳуқуқдан фойдаланишда, кредитор оқилоналик ва
инсофлилик қоидаларига амал қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: