Збекистон республикасининг


-модда. Иш натижаларига тарафларнинг ҳуқуқлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

696-модда. Иш натижаларига тарафларнинг ҳуқуқлари
Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология 
ишлари пудрат шарт номаларидаги тарафлар иш натижаларидан, 
шу жумладан ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижалардан шарт номада 
назарда тутилган доирада ва шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
буюрт мачи ўзига пудратчи томонидан берилган иш натижаларидан, 
шу жумладан ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижалардан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга, пудратчи эса, ўзи олган натижалардан ўз эҳтиёжлари 
учун фойдаланишга ҳақли.
Ўз. Р ФК 696-моддаси ИТТКТИ шарт номаси бўйича тарафларнинг 
иш натижаларига бўлган ҳуқуқларини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ, пудратчи ва буюрт-
мачи иш натижаларидан, шу жумладан ҳуқуқий муҳофазага лойиқ 
натижалардан шарт номада назарда тутилган доирада ва шартларда 
фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳуқуқий муҳофазага лойиқ иш натижалари 
деганда, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги қонун ва бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан муҳофаза қилинадиган натижалар назарда тутилади. 
Мазмун-моҳиятига кўра, бу ўринда сўз ё патент олишга лаёқатли ва 
алоҳида тартибда рўйхатдан ўтказиладиган саноат мулк объектларига 
(ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари) ёки гарчанд 
рўйхатдан ўтказилмасада, ноқонуний нусха олиш ёки ўзлаштиришдан 
муҳофаза қилинадиган объектларга (муаллифлик ёки турдош ҳуқуқи 
асарлари, ЭҲМ дастурлари) тааллуқли институтнинг қатъий белгиланган 
тизими ҳақида боради. Фуқаролик қонун ҳужжатларига биноан, интел-
лектуал мулк объектларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар устав капиталида 
ҳисса, инвестиция объекти, гаров предмети бўлиши мумкин бўлиб, 
улар хусусийлаштириладиган мулк таркибига киритилади. Иқтисодий 
муомалага киритилган интеллектуал мулк ва шарт нома ёки лицензия 
асосида қўлга киритилган унга нисбатан ҳосила ҳуқуқлар ташкилотларга 
бириктирилади, уларнинг номоддий активлари таркибида бўлади ва ўз 
қийматини (амортизация) уларнинг фойдали хусусиятлари муддати ва 
ишлатилиши нормаларига мувофиқ, маҳсулот (иш, хизмат) қийматига 
ўтказилади.


601
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми тарафларга иш натижалари-
дан, шу жумладан ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижалардан шарт номада 
назарда тутилган доирада ва шартларда фойдаланиш ҳуқуқини беради. 
Ушбу нормадаги ҳаракатлар ишларни молиялаштириш манбаларининг 
тааллуқлилиги ёхуд уларнинг мақсадидан келиб чиқиб изоҳланмаган. 
Шунингдек, давлат буюрт мачиларининг алоҳида ҳуқуқларига оид 
изоҳлар ҳам назарда тутилмаган. Тарафларнинг иш натижаларига бўлган 
ҳуқуқларини тартибга солиш ўз таркибига муҳофазага лойиқ
 
элементлар — 
техник, бадиий конструкторлик ва бошқа қарорларининг ишланмаларини 
бажариш (ёки фойдаланиш) жараёнида яратилган ашёларга нисбатан 
ҳуқуқлар билан боғлиқ масалалар доирасини ҳам қамраб олади. Шартно-
мада уларни ҳимоя қилиш ва олинган натижаларга бўлган хуқуқни бериш 
шартари келишилган бўлиши лозим. Таъкидлаш жоизки, шарт нома бўйича 
олинган натижаларнинг муҳофазага лойиқ қисмларига бўлган ҳуқуқлар 
натижаларидан яхлит ҳолда фойдаланиш билан мувофиқлаштирилиши 
лозим. Акс ҳолда, ушбу ҳуқуқлар ҳуқуқ эгаси бўлган тараф томонидан 
реализация қилиниши мумкин бўлмайди.
Фойдаланиш шартлари усул ва ҳажм (натижалардан буюрт мачи 
ва пудратчи томонидан ўз шахсий тадқиқотлари ёки ишлаб чиқариш, 
хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш ва ҳ.к. фаолиятида фойдаланиш 
чегаралари)ни, шунингдек, тарафлардан ҳар бирининг ўз ҳуқуқларини 
шарт нома натижаларидан учинчи шахс ларга фойдаланишга рухсатнома 
бериш ёхуд ундан тўлиқ воз кечиш орқали тасарруф этиш ҳуқуқини ўз 
ичига олади.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми диспозитив хусусиятга эга. 
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюрт мачи 
ўзига пудратчи томонидан берилган иш натижаларидан, шу жумладан 
ҳуқуқий муҳофазага лойиқ натижалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, 
пудратчи эса, ўзи олган натижалардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга 
ҳақли.
Ушбу ҳолатда қонун буютмачининг иш натижаларидан имтиёзли 
фойдаланиш, шу жумладан, учинчи шахсга бериб юбориш йўли билан 
фойдаланиш ҳуқуқидан келиб чиқади. Пудратчи эса, ўзи олган натижалар-
дан фақатгина ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга ҳақли. Юқоридагилар 
асосида таъкидлаш лозимки, пудратчи шарт нома бўйича иш бажариш 


602
жараёнида ёки бевосита иш бажариб бўлингач яратилиши мумкин бўлган 
интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан муллифлик ҳуқуқи 
билан боғлиқ иш натижаларидан фойдаланиш шартларини, шунингдек, 
шарт нома тарафларининг ушбу турдаги объектлардан фойдаланиш шарт-
ларини ҳам шарт номада тартибга солишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish