Збекистон республикасининг


-модда. Шартнома тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлиги



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet321/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

695-модда. Шартнома тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлиги
Агар илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик ва 
технология ишлари пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилмаган бўлса, тарафлар шарт нома нарсасига, уни бажариш жара
-
ёни ва олинган натижаларга доир маълумотларнинг махфийлигини 
таъминлашлари шарт. Махфий деб ҳисобланадиган маълумотлар 
ҳажми шарт номада белгилаб қўйилади. Пудратчи буюрт мачининг 
ёзма розилиги билан мазкур шарт номалар бўйича бажарилган ишлар
-
нинг натижаларини патентлашга ҳақли.
Тарафларнинг шарт нома тўғрисидаги маълумотларни махфий сақлаш 
бўйича мажбуриятлари шарт нома мажбуриятларининг асосий шартларидан 
ҳисобланади. ИТТКТИ натижалари бошқача тарзда учинчи шахс ларнинг 
ноқонуний фойдаланишидан муҳофаза қилиниши мумкин эмас.
Махфий маълумотларнинг таркиби ва ҳажми тарафлар томонидан бел-
гиланади. Унинг таркибига тижорат сирига киритилиши мумкин бўлган 
ҳар қандай илмий, техник, иқтисодий, ташкилий тусдаги маълумотлар 
киради. Ушбу маълумотлар учинчи шахсга номаълум бўлиши лозимлиги 
ҳамда учинчи шахс лар (қонуний асосда) фойдаланиши учун ёпиқлиги 
унинг тижорат қийматининг асосий шарти бўлиб хизмат қилади.
Махфийликни таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бузилиши сифа-
тида нафақат тарафлардан бирининг иккинчи тарафнинг розилигисиз 
бошқа манфаатдор фойдаланувчиларга махфий маълумотларни тўғридан-
тўғри бериб юбориши ва ошкор қилиши, балки маълумотларни эркин 
олиш ва уларнинг тарқалиб кетишининг олдини олишга қаратилган 
муҳофаза чораларини кўрмаслик ҳам тан олинади.
Шарҳланаётган модда шарт номанинг предметини ташкил қиладиган 
маълумотларнинг махфийлигини белгилайди. Ушбу диспозитив норма шарт-
номанинг предметига тегишли бўлган маълумотлар, олинган натижалар ва уни 


599
бажариш тартиби шарт номада тарафлар томонидан белгиланадиган ҳажмда 
махфий деб тан олинишидан келиб чиқади. Масалан, бундай маълумотлар 
сирасига: илмий, техникавий, ташкилий, тижорат ва бошқа маълумотлар 
киради. Бундай маълумотларнинг қимматлилиги шундаки, улар учинчи шахсга 
номаълум бўлиб, улардан эркин баҳраманд бўлиш мумкин эмас. Таъкидлаш 
жоизки, маълумотлар шарт номани тузишда ҳам, ишни бажариш жараёнида 
ҳам олиниши мумкин. Ихтиро, фойдали модел ёки саноат намунасининг маз-
муни тўғрисидаги маълумотлар улар расман эълон қилингунга қадар махфий 
ҳисобланади. ФК 98-моддасига мувофиқ, фуқаролик қонун ҳужжатлари хизмат 
ёки тижорат сири бўлган ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахс ларга 
номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, 
қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда 
ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда 
ҳимоя этади (ФК 98-моддаси ва унинг шарҳига қаранг).
Ушбу норма мазмунидан келиб чиқиб, тижорат ёки хизмат сирини 
ташкил киладиган маълумотлар ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган усуллар билан ҳимоя қилинишини қайд этиш мумкин. Хизмат 
ва тижорат сирини ташкил қиладиган маълумотларни ноқонуний йўллар 
билан олган шахс лар етказилган зарарни қоплашлари шарт.
Тарафлардан бирининг иккинчи тарафнинг розилигисиз бошқа ман-
фаатдор фойдаланувчиларга махфий маълумотларни ошкор қилиши ва 
бериб юбориши, маълумотларни олиш учун эркин баҳраманд бўлиши 
мумкин бўлмаган ва уларнинг тарқалиб кетишининг олдини олишга 
қаратилган муҳофаза чораларини кўрмаслиги ҳуқуқбузарлик сифатида 
тан олинади. Бошқача айтганда, ФКнинг шарҳланаётган моддаси ҳуқуққа 
хилоф муомаласи мулкдорига, эгасига, фойдаланувчисига ёки бошқа 
шахс ларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай маълумотга оид 
ҳужжатларнинг муҳофаза қилиниши лозимлигини батафсил тартибга 
солади. Махфий ҳужжатлашган маълумотга нисбатан ахборотни муҳофаза 
қилишнинг ҳуқуқий ҳолатини ахборот ресурсларининг мулкдори (давлат, 
юридик ёки жисмоний шахс) белгилайди.
Шунингдек, таъкидлаш жоизки, ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат 
намуналаридан фойдаланиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиш «Ихтиролар, фойдали моделлар ва 
саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. 


600

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish