597
ўртасидаги муносабатларга ушбу Кодекснинг 634-моддасида назарда
тутилган қоидалар қўлланади.
Шарҳланаётган модда пудрат шарт номасининг икки турини тартибга
солади. Улар бажарилаётган ишнинг ижодийлик туси даражасига кўра
фарқланади. Бу,
биринчидан, ИТИни бажаришда учинчи
шахс лар жалб
қилиниши натижаларнинг ишончлилигини камайтириши ва бажарув-
чининг айби билан боғлиқ низолар эҳтимоли туғилиши, иккинчидан,
хизмат ёки тижорат сирларига риоя этиш зарурияти билан изоҳланади,
зеро, ИТИ қоида тариқасида рақобатчиларнинг қизиқишини кучайтиради.
Биринчи қисмда кўзда тутилган пудратчининг илмий текширишларни
шахсан ўзи олиб бориши шарти тадқиқот ишларининг муайян даражада
ўзига хослиги ва шунга мувофиқ шарт номада назарда тутилган натижага
эришиш учун жавобгарлик даражасининг юқорилиги билан асосланади.
Пудратчи илмий-текшириш шарт номасини бажаришга учинчи шахс ларни
фақатгина буюрт мачининг розилиги билан жалб қилишга ҳақли.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ТКТИ шарт номаси бўйича
пудратчининг алоҳида ишларни (топшириқ, босқич ва ҳ.к.) бошқа шахс-
лар — ёрдамчи пудратчига топшириши мумкинлиги (айниқса, йирик
лойиҳалар ва юқори технологиялар бўйича) белгиланган бўлиб, бу
шакл ланган амалиётга ҳам мос келади. Бу кўпгина техника соҳаларида
чуқур ихтисослик бўйича ишланмани амалга ошириш учун қатнашиши
муҳим бўлган мутахассислик ташкилотларини жалб қилиш зарурияти
билан изоҳланади. Ушбу модданинг нормаси диспозитив хусусиятга эга
бўлиб, ТКТИ шарт номаси бўйича ҳам учинчи шахс ларни жалб этиш
таъқиқланиши мумкин. ФК 241
-
моддасига биноан, мажбуриятларни
бажариш учинчи шахс лар зиммасига юкланиши мумкин.
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг
бир қисмини бажариш, агар қонун ҳужжатлари ёки шарт номада назарда
тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан
тегишли шарт нома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклати-
лиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга
мажбурлиги қонун ҳужжатлари, шарт нома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф
қилинган ижрони қабул қилиши шарт. Мажбурият бажарилмаганлиги учун,
башарти қонун ҳужжатлари ёки шарт номада учинчи шахснинг жавобгар
598
бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шарт номадаги тараф жавобгар бўлади
(ФК 241-моддаси ва унга шарҳларга қаранг).
Пудратчи бунда зиммасига бош пудратчининг мажбуриятларини
олади ҳамда ёрдамчи пудратчига топширилган ишларни бажариш учун
буюрт мачи олдида жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: