Збекистон республикасининг


-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

531-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни 
бошқа шахсга бериш шарт номасининг шакли ва шартлари
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа 
шахсга бериш шарт номасида бошқа шахсга берувчига қандай моддий 
таъминот турлари берилиши, уларнинг пул билан ифодаланган бир 
ойлик баҳоси ва уй-жой (уйнинг бир қисми), квартиранинг қиймати 
кўрсатилиши лозим.
Бериладиган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира ва моддий таъми-
нот қиймати тарафлар келишуви билан белгиланади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), 
квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси ушбу Кодекс 110-мод
-
дасининг қоидаларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда тузилиши ва 
нотариал тасдиқланиши лозим.
1. Қонунда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни 
бошқа шахсга бериш шарт номасининг муҳим шарти жумласига тақдим 


255
қилинадиган моддий таъминот тури, уларнинг пул билан ифодаланган бир 
ойлик баҳосини, шунингдек, уй-жой (уйнинг бир қисми), квартиранинг 
қийматини белгилаб беради.
ФКнинг 530-моддасида бериладиган моддий таъминотнинг тахминий 
турлари — уй-жой, овқатлантириш, парваришлаш кўрсатиб ўтилган. 
Таъми нот олувчининг эҳтиёжи учун тақдим қилинадиган уй-жой таъминот 
олувчининг ўзи бегоналаштирадиган уй-жойда ҳам шунингдек, у ердан 
бошқа жойда жойлашган ҳам бўлиши мумкин. Бегоналаштириладиган 
уй-жой уни олувчига мулк сифатида ўтиши сабабли, умрбод таъминот 
берувчи ушбу уй-жой билан боғлиқ барча мажбурий тўловларни, жумла-
дан, солиқлар, коммунал тўловлар тўлаши ҳамда уй-жойни сақлаш билан 
боғлиқ ҳаражатларни амалга ошириши шарт. Тақдим қилинадиган моддий 
таъминотнинг тахминий рўйхати тарафлар учун мажбурий характерга 
эга эмас. Чунки, улар шарт номада таъминот олувчи учун зарур бўлган 
бошқа моддий таъминот турини, масалан кийим-кечак, дори-дармон 
билан таъминлаб туриш мажбуриятини ҳам белгилашлари мумкин.
2. Қонунда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир 
қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси умрбод рента шарт-
номасидан фарқли равишда бериладиган моддий таъминотнинг энг кам 
миқдорини белгилаб бермайди. Бироқ, бериладиган моддий таъминотнинг 
бир ойлик миқдорини белгилаш талаб қилинади. Ушбу қоида шарт номада 
«заиф тараф» ҳисобланган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа 
шахсга берувчининг манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади ҳамда 
у қонунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати 
билан ўзига бериладиган таъминот миқдорини тегишлича кўпайтиришни 
талаб қилишига имкон яратади. Ҳақиқатан ҳам шарт номада тақдим 
қилинадиган моддий таъминотни кўпайтириш ёки камайтириш ҳақида 
шарт назарда тутилиши мумкин.
Тарафлар шарт нома предмети бўлган уй-жой (уйнинг бир қисми), 
квартира қийматини аниқлашда баҳоловчи ташкилотларни жалб қилиши 
мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 
қонунининг 18-моддасига мувофиқ, баҳоловчи ташкилот томонидан 
баҳоланадиган объектнинг қиймати қоида тариқасида тавсиявий харак-
тер касб этади. Объектни баҳолашда унинг бозор қиймати ўрганилиши, 
ўхшаш объектлар билан солиштирилиши, жойлашган ҳудуднинг ижтимоий 


256
инфратузилмаси, ободонлаштирилганлиги, транспорт қатнови тизими ва 
бошқа жиҳатларга эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ.
3. Уй-жойларни тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа битимлар каби 
умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), кварти-
рани бошқа шахсга бериш шарт номаси ҳам ёзма шаклда тузилиши ва 
нотариал тасдиқланиши лозим (ФК 488, 497, 504-моддалари). Бундан 
ташқари ФК 84 ва 111-моддалар талабига кўра, мазкур шарт нома уй-жой 
(уйнинг бир қисми), квартира жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кўчмас 
мулк кадастр хизматида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Кўрсатиб ўтилган 
талабларга риоя қилмаслик умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой 
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини 
ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish