Збекистон республикасининг


қўйилади, агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

қўйилади, агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб 
ҳисобланади.
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
рента олувчиларнинг бири вафот этган тақдирда унинг рента олиш 
ҳуқуқидаги улуши ундан кейин ҳаёт бўлган рента олувчиларга ўтади, 
охирги рента олувчи вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти 
бекор бўлади.
Шарт нома тузилган пайтгача вафот этган фуқаро фойдасига 
умрбод рента белгилайдиган шарт нома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
1. Доимий рента шарт номасидан фарқли равишда умрбод рента 
олувчи бўлиб фақат фуқаро иштирок этиши мумкин. Фуқаронинг ёши, 
соғлиғининг аҳволи, меҳнатга лаёқатлилиги аҳамиятга эга эмас.
Умрбод рента олувчи сифатида рента тўлаш шарти билан мол-
мулкни берувчи шахс ҳам, бошқа фуқаро (масалан, она, ўғил, буви 
ва ҳ.к.) ҳам бўлиши мумкин. Умрбод рента олувчи бошқа фуқаро 
бўлган ҳолларда учинчи шахс фойдасига шарт нома тузилган бўлади 
ва шу муносабат билан тарафлар тузган умрбод рента шарт номасини 
учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин 
эмас. Агар ушбу фуқаро умрбод рента ҳуқуқидан воз кечса у ҳолда, 
умрбод рента шарт номасини тузган шахс рента олиш ҳуқуқидан 
фойдаланиши мумкин.


249
Ҳар қандай ҳолатда ҳам умрбод рента шарт номасини амал қилиш 
муддати рента олувчининг ҳаёт бўлган давр билан белгиланади.
Умрбод рента олувчилар сони бир неча кишидан иборат бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолда рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари шарт-
нома асосида белгиланади, яъни улушлар тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Агар шарт номада умрбод рента олувчилар улуши аниқланмаган бўлса, 
у ҳолда рента олиш ҳуқуқида уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Умрбод рента олувчилардан бирининг вафот этиши унинг улуши ундан 
кейин ҳаёт бўлган рента олувчиларга ўтади. Ушбу ҳолда шарҳланаётган 
модданинг 2-қисми мазмунига кўра, вафот этган рента олувчининг 
улуши қолган рента олувчиларга тенг равишда тақсимланади. Умрбод 
рента шарт номасида вафот этган умрбод рента олувчининг улушининг 
тақдири бошқача ҳал қилиниши ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 
охирги рента олувчи вафот этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти 
бекор бўлади.
2. Умрбод рентанинг доимий рентадан фарқловчи яна бир хусусияти 
шундаки, умрбод рента олувчи рента олишга бўлган ўз ҳуқуқларини талаб 
қилиш ҳуқуқидан воз кечиш йўли билан ёки мерос тариқасида бошқа 
шахсга ўтказиши мумкин эмас. Бу шу билан изоҳланадики, умрбод рента 
олиш ҳуқуқи рента олувчи шахси билан боғлиқ ва унинг ҳаёт даври учун 
белгиланади.
Агар умрбод рента шарт номаси тузилган пайтгача вафот этган фуқаро 
фойдасига умрбод рента белгиланса ушбу шарт нома ўз-ўзидан ҳақиқий 
ҳисобланмайди. Умрбод рента шарт номаси тегишлича нотариал тартибда 
тасдиқланган ёки мол-мулкнинг хусусиятидан (кўчмас мулк бўлганда) 
келиб чиқиб давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тузилган ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish