258
бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уйни (уйнинг бир қисмини),
квартирани сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб
қилишга ҳақли.
1. Умумий қоидага кўра, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини
ўзгартириш ва бекор қилиш тарафлар келишувига мувофиқ амалга ошири-
лади (ФК 382-модда). Тарафлар бундай келишувга эриша олмасалар, шарт-
нома тарафлардан бирининг талабига кўра суд тартибида ўзгартирилиши
ёки бекор қилиниши мумкин. Бунда қонун тарафларга шарт номани
ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш билан боғлиқ тенг имко-
ниятларни беради. Ушбу ҳолат умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасининг
моҳиятидан келиб чиқади ва унинг асосий мақсади меҳнатга лаёқатсиз
шахсни умрбод таъминлаш ҳисобланади.
Уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи томонидан шарт нома
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажар-
маслик ҳолларида уй-жойни бошқа шахсга берувчида иккита имконият
пайдо бўлади ва улардан бирини у ўз хоҳишига кўра танлайди. Жумладан,
у натура ҳолида бериладиган таъминотни пул билан ҳақ тўлашга алмаш-
тиришни талаб қилиши мумкин. Қонун шарт нома бўйича бериладиган
моддий таъминотнинг бир ойлик миқдорини кўрсатишни белгиласада,
даврий тўловларни тўлаш билан боғлиқ аниқ муддатларни белгиламайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам даврий тўловлар умрбод тўланиши лозим бўлади.
Уй-жойни бошқа шахсга берувчининг яна бир имконияти бу таъминотни
вақти-вақти билан ҳақ тўлаш тарзида тўлаб туришга алмаштириш ўрнига
шарт номани бекор қилишни талаб қилишидир.
Қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми),
квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини бекор қилишни нафақат
уй-жойни олувчининг шарт нома бўйича мажбуриятларни бажармас-
лиги ёки лозим даражада бажармаганлик учун уй-жойни бошқа
шахс га
берувчининг талабига кўра балки, бошқа ҳолатларда ҳам шарт нома
бекор қилишни назарда тутади. Ушбу хулоса шарҳланаётган модданинг
4-қисми мазмунидан келиб чиқади.
2. Уй жойни бошқа шахсга берувчидан фарқли равишда уй-жойни
олувчи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми),
260
боғлиқ бўлмаган ҳолларда шартноманинг бекор қилиниши натижасида
муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади. Ушбу ҳолат ФК 9, 14 ва
385-моддалари қоидаларидан ҳамда умрбод таъминлаш шарти билан
уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт-
номаси моҳиятидан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда олувчи шарт нома амал
қилган даврда уй-жойни берувчининг таъминоти ва уй-жой учун қилган
ҳаражатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: