Oriental Art and Culture



Download 184,13 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi184,13 Kb.
#54879
Bog'liq
Дилноза мақоласи



“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Шарқ алломалари ижодида фарзанд тарбияси масаласи 
Д.Чўлиева, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 
Аннотация – Мазкур мақолада шарқ мутафаккирларининг оилада фарзанд 
тарбиясига қаратилган ўз фикр-мулоҳазалари ёритилган. 
Калит сўзлар – тарбия, маънавият, фарзанд, комил инсон, мафкура. 
 
Issues of upbringing children in the works of oriental scholars 
D.Kuchkarov, Uzbekistan state institute of art and culture 
Abstract – This article reflects the views of Eastern thinkers on family upbringing. 
Keywords – upbringing, spirituality, child, perfect person, ideology. 
Фарзанд тарбияси жуда улуғ ва шу билан 
бирга жуда масъулиятли иш. Бу юмушга 
минг йиллардан буён жуда катта эътибор 
билан ёндашилади. Бу миллат ва элат 
танламас маънавий ҳислатлардан биридир. 
Фарзанд тарбиясида ҳар бир лаҳза, ҳар бир 
ҳаракат эътиборга олиниши, таҳлил этилиши 
лозим. 
Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан 
бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат
таълим ва тарбияни инсон камолоти ва 
миллат равнақининг энг асосий шарти ва 
гарови деб билган. Албатта, таълим-тарбия - 
онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси 
ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни 
халқ маънавиятини шакллантирадиган ва 
бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, 
таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни 
ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривож-
лантириб бўлмайди. Биринчи Президенти-
миз “Юксак маънавият - енгилмас куч” 
асарида таъкидланганидек: “Маънавиятни 
шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган 
яна бир муҳим ҳаётий омил - бу таълим-
тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир. 
Шунинг учун маънавиятни шакллантиришда 
таълим ва тарбиянинг ўрни ва аҳамияти катта 
ҳисобланади”.
Бугунги глобаллашув шароитида ва турли 
мафкуравий таҳдидилар кучайган бир даврда 
миллий маънавиятимизни ва маънавий ўзли-
гимизни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун 
миллий истиқлол ғоясидан самаралироқ ва 
кучлироқ восита йўқ. Миллий истиқлол 
ғояси ана шу функцияни бажариши учун эса 
ёшлар ва аҳоли онгида фақат билим, тасаввур 
сифатида эмас, ишонч ва эътиқод сифатида 
шаклланиши лозим. Миллий истиқлол ғоя-
сининг шакллантирилиши ва унинг ўқувчи-
лар, талабалар, кенг аҳоли томонидан ўрга-
нишга киришилиши мамлакатимиз маънавий 
тараққиётида алоҳида босқични ташкил 
қилади. Аслида миллий истиқлол ғоясининг 
негизлари чуқур.
Миллий истиқлол ғоясини шакллантириш 
эса аввало, остонадан, оиладан бошланади. 
Бунинг учун эса ота-она боланинг вақтини 
тўла қамраб оладиган зарур ва манфаатли 
машғулотларни тайёрлаши керак ва ана ўша 
машғулотлар боланинг онгини ривожлан-
тирувчи бўлиши шарт. Катталар фақат 
ўргатиш ва ўқитиш билангина чекланмай, 
амалда ўзлари ўрнак бўлсагина миллий 
истиқлол ғоясини ҳис қилиш кучи юқорироқ 
бўлади.Бу борада диний билимларни ҳам 
етарли даражада шакллантириш муҳимдир. 
Диний тасаввурнинг суст бўлиши боланинг 
бегона ғояларга ишониши ва эргашишига 
асосий омил бўлади. 
Ўзбекистонимиз Ислом динининг юксак 
даражада тараққий этишида улкан ҳисса 
қўшган буюк алломалар юрти сифатида ҳам 
оламга машҳур. Ислом бағрида пайдо бўлиб, 
инсонийликни энг юқори поғонага кўтариш 
фалсафасига айланган тасаввуфнинг равнақи 
ҳам кўп жиҳатдан Ватанимизда етишиб 
чиққан улуғ авлиё зотларга боғлиқ бўлди. 
Абдулхолиқ 
Ғиждувоний, 
Баҳовуддин 
Нақшбанд, Амир Темур, Ҳусайн Байқаро, 
Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад 


“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Бобур ва бошқа улуғ зотлар дунёвий ва 
диний илмда ҳар жиҳатдан ўзларини намоён 
эта олганлар. Уларнинг маданият ва маъна-
вият, илм тараққиёти учун қилган ишлари, 
ёш истеъдодлар тарбиясига ғамхўрлиги 
ҳозир ҳам аҳамиятли ва ибратлидир. Ёшлар-
даги ғурур, ғайрат ва шижоатни маъқуллаш 
лозим, бу - яхши сифат, бироқ уни 
хоксорлик, камтарлик билан омухта этмоқ 
даркор, деб билади Навоий.
Алишер Навоий боланинг вояга етишида, 
камол топишида тарбиянинг кучи ва 
қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия 
натижасида боланинг фойдали ва етук киши 
бўлиб ўсишига ишонади. Ёш болани жуда 
кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. 
Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва 
фазилатлар хосил қилишга ёрдам беради. У 
одам шахси кишилар билан муносабатда, 
айниқса кишиларнинг бир-бирларига бўлган 
рухий маънавий таъсирлари натижасида 
таркиб топади деб, вояга етказишда асосий 
омиллардан бири тарбия эканлиги уқтиради.
ХIХ аср ўзбек ижтимоий ва адабий 
хаётнинг йирик вакилларидан бири Комил 
Хоразмий ўз асарларида маърифат ахлоқий 
камолот, ватанпарварлик ғояларини олға 
сурди. У илм-маърифатнинг халқ, жамият 
фаровонлигига, инсоннинг ахлоқ камолатида 
тутган ўрни, ахлоқий ва нафосат тарбиясини 
узвий бирлиги хақидаги педагокик фикр-
ларини хам баён этади. 
Комил Хоразимийнинг фикрича, илм-
хунар, маърифат инсоннинг ахлоқий камоло-
ти, ижтимоий маънавий хаётнинг ривожи 
учун хизмат қилиши керак. Камтарлик 
эскирмайдиган, энг гўзал инсоний фазилат-
дир. Бу фазилатларга эга бўлганлар обрў-
эътиборли комил инсонлардир. Камтарлик 
инсонни турли нохушликдан хижолатдан 
сақлайди.
Шоир тарихшунос, таржимон ва хаттот 
Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни 
маслахат беради. Унинг таъкидлашича, 
ортиқча сўзмонлик киши бошига олтин 
ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин, 
дейди. Мунис Хоразмий ўз асарларида 
халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, 
жаҳолатдан йироқ туришга даъват этади. У 
ёшларни камтарлик билан мулоқотда 
бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга 
чорлайди. 
Мунис Хоразмийнинг асарларига баён 
этилган таълим-тарбияга оид фикрлар фақат 
у яшаган давр учун эмас, балки хозирги давр 
учун ҳам қимматлидир. 
Жалолиддин Давоний ота-онанинг болани 
тарбиялашдаги ахамиятига кенг тўхталган-
ди. Унинг фикрича оила тарбиясида ота ҳам, 
она ҳам тенг ҳуқуқли, тенг иштирок этиши 
боланинг яхши хулқ-одоб қоидаларини, 
муайян бир касбни эгаллашига кўмак-
лашиши илм-фан ва касб-ҳунар эгаллаши-
нинг моддий асоси бўлмиш озиқ-овқат, 
кийим-кечак, керакли буюм ва жихозларни 
етказиб бериш учун жозибалик кўрсатиши 
керак. 
Садий Шерозийнинг педагогик қарашича 
бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши 
мумкин. Қобилият ўз-ўзидан ривожланмай-
ди. Унинг ривожланиши учун болани тарбия-
лаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қоби-
лият сўнади, тарбияни 3 асосий - ақлий, 
нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига 
бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини 
уларнинг ота-оналарига, яъни оилавий 
тарбияга ката эътибор беради. 
Садий Шерозий ота-оналарга характерини 
ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни 
боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия 
этади, характер шакллангач, болага насиҳат 
таъсир этмайди. 
Инсон ўзлигини англашини ижтимоий 
муносабатлар асосида кўришни орзу қилган 
ҳазрат Алишер Навоий буни аниқ қилиб 
шундай ифода этган эди: “Одами эрсанг 
демагил одами - Ониким йўқ халқ ғамидин 
ғами”. Маълумки, хар бир инсон ўзлигини 
англаш орқали ўз миллатини англаш томон 
ривожланиб боради, чунки миллий ўз-ўзини 
англаш - кишиларни ҳаракатга келтирувчи 
ички маънавий-руҳий салоҳият ҳисобланади. 
Бу салоҳият ҳалқаро даражадаги ўзликни 
англашга, ўз миллатини, ўз маданиятини ва 
қадриятларни сақлаб қолишга, уларни замон 
цивилизациясининг 
ажралмас 
қисмига 
айлантиришга интилишини кучайтиради.[1]
Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё 


“Oriental Art and Culture” Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар 
Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан 
яхшироқдир. (Каҳф сураси 46 – оят) 
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, 
ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш 
ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, 63-модда) сида таъкидлаб 
ўтилган. Шунингдек, жамият тараққиёти-
нинг кутилган даражага чиқа олмаслиги, 
унинг тараққиётига тўсқинлик қилувчи, 
унинг инқирозга олиб келувчи кучларнинг 
юзага келишида ҳам оиланинг ҳиссаси 
каттадир. Чунки носоғлом психологик 
муҳитли, низо-жанжалли, ўзаро меҳр-муҳаб-
батсиз муҳитда дунёга келиб, шаклланган 
бола, кейинчалик нафақат ўз ота-онаси, ака-
укаларига маҳалла-куйга нисбатан балки 
атрофдагиларга қолаверса, ўзи яшаётган 
жамиятга нисбатан ҳам меҳр-оқибатсиз, 
шафқатсиз, золим, худбин, юрт манфа-
атларига зид, ташқи кучлар таъсирига осон 
берилувчан, шу асосда эса ўз оиласи, ўз 
ҳалқи, ўз юрти учун хавфли одам бўлиб 
етишиши мумкин.
Ф
ОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
[1] Бердибеков П., Шокиров М. Баркамол шахс тарбиясида Алишер Навоий маънавий 
меросидан фойдаланиш. ЖВХТХҚТМОИ 
R
EFERENCES
[1] Бердибеков П., Шокиров М. Баркамол шахс тарбиясида Алишер Навоий маънавий 
меросидан фойдаланиш. ЖВХТХҚТМОИ 

Download 184,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish