Мавзу органик боғловчи материаллар Режа



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/14
Sana13.04.2022
Hajmi0,65 Mb.
#547378
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Мавзу Органик бо ловчи материаллар Режа Органик бо ловчи матери


Қабул қилиш.
Етказилган материал унга илова қилинган паспорт, партия 
массаси ҳамда намуналарни назорат синови маълумотлари бўйича қабул 
қилинади. Кусковой материалларни вагонлар ёки автомобилларда ташишда
улар тарозида ўлчанади ва материал хажми ва унинг ўртача оғирлик хажми 
аниқланади, бунинг асосида барча материалнинг оғирлиги ҳисобланади. 
Цистерна ва бункерли ярим вагонлардаги материаллар оғирлиги ўлчаш ёки 
тара ёмкостини(идиш)
тўлдирилиш даражаси ва материал зичлиги бўйича 
аниқланади.
Материал хоссасини назорат синови учун ўртача намуна олинади ва 
лабораторияда
техник шароитлар ва ГОСТга мос равишда синов ўтказилади. 

Сақлаш.
Органик боғловчилар сувли буғ, қиздириш учун 
электроэнергия ва аралаштириш учун сиқилган хаво етказиш имкони бўлгаи 
махсус жихозланган резервуарларда сақланади. Резервуарларнинг
сиғими 
истеъмол этиш ва заводнинг ишлаб чиқаришига боғлиқ бўлади. У 1000 дан 
5000 м

гача
бўлади.

Қиздириш
.
 
Органик боғловчи материаллар фойдаланишдан олдин ишчи 
холатга келтирилади, улар аралаштириш, шимдириш ёки йўл қопламаларига 
сиртқи ишлов бериш вақтида, минерал материаллар билан енгил 
қўшиладилар. Бу ёпишқоқ материалларни 50 

180 ºС гача қиздириш ёки 
уларга суюлтирувчиларни қўшиш билан эришилади. Катта қовушқоқлик ва 
иссиққа бардошлиликка эга нефтли қовушқоқ битумлар энг юқори ишчи 
хароратга эга бўлади.

Техник назорат
.
 
У материални қиздиришдаги ишчи хароратини, 
қиздириш давомийлиги, аралашган битумлар тайёрлашда охирги 
материалларнинг дозалашининг тўғрилиги, ва уларни тайёр бўлгандан 
кейинги қовушқоқлигини текшириш билан амалга ошади. Харорат, қозон ёки 
омборхонанинг бўлинмаларида ўрнатилган пирометр ёки термометрлар билан 
ўлчанади. Қиздириш жараёнида материал харорати
ўлчанади ва тузатиб
борилади.
Битумли материаллар билан ишлашда техник хавфсизлик қонунларига, 
мехнатни мухофаза қилиш қонунлари ва ёнғинга карши тадбирларга қатъий 
риоя қилиниши керак. Битумлар билан ишлашда ишчилар шикастланмаслик 
учун махсус кийимлар, респираторлар, ҳимояловчи кўзойнаклар ва қўлқоплар 
билан таъминланган бўлишлари керак. Гавданинг барча химояланмаган қисми 
(юз ва бўйин) иш бошлангунча мазь ёки вазелин, лой ёки бўр билан суртилган 
бўлиши керак. Юклаш 

тушириш ишларини иложи борича кечқурун ёки қуёш 
нуридан қочган равишда, салқин пайтда қилиш лозим. Ишчилар олдиндан 
йўриқнома билан танишган бўлиши керак. Ишчилар соғлиги врач назорати 
остида бўлади.
Битумли материалларни қиздириш учун ўрнатилган қозонларни, 
зарарли буғлар ва газларнинг заҳарли таъсиридан химояланиш учун 
шамоллатувчи қурилмалар билан жихозлаш керак

қозонлар эса қопқоқлар 
билан жихозланган бўлиши керак. Қиздирадиган қозонлар ёнғинга қарши 
жихозлар билан таъминланган бўлиши керак. Қиздириш жихозлари, қозонлар, 
қувур ўтказгичлар устидан чуқур техник назорат ўрнатилган бўлиши лозим.


Назорат саволлари:
1.
Органик боғловчилар ҳақида умумий тушунчалар беринг.
2.
Қовушқоқ, қаттиқ битумлар таснифи.
3.
Суюқ битумларни хоссаларига тушунтириш беринг.
4.
Табиий битумлар нима? Улар ҳақида умумий тушунчалар келтиринг.
5.
Органик боғловчи
нима, унинг хоссалари ва ишлатилиш сохаси қандай?
6.
Сланецли битумлар қандай тайёрланади?
7.
Органик боғловчиларни асосий физик
-
механиквий хоссаларини таърифлаб
беринг .
8.
Битумни тахминий синфий таркиби нима? Улар хақида тўлиқ
маълумот беринг.
9.
Нефтни қайта ишлаш усулларини ёритиб беринг.
10.
Нефтли битумларни ишлаб чиқариш усулларини таснифини 
тушунтиринг.
11.
Органик боғловчиларни
таркиби, тузулишини тушунтириб беринг.
12.
Нефтли битумларни олишда қандай усуллар қўлланилади.
13.
Мицелляр ва макромолекуляр назариясида қандай дисперс структуралар 
хосил бўлиши хақида маълумот беринг.
14.Сирт фаол қўшимчалар хақида тушунтириш беринг.
15.Органик боғловчини эскиришига нималар сабаб бўлади

16.Грунтларни мустахкамлаш қагдай амалга оширилади

17
.Йўлбоп битумлар нима

18.Боғловчи материалларни ташишда, сақлашда хавфсизлик техникаси 
нималардан иборат


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish