Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


КВАНТ ГЕНЕРАТОРЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ ҲАҚИДА



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

КВАНТ ГЕНЕРАТОРЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ ҲАҚИДА 
АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
 
А.Артиқов
 
Андижон давлат университети доценти, ф.-м.ф.н. 
 
Аннотация. Квант генераторлари: лазерлар, разерлар ва гразерларнинг 
истиқболлари билан боғлиқ айрим масалалар ва ҳисоблашлар натижалари баён 
қилинади. 
Калит сўзлар: квант генераторлари, лазерлар, мазерлар, разерлар, гразерлар, 
қуёш лазерлари. 
Илгари квант генераторларининг тарихи, тараққиёти, истиқболлари ва 
таълим тизимида ўқитилиши билан боғлиқ бўлган айрим муаммолар 
ҳақида баъзи фикрларни маърузалар тезисларида қисқагина баён қилган 
эдик [1
-
2]. Бу соҳанинг ривожланишидаги муҳим муаммолар оптик квант 
генераторларининг қувватини ва фойдали иш коэффициенти
-
самарадорлигини ошириш, ўлчамларини ихчамлаштириш, совитиш 
тизимини такомиллаштириш, ўта қисқа импульсли режимда ишлашини 
таъминлаш каби муаммолардан иборат бўлди. Бу муаммоларнинг 
босқичма
-
босқич
қисман ҳал қилиб борилиши жараёнида эса тўғри дамлаш 
орқали генерацияни амалга ошириш муаммоси келиб чиқди. Бу муаммо 
ҳам бугунга келиб, қуёш лазерларининг яратилиши билан принципиал 
жиҳатдан ҳал қилинди.
Ўтган асрнинг 70
-
йилларига келиб, академик В.Л.Гинзбург томонидан 
ўша даврдаёқ лазерларнинг янги авлодлари ҳисобланган разерлар ва 
гразерлар ҳақидаги фикрлар ва асосий назарий ғоялар ўртага ташланган 
эди[3]. Гарчи бу йўналишларда дунёнинг етакчи илмий марказларидаги 
физиклар назарий ва экспериментал тадқиқотларни
ҳозиргача кенг 
кўламда олиб бораётган бўлсалар
-
да, уларнинг натижалари қаттиқ сир 
тутиб келинмоқда. Матбуотга эса фақат назарий тадқиқотлар ҳақидаги 
айрим маълумотларгина чиқарилмоқда [4].
Ўтган асрнинг 90
-
йилларига келиб кашф қилинган лазерларнинг 
импульсли режимдаги максимал қуввати ~10
13
-10
14 
Вт бўлган бўлса, 
бугунга келиб бу катталик деярли икки тартибга кўтарилди. Фокуслаш 
орқали эришиладиган қувват эса ~10
20
Вт ни, интенсивлик ёки лазер 
нурининг зичлиги ~10
20
-10
22
Вт/см
2
ни ташкил қилмоқда.
Разерлар ёки 
гразерларнинг яратилиши билан бу кўрсаткич камида ~10
37
-10
40
Вт/см
2
га 
етиши ва ўз
-
ўзини фокуслаш натижасида бу катталик яна камида 4
-5 
32 


тартибга ортиши ҳам мумкин. Ўйлаймизки, қуёш лазерларининг 
такомиллаштирилиши билан бу соҳадаги кўп муаммоларнинг ҳам аста
-
секин ечилиши бошланади.
Қуёш
энергиясини лазер нурланишига айлантириш борасидаги кейинги 
ўн йиллик тадқиқотлар квант генераторлари тарихида революцион 
муваффақиятларга олиб келди. Бу борада ўзбекистонлик олимлар Пайзиев 
Ш.Д., Бахрамов С.А., Қосимов А.К. ва бошқаларнинг муваффақиятлари 
ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир [5]. 
Катта шов
-
шувларга сабаб бўлаётган бу йўналишдаги тадқиқотлар 
янги типдаги лазерларнинг яратилишига олиб келди. Бу кашфиётлар кўп 
модали, қуёш нурланишининг кенг диапазонидаги, ихтиёрий частотадаги 
квант генераторларини яратиш имконини очиб бермоқда. Энди энергияни 
лазер нури сифатида узоқ масофаларга етказишнинг имкониятлари кенг 
миқёсда ўрганила бошланди. Вақти келиб қуёшда содир бўлаётган 
термоядро рекациясидан бевосита ёки билвосита фойдалниш орқали 
разерлар ва гразерларни яратиш имкониятлари очилса ҳам ажаб эмас. 
Бундай кашфиётлар квант генераторлари энергиясининг тасаввур қилиб 
бўлмас даражада катта бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай типдаги 
лазерларни “Қуёш
лазерлари”
-
“sunlightasers” ёки “solasers” деб аташ 
мумкин.
Бундан 
ташқари 
квант 
генераторлари 
резонаторларининг 
конструкциялари ва ишлаш принципларининг тубдан ўзгаришларига, 
уларнинг фойдали иш коэффициентларининг кескин ортишига, 
ўлчамларининг ихчамлашишига ва
бошқа қулайликларининг яратилишига 
ҳам олиб келиши мумкин. Бу масалаларга бағишланган ишларнинг қисқа 
обзори билан ўқувчилар А.Л.Голгер ва И.И.Климовскийларнинг мақоласи 
орқали танишишлари мумкин[6].
Шунингдек, бу йўналишдаги тадқиқотларни ёруғликнинг частоталар 
бўйича ютилиш спектрларининг характерини ўрганиш бўйича ҳам олиб 
борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда ютилиш коэффициенти α ни 
ёки унинг тўлқин узунлигига кўпайтмаси αλ нинг частотага боғлиқлиги 
албатта релаксацион эгри чизиқдан иборат бўлганлиги учун, лазерда содир 
бўлаётган асосий жараёнларнинг частотасини, релаксация вақтини 
аниқлаш имконияти яратилади. Бу маълумотлар эса катта назарий ва 
амалий аҳамиятга эгадир.

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish