51
ҚОВУН ВА
ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШИ
16–
китоб
бир неча ёввойи тури маьлум.
Тарвуз – А, С, Е витамин, В гуруҳи витаминлари, магний,
калий, кальций, фосфор, темир ва натрий моддаларини ўзи-
да сақлайди. Тарвузнинг 91 фоиз қисми сувдан иборат. Бун-
дан ташқари, у кам калорияли полиз маҳсулоти ҳисоблана-
ди. 100 г тарвузда атиги 38 калория мавжуд.
Янги тарвузда 5-13 фоизгача енгил бирикадиган қанд
мавжуд. Тарвуз кесилганда фруктоза ва глюкозалари умум-
лашади. Сахароза (қанд) бунга қараганда кечроқ ҳосил
бўлади. Шунинг учун қандли диабетга чалинганларга барра
кесилган тарвуздан кам миқдорда истеъмол қилиш тавсия
этилади.
Инсон организми ультрабинафша нурларига қарши ку-
раш олиб боришида бир нечта маҳсулотларнинг ўрни беқи-
ёслиги илмий жиҳатдан исботланган. Тарвуз ҳам айнан шу
маҳсулотлар қаторига киради.
Унда ликопин моддасининг
мавжудлиги турли нурланишга қарши курашишда ёрдам бе-
ради.
Тарвуз мевасида L-цитруллин – аминокислотаси кўп бў-
либ, бу бўғимлар орасидаги оғриқни тўхтатади. Агар машғу-
лотдан кейин ачиш ва оғриқ сезилишини хоҳламасангиз,
у ҳолда машғулотдан аввал янги тарвузнинг 1/3 қисмидан
тайёрланган шарбатни ичиш тавсия қилинади.
Албатта, бу гап сизга ёқимсиз туюлгандир, аммо биз тар-
вуз пўчоғини ташлаб юбормаслигингизни тавсия қиламиз.
Биринчидан, улар жудаям мазали. Пўчоқларни бир нечта
кичик бўлакларга бўлинг ва лимон, бодринг ва муз бўлакла-
ри билан блендерга солинг. Таъбга кўра шакар ва кўкатлар
солишингиз мумкин. Натижада С, В1, В2, каротин, фолий ва
пантотен кислоталарига бой бўлган ажойиб шарбат тайёр
бўлади. Тарвуз уруғи тери ҳолатини яхшилайди ва яллиғла-
52
100 китоб тўплами
нишга қарши самарали восита вазифасини ўтайди. Бундан
ташқари, у темир, рух ва оқсилларга бой.
Тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўзингиз ва
фикрлаш
қобилиятингиз учун жуда фойдалидир. Мутахассисларнинг
таъкидлашича, тарвузнинг мазали мевасида А ва В
6
вита-
минларининг
мавжудлиги, биринчидан, кўзни
турли ин-
фекциялардан ҳимоя қилиб, тиниқ кўришини таъминласа,
иккинчидан, хотирани мустаҳкамлаб,
фикрлаш тезлигини
оширади.
Тарвуз овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди, юрак-
қон томир тизими ҳамда буйрак ва жигарни тозалайди. Та-
надан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Тош-
лар билан боғлиқ муаммолари бор беморларга тарвузни
кўпроқ ейиш тавсия қилинади. Агар сизда тарвуз истеъмол
қилмаслик учун жўяли сабаб бўлмаса, у ҳолда кундалик егу-
ликда 2-3 кг тарвуз ейишни маслаҳат берамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: